Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мукимий номидаги қЎҚон давлат


XIV. Атмосфера ҳавоси ва уни муҳофазаси



Download 0,55 Mb.
bet40/47
Sana25.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#257092
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   47
Bog'liq
Экология маъруза матн-2009

XIV. Атмосфера ҳавоси ва уни муҳофазаси.

Атмосфера сайёрамизнинг газсимон қобиғи ҳисобланиб, Ер юзаси хар ҳил газлар аралашмаси ва сув буғлари, чанглардан ташкил топган. Ҳозирги ернинг атмосфера қобиғи кейин пайдо бўлган албатта, Атмосфера ернинг геологик тарихида ер қобиғининг таркибий қисмлари билан тирик организмлар фаолияти ўртасидаги геокимёвий жараёнлар оқибатида литосферадан ажралиб чиққан газсимон моддалардан таркиб топган.


Атмосферадаги газлар таркиби анча турғун: унда азот 78,08%, кислород 20,95%, аргон 0,93%, карбонат ангидрид 0,032%. Бошқа газлар (неон, гелий, метан, ксенон, радон ва бошқалар) таҳминан 0,01% ни ташкил этади. Ана шу таркибнинг бузилиши, карбонат ангидрид миқдорини ортиши ва кислород миқдорини камайиши натижасида тирик организмлар зарар кўради, уларнинг нафас олиши қийинлашади ва бошқа физиологик жараёнларнинг бузилишига олиб келади.
Табиат учун атмосфера ҳавосининг аҳамияти жуда катта. Атмосфера ҳавоси нафас олиш учун кислород, фотосинтез учун карбонат ангидрид манбаи ҳисобланиб, сайёрада сув буғларини ташувчи ҳисобланиб, тирик организмларни космик нурланишдан сақлаб туради. Ҳаво иқлимни идора этади, ҳаво учиб юрувчи организмлар учун муҳит бўлиб, тупроқ унумдорлигига таъсир этади, бир қанча кимёвий жараёнлар рўй беришига имкон беради.
Ҳаво кишиларга кимёвий хом ашё беради. Ундан энергия манбаи сифатида фойдаланилади. Ҳаво кислородни ёниш жараёнига сабаб бўлади.
Ер шарида кислородсиз ҳаёт бўлиши мумкин эмас. Кислород қуруқликдаги ўсимликларнинг ҳаёт фаолияти маҳсулидир, ўсимликлар фотосинтез пайтида сувни ва карбонат ангидридни ютиб парчалаб, атмосферага эркин кислород ажратиб чиқаради. Бошқа барча тирик мавжудотлар кислородни ўзлаштиради холос.
Карбонат ангидрид тирик организмларнинг нафас олиши, ёқилғи ёқилиши, органик моддаларнинг чириши ва парчаланиши оқибатида атмосферага тарқалади.
Атмосферадаги азот муҳим биологик аҳамиятга эга. У азот тўпловчи бактериялар ва кўк-яшил сув ўтлари учун озуқа манбаидир. У бошқа ўсимликлар томонидан ўзлаштирилади. Физиологик нуқтаи назардан эса атмосфера босимини ушлаб туриб ҳаёт жараёнларини амалга ошишига имкон беради.
Атмосфера ҳавосининг табиий ва сунъий ифлосланишлари ажратилади.
Табиий ифлосланиш. Атмосферада доимо маълум миқдорда чанглар учрайди. Улар табиатдаги ҳодисалар натижасида ҳосил бўлади. Чангларнинг уч тури ажратилади: минерал, органик, космик. Минерал чанглар тоғ жинсларининг емирилиши, вулқонлар отилиши, ўрмон ёнғинлари, денгизлар юзасидан сувларнинг буғланиши кабилар натижасида келиб чиқади. Органик чанглар ҳаво қатламидаги аэропланктонлар шунингдек, ўсимлик ва ҳайвонларнинг қолдиқлар ва парчаланиш маҳсулотларидир.
Космик чанглар метиоритларнинг атмосфера қатламидан ўтаётганда ёнган қолдиқлари ҳисобланади.
Сунъий ифлосланиш. Атмосфера ҳавосини асосан ифлослантирувчи манбалар бугунги кунда тобора ривожланиб бораётган инсоннинг саноат ишлаб чиқаришидаги ва автотранспортларнинг ривожланишидир. Ҳавога кўп миқдорда карбон кислота, углеводородларнинг оксидлари, сулфид ангидрид ва бошқа моддалар чиқарилиб, улар табиий муҳитга ва одамларга жуда катта зарар етказмоқда. Бу ҳолат айниқса йирик шаҳарларда кўзга ташланади. Атмосфера ҳавосини ифлосланиши муаммоси барча инсониятни ташвишлантирмоқда.
Инсоннинг ҳаёт фаолияти учун энг муҳим маҳсулот ҳаво ҳисобланади. Одам овқатсиз 5 ҳафта, сувсиз 5 кун, ҳавосиз 5 дақиқа яшаши мумкин. Инсонлар нормал яшашлари учун нафақат ҳаво, балки унинг тозалиги ҳам муҳим ҳисобланади. Ҳавонинг ифлосланиши одам саломатлигига салбий таъсир кўрсатади.
Ўзбекистонда атмосферага чиқариладиган нисбий ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори кейинги йилларда икки мартага қисқарди, яъни жон бошига 90кг ни ташкил этди. Ифлослантирувчи моддаларнинг умумий миқдорига нисбатан 51,9%-СО2, 16%-NО2, 17,9%-СН лар, 8,9%-SO2, 6,1%-қаттиқ моддалар ва 0,2% бошқа махсус зарарли моддаларга тўғри келади. Шу билан бирга баъзи бир шаҳарларда ифлосланишнинг санитар-гигиеник нормадан ортиқлиги кузатилмоқда,. Масалан Олмалиқ, Навоий, Самарқанд, Тошкент каби шаҳарларда чанглар, Олмалиқда-SO, Олмалиқ, Навоий, Фарғона, Марғилон, Термезларда, Ангрен, Навоий, Фарғонада фенол; Андижон, Навоий, Чирчиқ, Тошкентда аммиак билан ифлосланади. Республикада энг ифлосланган шаҳар Навоий шаҳри ҳисобланади.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish