Ишлов бериш ва каталоглар бўлими – фондларни ўзлаштириш ва уларни каталогларда ёритишни таъминлайди. Янги келтирилган адабиётларнинг хажмига қараб каталоглаштириш, классификациялаш ва каталоглар тизими, техник ишлов бериш ишларини амалга оширади.
Китоб сақлаш бўлими – босма нашрлар ва бошқа материалларнинг асосий фондини сақлаш, ҳамда ўқув залларида, абанементда фойдаланиш беришни амалга оширади.
Хизмат кўрсатиш бўлими – ўқув зали, абонемент, кутубхоналараро абонемент ишларини ташкил қилади. Оммавий тадбирларни амалга оширади.
Мавзуни ўзлаштириш учун саволлар
1. Комплекс бўлимлар нима ва унга қандай бўлимлар киради?
2. Маъмурий-хўжалик бўлимларига қандай бўлимлар киради?
3. Ёрдамчи бўлимларни биласизми?
4. Функционал бўлимга қандай бўлимлар киради?
5. Кутубхона амалиётидаги асосий кутубхона тузилмаларини биласизми?
6.Олий таълим муассасалари қошидаги ахборот- ресурс марказларида қандай бўлимлар мавжуд?
7.Ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасалари қошидаги ахборот- ресурс марказларида қандай бўлимлар мавжуд?
8. Ахборот- кутубхона марказларида қандай бўлимлар мавжуд
6-мавзу: Ахборот-кутубхона фаолияти статистикаси.
Статистиканинг мақсади, аҳамияти ва бошқарувдаги ўрни.
Ўртача ва нисбий миқдорлар, уларни аҳамияти ва муаммолари.
3.Кутубхона статистикасининг бўлимлари: кутубхона фонди; кутубхона хизмати; кутубхона тармоқлари; кадрлар.
1. Статистиканинг мақсади, аҳамияти ва бошқарувдаги ўрни.
Кутубхона- ахборот фаолиятини бошқаришда кутубхона статистикасидан бевосита фойдаланилади. Кутубхона статистикаси кутубхона-ахборот фаолияти билан боғлиқ бўлган оммавий ходисалар ва жараёнларнинг миқдорий томонларини ўрганади. Кутубхона ишида оммавий ходисаларнинг миқдорий ифодаси рақамли кўрсаткичлар ҳажми, ривожланиш динамикаси, режа- топшириқлар ва меъёрларнинг бажарилиши, миқдорий бўлинишлар ва нисбатлар тизими воситасида уларнинг аник жой ҳамда вақт шароитларидаги сифат аниқлигида тадқиқ қилинади.
Кутубхона статистикасининг мақсади- кутубхоналарда жамланган фондлар, уларнинг аҳволи, ривожланиши, фойдаланиши, мамлакат маданий даражасига таъсири, фан- техника тараққиёти ва бошқа ижтимоий ходисалар билан ўзаро боғлиқлигини хисоблашдан иборат. Унинг вазифаси –миқдорий кўрсаткичлар тизимини кутубхона ишининг айрим бўлимлари ва уни бир бутун холда хисоблаш усулларини ишлаб чиқиш. У ўрганадиган масалалар доирасига қуйидагилар киради:
-кутубхоналар тармоқлари- шаҳар ва қишлоқда жойлашуви, тури, хили, хажми, идоравий мансублиги ва бошқа белгиларига кўра бўлиниши;
-китоб фонди – унинг ривожланиши, ўзгариши, билимлар сохаси, тил, ҳажм ва шу кабилар бўйича бўлиниши;
-китобхонлар- уларнинг таркиби, фаоллиги;
-кутубхоналар фаолияти- китоб берилиши, унинг таркиби, оммавий ишлар, фаолларни жалб қилиш, кутубхона ходимлари, уларнинг таркиби, кутубхоналар маблағлари, турли хил эхтиёжлар учун ажратилган жамғармаларнинг тақсимланиши.
Статистик кўрсаткичлар мухим бошқарув функциясини бажаради, бошқарув жараёнларини барча савиялари учун мухим элемент хисобланади. Статистик кўрсаткичнинг бу аҳамияти китобхонларга хизмат кўрсатиш сифати ва кутубхона жамоасининг ишидаги тежамкорлик натижалари билан боғлиқ бўлган режаларнинг бажарилишини назорат қилишни кучайтиради.
2. Ўртача ва нисбий кўрсаткичлар, уларни аҳамияти ва муаммолар.
Кутубхона-ахборот фаолиятида учта асосий статистик кўрсаткичдан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |