1. Кутубхона –ахборот фаолиятини нормалаштириш. Норма турлари ва улардан фойдаланиш
Кутубхоначи меҳнатини нормалаш – бу махсулот бирлигини тайёрлаш ёки вақт бирлигида махсулот ишлаб чиқариш, берилган иш хажмини муаян ташкилий- техникавий шароитларда бажаришга сарфланган мехнат улчовини белгилашдир. Меҳнатни нормалаш иш хажмини режалаштириш, унинг кўп меҳнат талаб қилишини, бажарилиш муддатини хисоблаш, шунингдек талаб қилинадиган ходимлар микдорини асослаш, уларни кутубхона бўлимлари бўйича тақсимлаш учун зарур. Норма интизомни мустахкамлашга, ходимларни ўз малакасини оширишга рағбатлантиради.
Хақиқий сарфланган вақт билан таққосланган норма қўйилган ишнинг рационаллик даражаси ҳақида ва шунингдек тегишли ишни бажаришда меҳнат унумдоролигини даражаси ҳақида фикр юритиш имконини беради. Ҳамда ишдаги барча ортиқчаликларни бартараф қилишга ёрдам беради.
Кутубхона- ахборот фаолиятини қатор иш жараёнларини тўғридан- тўғри нормалаш жуда қийин. Чунки улар ижодий, педагогик характер касб этади. Масалан, китобхонлар билан суҳбат, китоблар обзорини тайёрлаш, библиографик маълумотлар тайёрлаш, услубий қўлланмалар тузиш шулар жумласидандир. Кўпгина жараёнлар ўз тузилишига кўра хилма-хил ва ностандартдир. Чунки, аниқ ва ноаниқ сўроқлар бўйича китоб излаш кутубхоначидан турли хил куч талаб қилади. Кичик кутубхоналарда кўпинча вазифалар ходимлар ўртасида бўлинмайди ва битта кутубхоначига кун бўйи турли характердаги кўпгина топшириқларни бажаришга ҳамда тез- тез бир ишдан бошқа ишга ўтиб туришга тўғри келади.Шу сабабли ҳам бундай жойларда ягона илмий асосланган норма ўрнатиш жуда қийин. Шунинг учун нормаларни кутубхоналар тури ва гурухлари бўйича яъний йирик,ўртача ва кичикроқ деб табақалаштиришга тўғри келади ҳамда мўлжалли нормалар ва турли бўлинишларга йўл қўйилади.
Кутубхона амалиётида турли хил нормалар қўлланилади. Бунда кутубхоналарни катта ёки кичиклигига қараб зарур нормалар белгиланади. Чунончи бир нечта ёнма- ён операцияларни ёки йириклаштирилган жараёнларни қамраб олувчи ёки қатор ёнма- ён жараёнларни ёки битта циклни яхлит, масалан, битта китобга ишлов бериш, битта китобхонга хизмат кўрсатишни бажаришга зарур бўлган вақтни кўрсатувчи комплекс бўлиши мумкин. Бундай ажратилган нормалар меҳнат жараёни табақалаштирилган йирик кутубхоналарда қўлланилади. Ўртача ва кичикроқ кутубхоналарда йириклаштирилган ва комплекс нормалардан фойдаланилади.
Шунингдек, қуйидаги тушунчалар фарқланади: вақт нормаси битта тадбирни ўтказиш (китоб кўргазмаси, китобхонлар конференцияси ва бошқ.), битта жараён (китоб бериш, китобга ишлов бериш ва бошқ.) ёки битта операцияни (штамплаш, инвентар китобга ёзиш ва бошқ.) бажариш учун берилган вақт.
Do'stlaringiz bilan baham: |