Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/67
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#141587
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   67
Bog'liq
falsafa axloqshunoslik estetika mantiq

Камтарликнинг 
зидди 
такаббурлик, 
худпарастлик бўлиб, бундай кишилар ўзига бино қўйиб, ҳар бир қилган 
иши ўзига яхши кўринади, ўзини бошқалардан устун қўяди. Ҳадисда 
такаббурлик шайтон ишидир дейилган.
Камтарлик инсонни улуғлайди. Одам каср жадвалига ўхшайди: 
одамнинг ўзи каср сурати бўлса, маҳражи унинг фазилат ва иллатларидир. 
Маҳраж қанча катталашса, сурат шунча кичраяди, яъни инсон қанча 
камтарин бўлса, шунча улуғсифат ва салобатли кўринади.
Мардлик – қалбнинг буюк фазилати бўлиб, қўрқув нималигини 
билмай, ўлимга мардона тик борган киши чинакам мард саналади. Мард 
кулфат ва хатар, қийинчиликларни хотиржам ва вазминлик билан қарши 
олади. Ўзгаларнинг нолойиқ хатти-ҳаракатлари, озор ва инжиқликларини 
сабр-тоқат билан кечириш ҳам мардликдир. Мард одам ўз сўзида туради. 
Дўстлик – муқаддас тушунча, илоҳий туйғу бўлиб, хокисор одамлар 
ўртасида мустаҳкам қарор топади ва ўзаро ҳурмат-эҳтиром туфайли 
кучаяди. Дўстлик инсон ҳаётидаги энг ноёб нарса, энг юксак девор, 
мустаҳкам қўрғон, сув билан таъминланган ишончли қалъадир. Инсон 
характери ва ақлини у танлаган дўст ҳамда ўқиётган китобидан билиш 
мумкин. Дўстлик туфайли инсон бахтиёр ва дўстлар қувончи ҳамма 
нарсадан устундир. Ёшликда туғилган дўстлик мустаҳкам ва 
лаззатлидир. Битта ҳам ҳақиқий дўсти бўлмаган одамга яшашнинг 
ҳожати йўқ.
Дўстлик замирида ирода, дид ва фикрларнинг тўла уйғунлиги ётади. 
Ишонч дўстликнинг биринчи шарти бўлиб, ҳаммага дўст бўлган одам 
аслида ҳеч кимга дўст эмас, лўттибоз, шунчаки муросасоздир.
Одоблилик – яхши тарбия кўрганлик, ўзини тута билиш, хулоса 
чиқаришда шошилмаслик, ўзгалар фикрини тинглаш, ширинсўзликдир. 
Ҳаёлилик – ўзини турли ножўя хатти-ҳаракатлардан тийиш, уялиш, 
хижолат тортиш демакдир. Ибн Сино фикрича, «инсонда доимо 
турадиган ҳусн ва латофат ҳаё билан иффат бўлиб, ҳаёсиз юз жонсиз 
жасад каби», ҳаёсиз инсон имонсиздир. Қўрқоқ, пасткаш, мунофиқ 
кишилар ҳаёсини йўқотгани учун ҳар қандай тубан ишга қўл урадилар ва 
бундан заррача хижолатга тушмайдилар.


16 
Иффат – ҳалол ва гўзал бўлмаган нарсадан ўзини тийиш, ўта 
покликдир. Иффат туфайли инсон нафсини ҳайвоний лаззатлардан тияди. 
Токи инсоннинг қўли, тили, қулоғи, кўзи иффатли бўлмагунча, ўзи ҳам 
иффатли бўла олмайди. Сабр – қаноат қилиш, ҳаёт қийинчиликларини 
чидам билан енгишдир. Инсоннинг ғазабини боса билиши, сабабини 
билмасдан норозилигини ошкор этмаслиги, истакларини жиловлай 
олиши, кучли ирода соҳиби бўлиши сабрдан далолатдир.
Оддийлик – ахлоқий баркамолликнинг олий шарти, ўзини кўз-кўз 
қилмаслик, бошқалардан ажралиб туришга ҳаракат қилмаслик, олий 
мақсад йўлида камтарона ҳаёт кечиришдир. Л.Толстой фикрича, «кучли 
одамлар ҳамиша оддийдирлар». Оддийлик дунёдаги энг қийин фазилат, 
оддий бўлиш – буюк бўлишдир.
Ахлоқий тамойиллар умумлашган ахлоқий тушунчалар бўлса, 
ахлоқий меъёрлар уларни муайянлаштиришга хизмат қилади, яъни 
ахлоқий тамойилларга риоя қилиш учун қандай ахлоқий хислатлар 
зарурлиги ва ирода қай тарзда намоён бўлиши кераклигини кўрсатади. 
Инсон ҳамма нарсада, ҳатто камтарликда ҳам меъёрни билиши керак.
Бўлажак банк ходими, иқтисодчи, менежер, ғазначи, ҳисобчи, 
молиячи, маркетолог, муҳандис ахлоқида хушмуомалалик ва одоблилик, 
оддийлик ва камтарлик, ҳалоллик ва ростгўйлик, очиқкўнгиллик ва 
дангаллик, сахийлик ва муруватлилик, ўзаро ҳурмат ва самимийлик, 
сиполик, босиқлик ва ҳ.к. мужассам бўлиши лозим. 
Ахлоқшунослик инсон хатти-ҳаракатини фазилат ва иллат 
тушунчалари асосида таҳлил этади. Ахлоқийлик фазилат, ахлоқсизлик 
иллатдир. Бу тушунчалар бир-бирини инкор этган ҳолда, бир-бирини 
тақозо этади. Адолат билан зулм, сахийлик билан хасислик, дўстлик 
билан душманлик, камтарлик билан такаббурлик, хушмуомалалик билан 
қўполлик ўртасидаги муносабат орқали фазилат ва иллат англашилади.
Ахлоқшуносликнинг мезоний тушунчалари нисбий, қутбли 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish