Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мукимий номидаги қЎҚон давлат



Download 0,55 Mb.
bet47/47
Sana25.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#257092
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47
Bog'liq
Экология маъруза матн-2009

XX. Экологик таълим ва тарбия.
Экологик таълим ўсиб келаётган ёш авлодни умуман ер юзи аҳолисини барқарор ривожланишига ўтишда энг муҳим шарт-шароитлардан бири бўлиб ҳисобланади.
Экологик таълимнинг мазмунини қуйидагилар ташкил этиши мумкин:
1. Дунёни ҳозирги экологик холат асосида унга муносабат билдириш.
2. Табиатда барча жонсиз ва жонли таркибини бирликда эканлигини фикрлай олиш.
3. Атроф-муҳитга муносабат ва ўзини англаб етиш. Табиатни таркибий қисми эканлигини тушуниш.
4. Табиатга нисбатан қадриятларни ҳурмат қилиш.
5. Тирик организмларни ҳар хил даражада ўрганиш ва изчиллик методини қўллаш.
6. Тирик организмлар тизими бир бутунлигини ва ўзаро экологик боғланишларда эканлиги (моддалар айланиши, энергия ва ахборот алмашинувлари).
7. Табиий жараёнлар ва ҳодисаларнинг антропоцентрикдан биоцентрикга, ҳамда полицентрик усулни қўллаш.
8. Табиат ва жамиатдаги ўзаро бирлик ва қарама-қаршиликларни англаш.
9. Экологик танглик, маданиятнинг танглиги эканлигини англаш.
10. Экологик маданият инсоннинг умумий маданиятининг таркибий қисми эканлигини англаш.
11. Ўз фаолиятида экологик ва аҳлоқий нормаларни тўғри келадиган усулларини англаш.
12. Ўзи ва бошқалар соғлиғи учун, атроф-муҳит холатига нисбатан экологик жавобгарликни тарбиялаш.
13. Инсониятнинг барқарор ривожланиш концепциясини, табиат билан жамиятнинг коэволюцияси эканлигини тушуниб етиш.
14. Табиат билан жамиятни уйғунлаштириш, ижтимоий зарурий муаммо эканлигини тушуниш.

Экологик тарбияни фарзанд туғилган кундан бошламоқ, вужудимизни қувватлантирмоқ, фикримизни нурлантирмоқ, аҳлоқимизни гўзаллаштирмоқ, зеҳнимизни равшанлантирмоқ демакдир. Экологик тарбияни ким ва қандай олиб боради? – деган савол пайдо бўлади.


Биринчи – тарбия ота-она зиммасидадир.
Иккинчи – боғча, мактаб, олий ва ўрта махсус касб ҳунар коллежлари ҳамда олий ўқув юртлари маҳаллаларда амалга ошади.
Бола тарбибиясида у яшаб турган шароит, муҳит кишиларнинг фаолияти катта ўрин тутади ва бу соҳада оила, мактаб шароити ҳам катта эътиборга моликдир.
Экологик тарбия ҳам тарбиянинг, асосий қисми бўлиб, боланинг аҳлоқига, ҳулқ-атворига кучли таъсир қилади ва ота-оналарни уларни мурғакликдан бошлаб тарбия қилишга чақиради. Экологик таълим-тарбия ва умумий тарбия бир-бири билан боғлиқ бир бутун жараёндир.
Ҳар қандай тарбия асосан оила шароитида кечади. Ўзбек оилаларида “ҳаром-ҳалол”, “увол”, “гуноҳ-савоб” каби тушунчалар кўпроқ экологик вазият (масалан: ноннинг оёқ остига тушушини, сувнинг ифлос қилиниши, жониворларга шавқатсиз муносабатда бўлиш, дов-дарахтларни синдириш ва бошқалар) юзага келганда қўлланилади. Болалар ҳали бу сўзларнинг моҳиятини тўлиқ тушунмасаларда, уларга миллий экологик ҳулқ-атвор куртаклари шаклланади.
Инсонни табиат билан уйғунликка даъват ҳадисларда ҳам ўз аксини топган.
Халқимиз қадимдан баданнинг қуввати овқат, ақлнинг қуввати-ҳикматли сўздир, деб уқтириб келган. Ҳадислар ана шундай ҳикматли сўзлар, донишмандлик дурдоналари ҳисобланади. Ҳадис илми билан шуғулланган машҳур алломалар Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий, Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий, Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абу ар-Раҳмон ад Дарамий ас-Самарқандийлар Ўрта Осиёлик бўлиб, ҳадис илмининг асрдан-асрга сақланиб боришига муносиб ҳисса қўшган буюк тарихий шахслардир.
Ҳадис бандлари экологик таълим ва тарбияни сингдиришга катта ёрдам беради. Уларда айрим ўсимлик ва ҳайвонларнинг хосиятлари, озуқа занжирида тутган ўрни, шунингдек, инсон хўжалик фаолиятида аҳамияти каби томонлари баён этилгандир. Ҳадисларнинг айрим бандлари инсонни табиат бойликларини тежаб-тергаш ва уни муҳофаза қилишга ўргатади. Чунончи, қўй боқ, зеро айни баракадур дейилади. Бу ерда фойдали ҳайвонларнинг популяциясини кўпайтириш ва ундан турли мақсадларда фойдаланиш мумкинлиги эътиборга олинган.
Шунингдек, бошқа ҳадислрада ҳам қўй, туя ва отларнинг инсонларга тегадиган нафи ва уларни боқиб кўпайтириш кишилар учун фақат яхшилик келтириши ҳақида, озуқа занжирида II ва III тартибларни эгаллаган ўлаксахўр ҳайвонлар гўшти ҳаром эканлиги, овчилар учун кўз олдида отилган ҳайвонни ейиш мумкинлиги, аксинча ўлган ҳолдагисини ейиш инсон саломатлигига салбий таъсир этиши мумкинлиги ҳақида фикр юритилади.
Ҳадислардан намуналар: (овоз билан).
Қўй боқ, зеро айни баракадур.
Деҳқончилик билан шуғулланинглар. Деҳқончилик муборак касбдир. Унга қўриқчиларни кўпайтиринглар.
Кишиларга соя берувчи дарахтни кесган киши боши билан дўзахга ташланади.
Қайси бир мусулмон экин экса ёки бирор дарахт ўтқазса, сўнг унинг мевасидан қуш ёки ҳайвон еса, унинг экканидан ейилган нарсанинг ҳар биридан унга садақа савоби ёзилади.
Ким сув тошқинини тўхтатса ёки ёнғинни ўчирса, унга шаҳидлик ажри берилади.
Мактабларда, олий ўқув юртларида, саноат, ишлаб чиқариш корхоналарида, шунингдек, жамоа хўжаликларида, Маданият уйларида, қироатхоналарда табиатсеварлар клуби, ёшлар маърузахонаси, табиатни муҳофаза қилиш жамиятлари, ўлка музейлари, табиат бурчаклари ташкил этилиб, уларда ўлканинг табиати, бойликларини кўрсатадиган, ҳикоя этадиган тадбирлар катта аҳамият касб этади. Табиат муҳофазаси талқин этиладиган кечалар ташкил қилиниб, уларда ўқитувчилар, олимлар билан ёшларнинг мулоқатини ўтказиш ҳам хайрли тадбирлардан ҳисобланади.
Олий мактабларда экологик таълими табиат муҳофазаси масалаларининг илмий асосларини чуқур ва ҳар томонлама ўрганишга, инсон фаолияти натижасида биосферада рўй бераётган ҳодисаларнинг сабаб ва қонуниятларини таҳлил этиш мақсадларига қаратилган. Шу билан бир қаторда, у талабаларни мактабларда экология асослари ва табиат муҳофазаси таълимини ўқитишга тайёрлашни ҳам назарда тутади.
Саволлар:
1. Республикада узлуксиз таълим-тарбия қандай йўлга қўйилган?
2. Оилада таълим-тарбия олиб боришнинг ўзига хос томонлари қандай?
3. Боғчадаги экологик таълим-тарбиянинг мазмуни қандай?
4. Мактаб ва ўрта махсус ўқув юртларида олиб бориладиган экологик таълим ва тарбияни айтиб беринг?
5. Олий ўқув юртларида экологик таълим ва тарбиянинг қандай томонлари ўтилади?
Топшириқ:
Академик лицей ва касб-хунар коллежларида экологик таълим-тарбиянинг мазмуни билан танишиб чиқинг.


Назорат учун тест саволлари.
1. Экологик таълимнинг барқарор ривожланишдаги роли?
а) табиатга меҳр уйғотиш.
б) табиат билан жамиятнинг бирлиги ва уйғунлиги.
в) табиатда барча жонсиз ва жонли таркиб бирлиги.
г) қадриятларни ҳурмат қилишга.
д) маданият ва экологиянинг бирлиги.

2. Экологик таълимнинг энг муҳим талаблари?


а) жонсиз ва жонли табиат, табиат ва жамият бирлиги, экологик танглик маданият танглигию
б) жонли табиатга муносабатни яхшилаш.
в) атроф-муҳитга муносабат.
г) ўз-ўзини англаб етиш.
д) тирик организмларни ҳар хил даражада ўрганиш.

3. Экологик таълим ва тарбиянинг асосий босқичлари?


а) умумтаълим мактаблари, маҳалла.
б) боғча, ўрта махсус билим юртлари.
в) оила, боғча, мактаб, ўрта махсус ва олий ўқув юртлари.
г) олий ўқув юртлари, мактаблар.
д) ишлаб чиқариш корхоналари, оила.

4. «Кишиларга соя берувчи дарахтни кесган киши боши билан дўзахга ташланади» ҳадисини мазмунини очиб беринг?


а) дарахтлар кишиларга соя бергани учун.
б) дарахтлар ҳам тирик организм бўлганлиги учун.
в) дарахтлар одамларнинг яшаш манбаи.
г) дарахт нафақат соя берувчи балки озиқ-овқат, кийим-кечак, қурилиш, моддалар айланиши ва бошқалар.
д) дарахтларни кесиш осон, экиб ўстириш эса қийин.

5. Ўзбек халқини экологик маданий мероси ҳақида нима биласиз?


а) миллий қадриятларга амал қилиш.
б) хонадонларни озода тутиш, сувни асраш.
в) сувга аҳлат ташламаслик, хашарлар уюштириш.
г) атроф-муҳитни озода тутиш, кўчат экиш, ободонлаштириш.
д) юқоридаги жавобларнинг ҳаммаси тўғри.
Узлуксиз экологик таълим-тарбия босқичлари.





Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish