Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мухаммад ал хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети


Кутубхона- ахборот муассасасида иш жойини ташкил этиш ва мехнат шароитини яхшилаш



Download 1,3 Mb.
bet90/158
Sana30.06.2022
Hajmi1,3 Mb.
#720300
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   158
Bog'liq
АКФБ УМК 2020

3. Кутубхона- ахборот муассасасида иш жойини ташкил этиш ва мехнат шароитини яхшилаш.

Иш жойини ташкил этиш ва меҳнат шароитини яхшилаш кутубхонада меҳнатни илмий асосда ташкил этишнинг асосий йўналишларидан биридир. Иш жойини рационал ташкил этишни ҳар томонлама ўйлаб, ходимни ўзини ҳам бу ишга жалб килган холда ташкил этиш талаб этилади. Бу муаммони хал этиш учун унга комплекс холда ёндошиш, уни ҳар бир элементини хисобга олган холда хал этиш талаб этилади.


Буларга аввало иш жойини рационал ўрнини техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги ва санитария-гигиеник чоралари, фойдали майдон ҳамда асосий кутубхоначилик технологик жараёнларни хисобга олган холда фойдаланишни эътиборга олиш зарур. Иш жойни мавжуд жихозлар, кутубхона техникаси, оргтехника предметлари, компьютерлар, алоқа воситалари ва х.к дан унумли фойдаланган холда тўғри ташкил этиш катта ахамиятга эга.
Кутубхона – ахборот муассасасининг санитария- гигиеник шароитига қуйидаги комплекс тадбирлар, жумладан иш вақти графигини унумли ташкил этиш, иш жойини тўғри ёритиш, бинони иссик- совуқ холати ( температураси), хонанинг намлик даражаси, хавони таркиби, шовқиндан химояланганлик киради. Ишлаб чиқариш эстетикаси элементлари- бинони ва иш жойини ранглар билан безалиши, кўкаламзорлаштирилганлик ҳам кутубхонада ишни нормал ташкил этиш учун зарур шароит хисобланади.
Ҳар қандай кутубхона- ахборот муассасаси биноси икки зонага бўлинади: китобхонлар (хизмат кўрсатиш зонаси) ва хизмат- ишлаб чиқариш ( функционал- технологик зона). Кутубхоначининг иш ўрни қайси зонада бўлишига қараб иш жойи ўзига хос равишда ташкил этилади. Бунда шахсий қараш ёки кўникма эмас, балки шу ходимга юклатилган вазифа ва мажбуриятларни хисобга олиш керак.
Кутубхоначининг иш ўрнини ташкил қилиш учун зарур бўлган майдонни белгилаш асосий режалаштириш нормаларидан бири хисобланади. Ҳозирги меёърий хужжатларга кўра битта ходим учун 4-6 м. кв. иш жойи белгиланган. Бу норма иш жойини ташкил этиш учун зарур бўлган кутубхона мебеллари ва жиҳозларини хисобга олган холдадир. Масалан, ишлов бериш, системалаштириш, каталоглаштириш бўлими ходимлари учун энг катта иш майдони керак бўлади ( 3,8 м.кв. дан- 6 м.кв. гача). Хизмат кўрсатиш бўлими ходимлари учун эса энг кам иш майдони - 2, 7 м.кв. кифоя. Лекин бу ерда мебел ва жихозлар ўртасида харакатланиш учун кенг иш зонаси мавжуд бўлиши керак. Очиқ китоб фонди шароитида кутубхоначининг иш ўрнини шундай ташкил этиш керакки у ҳамма нарсани кўриб турсин. Шунинг учун ҳам ходимлар иш майдони нормасини белгилашга табақалаштирилган холда, бинонинг шароити ва жойни функционал- технологик тузилиши талабларидан келиб чиққан холда белгилаш зарур.
Иш майдонидан рационал фойдаланиш учун стандартлаштирилган кутубхона мебели ва жихозлари- хизмат столи, стул, стеллаж, кўчма китоб жавони, хизмат каталоги ёки ишчи картотекаси учун каталог шкафи, адабиётларни қабул қилиб олиш ва бериш кафедраси ва бошқалар ишлатилади. Мебел ва жихозларни танлашда уларни хажми майдонга нисбатан энг кичик хажмда бўлиши керак. Шу билан бирга стол ва стул орасидаги баландлик 40-42 см бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Иш шароитини яхшилаш учун мебел ва жихозларни ранги ҳам катта аҳамиятга эгадир. Масалан, столнинг юза қисмининг ранги тўқ рангда бўлиши (жигарранг, тўк кўк ранг) керак. Стуллар қаттиқ ёки ярим юмшоқ, кўтариладиган, айланадиган, суянчиқлик бўлиши керак. Юмшоқ мебеллардан иш жойида фойдаланиш тавсия этилмайди.
Замонавий кутубхона – ахборот муассасаларида “эркин режалаштириш” усулидан кўпроқ фойдаланилмоқда. Бу усулда кутубхона мебеллари ва жихозларидан фойдаланган холда бинони алоҳида- алоҳида иш участкаларига ажратиш тушунилади. Иш жойини бундай ташкил этишда кутубхонанинг турли бўлимлари учун зарур иш майдони яратиш учун имкониятлар туғилади. Бунда асосан стеллаж ва кўргазма витириналаридан фойдаланилади.
Иш ўрнини ташкил этишдаги мухим элементлардан бири бинони тўғри ёритиш, намлик даражаси, иссиқ- совуқлик режими, жимжитлик ва бошқалардир.
Бинони ёритиш икки аспектда – барча бинони ёритиш ҳамда ҳар бир иш ўрнини алоҳида ёритишдан иборат бўлади. Сунъий равишда фойдаланилганда ёнғиндан сақланиш, санитария – гигиена қоидаларига риоя қилиш талаб этилади. Масалан, кутубхона биносида қизувчи лампалардан иборат чироқлардан фойдаланиш мумкин эмас. Буни ўрнига люминесцет ёритиш воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади. Китоб сақланадиган хоналарда очиқ штепсел розеткаларидан фойдаланиш мумкин эмас.
Кутубхона фондлари жойлашган биноларнинг харорати + 18 - +20 градус бўлиши талаб қилинади. Бинони шамоллатиб туриш учун вентеляция ёки махсус техник қурилмалар, кондиционерлар бўлиши зарур.
Иш жойини ташкил этишда шовқинни тўсиш чораларини ҳам кўриш керак. Товуш баландлиги нормал холатда “А ” шкала бўйича 40 ДБ ( децибал) дан ошмаслиги керак. Бу норма хизмат- ишлаб чиқариш, ҳамда кутубхонанинг китобхонлар зонасига ҳам қўлланилади.
Кутубхонада меҳнатни илмий асосда ташкил этишда кутубхона биносининг намлик даражаси, тозалиги ҳам катта аҳамиятга эгадир. Хавони намлик даражаси 50-70% ва доимо тозалик сақланиши зарур. Хизмат хонаси ва ўқув заллари ҳар қандай об-хаво шароитида ҳар соатда 5-10 минут давомида шамоллатиб турилиши керак. Бино ва жихозлардаги чанглар мунтазам равишда тозаланиб турилиши ва бунинг учун ҳар ойда бир маротаба тозалик кунини мунтазам ўтказиб туриш зарур.
Қуёшнинг ўткир нуридан химоя қилиш учун очиқ рангдаги пардалар танланади. Китобхонлар ва кутубхона ходимлари кутубхонада ўзларини енгил хис қилишлари, кайфиятлари ва меҳнат қилиш қобилиятларини унумдорлигига, китобхонларга хизмат кўрсатиш маданиятини юксак бўлиши, ходимларни хушфеъллиги, эътиборлилиги, назокатлилиги, фондни жойлаштирилиши, ёрдамчи аппаратлар ва бошқалар ҳам таъсир кўрсатади.
Хизмат хонаси, ўқув ва абонемент хоналари кўз учун қулай, асаб системасини тинчлантирадиган оч юмшоқ рангда ( оч- кўк, оч- сариқ, сариқ- пушти) бўлиши тавсия этилади. Мебеллар ва жихозлар ранги девор рангига мос бўлиши мақсадга мувофиқдир.



Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish