Ахлоқий тафаккур тараққиётининг асосий босқичлари.
Илк
ахлоқий қарашлар бундан уч ярим минг йиллар илгари юзага келган.
Қадимги Шумерда топилган миххат ва гилтахталарда ёзиб қолдирилган
панднома, матал ва мақоллар ўша давр халқлари ҳаётида ахлоқнинг ў
рни
ҳақида тасаввур беради. Жумладан, шумерликларнинг эзгулик, ҳақиқат
тамойиллари бўлган худолари мадҳ этилган қўшиқлар, алқов-гимнлар
халқнинг ҳамжиҳатликда яшашга, эзгуликка йўналтирувчи ахлоқий меъёр
ва қоидалар вазифасини ўтаган.
Қадимги Миср ва Бобилда ахлоққа доир қарашлар эпос, халқ
достонлари, пандномаларда баён этилиб, айримлари бизгача етиб келган.
«Пхотатеп ўгитлари», «Хўжайиннинг ўз қули билан ҳаётнинг мазмуни
ҳақида суҳбати», «Гильгамиш» эпоси, «Арфист қўшиғи» каби битикларда
«бахт», «бурч», «адолат», «ҳаётнинг мазмуни» каби ахлоқий мезоний
тушунчалар тавсифланиб, ахлоқий меъёрлар хусусида фикр юритилган.
Қадимги Турон ва Эрондаги ахлоқий тафаккур зардуштийлик дини
негизида шаклланган, унинг асосий ғояси «Авесто»да ўз аксини топган.
Эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги азалий кураш мазкур ғоянинг асосини
ташкил этади. Бунда Ахурамазда эзгулик, Ахриман ёвузлик кучларининг
тимсоли сифатида кўрсатилади ва эзгулик худоси мадҳ этилади. Эзгулик
худоси кишиларни бахт-саодат, камолат сари етаклайди.
«Авесто»да
«эзгу сўз, эзгу фикр ва эзгу амал» ғояси илгари
сурилган
, «яқин кишисига меҳрибон бўлиш, муҳтожлик ва хавф-хатарда
қолганда кўмаклашиш, ёвузликка қарши, кишилар бахт-саодати учун
курашга шайлик, ҳамма билан аҳил ва тотувликда, ўз маслакдош
биродарлари билан дўстлик ва ҳамжиҳатликда яшашга интилиш эзгу
амалдир». Инсон ўз фикр-хаёлида бошқаларга ҳасад қилмаслиги лозим,
чунки ҳасад яхши ниятни, бурч ва адолат туйғусини йўқотади.
«Авесто»да инсоннинг ахлоқсизлигини ёвузлик, ёмонликка қўл
уриши учун ҳам олдиндан жазо бўлиши ва у дунёда бундай кишиларга
бериладиган жазо ҳақида фикр юритилади. Унда келтирилишича, одамзот
ҳаётининг иккинчи даври Зардуштнинг диний ислоҳотлари билан боғлиқ
фаолияти бўлиб, 3000 йиллик курашдан сўнг, Зардуштнинг фарзанди
бошчилигида дунёда осойишталик ва фаровонлик даври юзага келади.
Аҳриман енгилади. Учинчи даврда қиёмат қойим бошланади ва ўликлар
тирилиб, ҳамма ишлардан воқиф бўлган Худо ҳузурига ўз қилмишлари
ҳақида ҳисоб бергани боришади. Эзгу амал билан машғул бўлганлар
жаннатга киритилади, ёвуз ишлар билан шуғулланганлар жаҳаннам
азобига маҳкум бўладилар.
Қадимги дунё ахлоқий тафаккури Ҳиндистон, Хитой ва
Юнонистонда
юксак
тараққиёт
босқичига
кўтарилган.
Ҳинд
ахлоқшунослигида ведачилик етакчи ўринни эгаллайди. «Ведалар» диний-
фалсафий мазмунга эга бўлган муқаддас битиклар бўлиб, унга кўра,
жамият тўрт табақага – браҳманлар (қоҳинлар), кшатрийлар (ҳарбийлар),
7
вайшелар (ер эгалари, савдогарлар, ҳунармандлар), шчудрийлар (қуллар)га
ажратилади. Ҳар бир табақа муайян даражадаги туғма ахлоққа эга бўлиб,
қоҳинлар юксак ахлоқ эгаси, қуллар эса ахлоқан тубан одамлардир.
Буддавийликда ахлоқий фазилатлар туғма бўлмасдан, улар ҳар бир
шахснинг ўз-ўзини тарбиялаш, камол топтириш натижасида шаклланиши
эътироф этилади. Будда (мил. ав. 567-488 й.) таълимотини «тўрт олий
ҳақиқат» ташкил этади: ҳаёт азоб-уқубатлардан иборат, азоб-
уқубатларнинг сабаблари бор, сабабларни англаш ва халос бўлиш мумкин,
азоб-уқубатлардан халос бўлиш, уларни бартараф этиш йўллари бор ва
уларни билиб олиш мумкин. Ҳақиқатга эришиш учун ахлоқий тамойил ва
меъёрларга (ёмонлик қилишдан, ёлғон гапиришдан, ўғрилик қилишдан, ҳис-
туйғуларга ортиқча берилишдан сақланиш, маст қилувчи ичимликлардан
Do'stlaringiz bilan baham: |