Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»



Download 7,83 Mb.
bet211/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Билимни текшириш учун саволлар



  1. Портландцемент деб қайси материалга айтилади?

  2. Портландйемент қайси боғловчилар турига киради?

  3. Цементнинг хиллари (турлари)ни айтиб беринг.

  4. Портландцементнинг хом ашёси нимадан иборат?

  5. Цементни ишлаб чиқариш усулларини айтинг.

  6. Портландцемент клинкерининг олиниш ҳарорати.

  7. Клинкернинг кимёвий ва минерологик таркиби нималардан иборат?

  8. Портландцементнинг ишлатилиш соҳаларини айтинг.

  9. Цементнинг майинлик даражаси қандай аниқланади?

  10. Цементнинг сув талабчанлиги қайси асбобда ва қай тарзда аниқланади?

  11. Цемент хамирининг қотиш муддатини аниқлашни айтинг.

  12. Цемент қотишининг боши ва охири деганда нимани тушинасиз:

  13. Академик А.Бойков томонидан олдинга сурилган портландцементнинг қотиш назариясининг асосини келтиринг:

  14. Цемент маркасини аниқлашда намуна-таёқча ўлчам­лари ва уларни тайёрлашни айтинг.

  15. Намуна таёқчани эгилишдаги мустаҳкамлиги қачон ва қандай аниқланади.

  16. Цементнинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги қайси асбобда қандай аниқланади.

10. Бетон учун йирик ва майда тўлдирувчиларни хоссаларини ўрганиш


лаборатория ишларини бажаришга доир


Услубий кўрсатма


Кириш
Ҳозирги замон қурилиш жараёнини бетон, темирбетон қурилиш қоришмаларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Барча Уй-жой, саноат ва бошқа махсус қурилишда биноларнинг асосий қисмлари: пойдевор, каркас, девор, ва бошқа конструктив қисмларини бетонлар ташкил этади. Қурилишда ғишт-тош тэришда, шунингдек ички ва ташқи юзаларни пардозлашда сувоқ ишларида, қурилиш қоришмалари ишлатилади.
Бетон ва қурилиш қоришмаларининг тайёрлашда текширилган ва амалдаги меъёрий ҳужжатлар (ДАСТ) талабига мос келадиган тўлдирувчилар ишлатилади.
Бетон қоришмаларининг тўлдирувчилари сифатида, майда тўлдирувчи – қум ва йирик тўлдирувчи – майдаланган тош (чақиқ тош) ҳамда шағал ишлатилади. Бетоннинг конструкцияда қайси шароитда ишлашига қараб, материалларга ҳам шунга яраша талаблар қўйилади.
Кум деб, доналарнинг йириклиги 0,14 дан 5,0 мм гача бўлган, табиий бузилиши натижасида ҳосил бўлган (табиий қумлар) ёки майдалашдан ҳосил бўлган (сунъий қумлар) материалларга айтилади.
Оғир бетонларни тайёрлаш учун майда тўлдирувчилар сифатида фракцияланган ва фракцияланмаган табиий ва суний қумларни ишлатиш мумкин.
Табиий қумларнинг минералогик таркибларига қараб, кварцитлар, дала шпатлилар, оҳаклар ва доломитларга бўлинадилар. Қумлардаги зарарли аралашмалардан бири гилтупроқ ҳисобланади. Улар қум доналарини ўраб олиб, цемент тоши билан ёпишишга халақит кўрсатади ва бетоннинг мустаҳкамлигини пасайтиради, бетон коришмасининг сув талабчанлигини оширади ва шу билан совуққа чидамлилигини камайтиради.
Сульфатли ва сульфатоксидли бирикмалари бетонни коррозияга дучор қилади, органик зарарли аралашмалар органик кислоталар ҳосил қилиши натижасида бетоннинг мустаҳкамлигини пасайтиради. Шаффоф минераллар (сланец) бетоннинг мустаҳкамлигани пасайтиради, Чунки улар улар цемент тоши билан маҳкам ёпишмайди ва бундан ташқари, шаффоф минералларнинг шапалоқлари енгил парчалалиб синадилар.



Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish