2. Турли кутубхоналарнинг тузилиши.
1. Ташкилий тузилмалар қўйиладиган талаблар.
Кутубхона- ахборот муассасаларининг ташкилий тузилиши дейилганда ундаги бўлинмалар йиғиндиси, уларнинг биргаликдаги тобелиги ва ўзаро муносабатлари, улар ўртасидаги вазифаларни тақсимланиши тушунилади. Ташкилий тузилиш кутубхона ва ахборот муассасасининг тури ва унинг вазифалари, китоб фондининг хажми, характери ва бошқа омилларга боғлиқ. Кутубхона бўлимларини турли мақсадда- китобхонларнинг турли гурухларига хизмат кўрсатиш мақсадида, босма ва бошқа турдаги материалларни ҳар хил турлари билан ишлаш ёки адабиётларнинг айрим сохасини тарғиб қилиш ва бошқа мақсадларда ташкил қилиш мумкин.
Йирик кутубхоналарда кутубхона бўлимлари тўрт турга бўлинади:
Китобга ишлов бериш ёки китобхонларга хизмат кўрсатиш жараёнида айрим вазифаларни бажарадиган функционал ( вазифали) бўлимлар.
Босма ва бошқа турдаги материалларнинг махсус турларини тўлдириш ва уларга ишлов бериш билан боғлиқ бўлган барча вазифаларни бажарувчи комплекс бўлимлар.
Китобхонларга фан сохалар ёки санъатнинг маълум сохаси бўйича адабиётлар билан хизмат кўрсатувчи сохавий бўлимлар.
Кутубхонанинг ўз шохобчаларига хизмат кўрсатувчи тармоқ бўлимлар.
Шунингдек йирик кутубхоналарда маъмурий- хўжалик ва ёрдамчи бўлимлар ҳам мавжуд бўлади.
Функционал бўлимларга – комплектлаш, ишлов бериш, китоб сақлаш, библиография, хизмат кўрсатиш, ўқув зали, абонемент, оммавий ишлар, кутубхоналараро абонемент бўлимлари киради.
Комплекс бўлимларга- ноёб китоблар, қўлёзмалар, чет эл адабиётлари, мусиқа-нота бўлимлари киради.
Сохавий бўлимларга – техника ва патент адабиётлари, қишлоқ хўжалиги, санъат бўлимлари киради.
Тармоқ бўлимларига – илмий- услубий, илмий- тадқиқот, маркетинг , нашриёт, китоб алмашув фонди, маданият ва санъат бўйича ахборот бўлимлари киради.
Маъмурий –хўжалик бўлимларига – котибият, хисобхона, девонхона, кадрлар бўлими киради.
Ёрдамчи бўлимларга –босмахона, муқовалаш устахонаси, дуродгорлик устахонаси, фотолаборатория, компьютер хонаси киради.
Амалиётда турли хил кутубхона тузилишлари учрайди. Уларнинг асосийлари: гурухли, лингивистик ( тил бўйича), шаклий, сохали, функционал ( вазифали) ва комбинацияланган (қурама).
1. Гурухли тузилишда кутубхона китобхонларнинг айрим гурухларига хизмат кўрсатишга ихтисослашган бўлимлардан иборат бўлади. Масалан, университет кутубхонаси икки қисмга ажратилади: профессор- ўқитувчилар учун – катта ва талабалар учун эса кичик кисмлар. Гурухли тузилиш элементлари – болалар, ўсмирлар бўлимлари, кўчма фонд ажратилган оммавий кутубхоналарда ўз тадбиғини топган.
2. Лингивистик (тил бўйича) тузилишда асосий бўлимларда тўпланадиган ва ишлов бериладиган адабиётларнинг тил белгисига қараб тузиш назарда тутилади. Ҳозирги вақтда лингивистик тузилишдаги кутубхоналар жуда кам учрайди. Улар факат кадимий кутубхоналардагини алохида булимлар сифатида учраши мумкин.
3.Шаклий тузилишда бўлимлар босма нашрлар ва бошқа материалларнинг маълум турларини йиғади ва ишлов беради. Шаклий тузилиш босма нашрлар ва материалларни махсус шакл ва турларга ажратиш учун бошқа тузилмалар билан уйғунликда қўлланилади.
4. Сохавий тузилиш бўлимларни билимлар сохаси бўйича ажратишни англатади. Сохавий тузилиш ҳозирги вақтда АҚШ нинг бир нечта халқ кутубхоналаридагина ўзини ёрқин ифодасини топган. Бу кутубхоналар қисмларга бўлинган бўлиб, уларнинг ҳар бирида билимларнинг маълум сохаси бўйича адабиётлар тўпланади, каталоглар ва библиографик қўлланмалар жамланади, ўқув зали ва абонемент ишлаб туради. Сохавий тузилиш узининг салбий ва ижобий томонларига эга. Бошқариш асоси сифатида қаралганда у кутубхоналарга рахбарликни номарказлашган усулига, яъний яхлит муассасадан, ўзаро мустахкам боғланмаган сохавий қисмларга айлантиради. Бу эса ўз навбатида кутубхона фондини комплектлашни ёмонлашувига, дублет адабиётларни кўпайишига, баъзан эса керакли адабиётларни олинмай қолишига олиб келади. Афзаллиги – бўлим соха бўйича китобхонларга чуқур ихтисослашган хизмат кўрсатишга имкон яратади.
5. Функционал ( вазифали) ёки технологик тузилиш китобхонларга хизмат кўрсатиш ва маълумот-библиографик ва ахборот хизмати кўрсатишда, китобга ишлов бериш асосий цикларининг айрим босқичларига мос бўлимлар ажралишини назарда тутади. Унда барча ишлаб чиқариш жараёнлари марказлашади ва кутубхона ягона яхлит муассаса бўлиб қолади. Функционал тузилиш бизнинг кутубхоналаримиздаги асосий тузилиш шаклидир. У бошқа тузилиш элементлари билан уйғунлашгандқ янада кўпроқ самара беради.
Бу тузилишнинг салбий томонлари- кутубхона жараёнини “техникалаштириш” уларни адабиётлар мазмунидан ажратиб, бирдан- бир максадга айлантириш; мавхумлик, китобхонларга хизмат қилишда қўлланиладиган усулларни бир хиллиги, аниқ шароитларга кўра бир-биридан кескин фарқланиш ва хокозо.
6.Комбинацияланган –яъний бўлимлар ташкил этишнинг турли тамойилларини, бошқача қилиб айтганда қурама тузилишининг уйгунлаштиришдир. Амалиёт, йирик кутубхоналарда битта тузилиш шаклига амал қилиш етарли даражада самара бермаслигини кўрсатмоқда. Ҳозирда технологик ва сохали тузилишларни уйғунлаштирувчи шакллар изланмоқда. Функционал бўлимларни сохали бўлимлар билан қўшиш ҳамда ўқув залларининг сохали тамойиллар билан ихтисослаштириш. Бўлимлар бошқа белгилар бўйича ҳам ташкил қилинмоқда. Масалан, лингивистик бўлимлар республика кутубхоналаридаги – миллий бўлимлардир. Шаклий тузилиш- ноёб китоблар ва қулёзмалар, мусика-нота адабиётлари ва графика бўлимлари ва бошқалардир.
Кутубхоналарда бўлимларни ташкил этишда юқорида қайд этилган шакллар хозирда бир-бири билан уйғунлашиб кетмоқда. Бўлимларни ташкил этишдаги асосий мақсад- кутубхонани ўз олдига қўйган мақсадларини амалга оширишдан келиб чиқмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |