Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мухаммад ал хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети


Кутубхона-ахборот муассасаларида меҳнатни илмий асосда ташкил этиш



Download 1,3 Mb.
bet89/158
Sana30.06.2022
Hajmi1,3 Mb.
#720300
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   158
Bog'liq
АКФБ УМК 2020

2. Кутубхона-ахборот муассасаларида меҳнатни илмий асосда ташкил этиш.

Меҳнатни илмий асосда ташкил этиш- бу фан ютуқлари ҳамда техникани қўллаш билан кишиларни ягона ишлаб чиқариш жараёнида самаралироқ бирлаштириш, кишилар саломатлигини сақлаш, илғор тажрибаларга асосланган меҳнатни ташкил қилишдир. Меҳнатни илмий асосда ташкил этиш тизимига (МИТ) кадрларни жой-жойига қўйиш, меҳнат тақсимоти ва кооперация, меҳнатни нормалаш ва рағбатлантириш, иш жойини ташкил этиш, меҳнатга онгли муносабатни тарбиялаш ва бошқалар киради.


Кутубхона-ахборот муассасаларида МИТ нинг ўзига хос хусусиятлари кутубхоначилик ишининг ўзига хослигидан- кутубхонанинг маданий- маърифий ва илмий- ахборот муассасаси эканлигидан келиб чиқади. Шунинг учун ҳам МИТ нинг асосий принципи – кам мехнат ва восита сарфлаб энг юқори натижага эришишда кутубхонанинг ўзига хос хусусиятлари хисобга олинади. Чунончи, кутубхонадаги техник жараёнлар ва операцияларни рационал ташкил этиш, иш вақтини иқтисод қилиш ва уни китобхонларга хизмат кўрсатишни яхшилашга сарф қилишдир.
МИТ учта асосий масалани хал этади: иқтисодий, психофизиологик ва ижтимоий. Иш вақтидан унумли фойдаланиш, моддий, меҳнат ва пул ресурсларидан ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва хокозолар меҳнатни илмий асосда ташкил этишнинг иқтисодий вазифаларига киради.
МИТ нинг психофизиологик вазифаларига кутубхонада иш жараёнида соғлиқни сақлаш ва меҳнат фаолиятини таъминловчи соғлом мухитни вужудга келтириш киради.
МИТ нинг ижтимоий масалаларига кутубхона ходимларини доимий равишда маданий-техник савиясини, ҳар томонлама камол топишига шароит яратиш ва уни хаётий заруриятга айлантириш киради.
МИТ нинг иқтисодий, психофизилогик ва ижтимоий масалалари бир-бири билан узвий боғланган. Иқтисодий масалаларни хал этилиши ишлаб чиқариш самарадорлигини ҳам оширади. Бу эса ўз навбатида жамият бойлигини ва фуқоролар фаровонлигини оширади. Бу эса ўз навбатида инсонни соғлиғи ва меҳнат қилиш қобилиятига таъсир кўрсатади.
Замонавий кутубхона- ахборот муассасаларини ривожлантириш уни техник ва технологик базасини яратиш ва уни барча бўғинларини рационал бошқаришни талаб қилади. Фақат ишлаб чиқариш масалаларини комплекс ҳал этиш, кутубхонани ҳар томонлама ва гармоник ривожлантиришни талаб этади. Бу эса меҳнат жараёнининг барча жабхаларини жумладан қуйидаги тадбирларни ҳам: тозалик ва тартиб, бинони нормал температурада ва намлик билан таъминлаш, иш жойини унумли ташкил этиш, соғлом психологик мухитни ташкил этиш ва бошқа бир қатор тадбирларни хал этишни талаб этади.
Хозирда кутубхона-ахборот муассасаларида меҳнатни илмий асосда ташкил этиш тадбирлари қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилмоқда:
1. Меҳнатни тақсимлаш ва мувофиқлаштириш( кутубхонанинг оптимал тузилмасини аниқлаш). Бўлимлар, секторлар, гурухлар ҳақида низомлар тузиш ва уларни ишлаб чиқиш, лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
2. Кутубхона жараёнларини такомиллаштириш (кутубхона иш жараёнларини рационал технологиясини ишлаб чиқиш; уларни механизациялаш ва автоматлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, технологик йўриқномалар тузиш, меҳнат усуллари ва йўлларини такомиллаштириш).
3. Иш жойи ва меҳнат шароитларини ташкил этиш (хизмат хонаси ва иш ўрнини ташкил этишни рационал режасини тузиш, оптимал иш шароитларини яратиш ва х.к.).
4. Нормалаштириш ( ишлаб чиқариш ва иш вакти нормаларини ишлаб чиқиш, хизмат кўрсатиш ва бошқа нормалари).
5. Бошқариш тизимини такомиллаштириш (бошқаришни рационал структурасини белгилаш, режалаштириш ва хисобга олиш тизимини такомиллаштириш, қабул қилинган қарорларни назорат қилиш бўйича оператив назоратни ташкил этиш, белгиловчи хужжатларни тартибга солиш, келувчи ва кетувчи ахборотларни такомиллаштириш ва х.к.).
6. Кадраларни тайёрлаш ва малакасини ошириш (малака ошириш тизими тадбирларини ишлаб чиқиш, янги ходимларни ўргатишни усул ва шаклларини такомиллаштириш).
7. Меҳнатга онгли муносабатни ва ижодий ёндошишни тарбиялаш.



Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish