тушуниш, муаллиф томонидан жойлаштирилган ғоялар контцепциясини
тушинишдаги қийинчиликларнинг мавжудлиги;
Истеъмолчи ёки муайян бир фойдаланувчига алоҳида ёндашув орқалик
ўрганиш.
Тармоқ фойдаланувчиларга ҳамма вақт ҳам айнан ҳоҳлаган керакли
маълумотларни тақдим этмайди. Бу муаммони ечиш учун турли ҳил
технологиялар қўлланилади. Web Mining технологияси юқорида
келтирилган
муаммони ечишга тўғридан-тўғри ва билвосита йўналтирилган. Web Mining- бу
web ҳужжатлар ва ҳизматлардан маълумотларни олиш ва ўрганиш учун Data
Mining усулларидан фойдаланадиган технологиядир.
Data Mining – бу бизнес учун фойдалик бўлган яширин ва фойдалик
тартиблашган маълумотларни олиш ва излаш технологияси [2]. Ушбу
технология ўзига асосан учта босқични олади: тадқиқот, моделни қуриш ва уни
текшириш. Излаш қонуниятини амалга ошириш интелектуал таҳлил учун турли
ҳил дастурий воситалар ёрдамида амалга оширилади. Интелектуал таҳлил
сифатида битта ёки бир нечта масалаларни ечишда кўриш мумкин булар –
таснифлаш, таниб олиш, башоратлаш, баҳолаш, жамлаш ва кластеризациялаш.
Масалан, таснифлаш масалалари кенг тарқалган
масалалардан биридир,
маълумотларнинг интернетда турли ҳиллигидан келиб чиқиб, уларнинг объект
сифатида муайян бир синфга тегишлилигини ёки норавшан чегара ва мантиқга
эга эканлигини кўришимиз мумкин. Таснифлашни ташкил этишда таснифаш
учун норавшан қонунларга асосланган оптимал маълумотлар омборини яратиш
муаммолари юзага келади. Web Miningни асосан қуйидаги босқичларини қўриш
мумкин (расм 1.)
Расм 1. Web Mining босқичлари.
Бу ерда манба сифатида интернет глобал тармоғи кўзда тутилган.
Биринчи босқич маълумотларни излаш – яъни манба асосида маълумотларни
излаш. Иккинчи босқич маълумотларни чиқариб олиш - излаб топилган
ахборотлардан фойдалик маълумотлардан чиқариб
олиш ва якуний учинчи
босқич умумлаштириш босқичида Data Mining усулларидан фойдаланилган
ҳолда натижаларни изоҳлаш ва таҳлил қилиш, кесишган кўплаб сайтлардан
алоҳида ва умумий намуналарни аниқлаштириш амалга оширилади.
Web Mining дан ташқари шунингдек Information Retrieval – IR
(маълумотларни олиш) ва Information Extraction – IE (маълумотларни чиқариш)
Web Mining
Манба
Маълумотларни излаш
Маълумотларни чиқариб
олиш
Умумлаштириш
108
интернет техналогиялари ҳам мавжуд [3]. IR технологияси
интернетдан
ҳужжатларни фойдаланувчи сўровига асосан муҳим маълумотларни олишда
қўлланилади, лекин кўп ҳолларда олинган натижалар фойдалик маълумотни
ҳам ва аксинча фойдалик бўлмаган маълумотларни ҳам ўз ичига олади. Ушбу
технология хужжатларни таснифлаш учун Data Mining усулларидан
фойдаланади. Амалда Netflix медиа гиганти ва жаҳонга машҳур Google қидирув
тизимлари ва кўплаб ижтимоий тармоқлар Web
Mining технологиясидан
мунтазам равишда фойдаланишини кўришимиз мумкин.
Ҳулоса ўрнида Web Mining веб сайтлар таркибини оптималлаштириш,
сайтга ташриф буюрувчилар ҳақида маълумотларни йиғиш, интренет
тармоғидан автоматик излаш тизимини шакллантириш, интернет манбаларини
таҳлил қилиш, ва шунингдек марказлашган маълумотлар омборини ташкил
қилишда жуда истиқболлик йўналиш сифатида кўришимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: