9. Цемент маркасини аниқлаш
1- тажриба. Цемент маркасини аниқлаш
Цементнинг маркаси, унинг эгилишдаги ва сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси. орқали аниқланади.
а) Цементнинг таёқча-намуналарини синашга тайерлаш.
Бу ишни бажариш учун 500 г цемент ва 1500 г кварц қуми тарозида тортилади. Улар сферик шаклдаги металл идишга солиниб, сув қўшмай 1 минут аралаштирилади.
Аралашманинг ўртаси ўйилиб, қоришла учун (сув:цемент нисбати, яьни С/Ц=0,4) 200 г сув қуйилади. Аралашма сувни шимиши билан 5 минут давомида обдон қориштирилади ва унинг қуюқ-суюқлиги силкитувчи столчада аниқланади.
Бунинг учун силкитувчи столча ўртасига қўйилган кесик конусли идишга цементли қоркшма солинади.
Кесик конусли идиш икки қисмдан иборат бўлиб, цемент қоришма солишдан олдин конуснинг остки ва устки қисмлари ички томонидан хўлланади.
Ҳўлланган кесик конусли идиш олдиндан усти ҳўлланган силкитувчи столчанинг ўртасига ўрнатилиб, аввал конус идишнинг остки қисми цементли қоришма билан тўлдирилиб махсус шиббаловчи таёқча билан 15 марта шиббаланади, сўнгра эса конус идишнинг устки қисми цементли қоришма билан тўлдирилиб 10 марта шиббаланади. Шиббалаш пайтида кесик конусли идиш чап қўл билан столчага босиб турилади.
Шиббалаб зичлангандан кейин кесик конусли идишнинг устки қисми сидирилиб олинади, кейин конуснинг остки қисми аста-секин тик ҳолатда кўтарилади. Конус шаклини олган қоришма 30 сек. давомида 30 марта силкитилади ва натижада у ёйилади. Ёйилган қоришманинг диаметри штанген-циркуль билан икки жойидан ўлчанади. Шунда қоришманинг ёйилиш диаметрининг ўртача қиймати 106 мм дан кам бўлса, сув миқдорини бир оз кўпайтириб қоришманинг қуюқ-суюқлиги яна текшириб кўрилади. Акс ҳолда, агар қоришманинг ёйилиш диаметри 115 мм дан катта бўлса сув миқдори ка-майтирилади. Хуллас, қоришманинг ёйилиш диаметри 106-115 мм бўлиши учун кетган сув миқдори қоришманинг нормал қуюқлиги учун зарур миқдорни ифодалайди ва олинган натижалар 4-жадвалга ёзиб борилади.
4-жадвал
Ўтказилган синовлар
|
Цемент, г
|
Қум, г
|
Сув, мл
|
Қоришманинг ёйилиш диаметри
|
Нормал қуюқликдаги цемент қоришмаси учун сув миқдори, мл
|
С:Ц қиймати
|
|
|
|
|
|
|
|
Нормал қуюқликдаги қоришма тайёрланганцан кейин, ундан томонлари 40х40х160 мм ли 3-та хонали қолибга қуйиб намуна тайёрланади.
Намуна тайёрлашдан аввал қолипнинг ички томонларига машина мойи суркалади. Қоришмани қолипга жойлашда қулайлик турдириш учун унга ўрнатиладиган насадкага ҳам машина мойи суркалади. Қоришма солишга тайёрланган қолип ва насадка титратгич столига маҳкам ўрнатилади.
Титратгич ишга туширилмасдан олдин қолипнинг учала хонаси 1 см қалинликда цемент қоришмаси билан тўлғизилади. Кейин қолип 3 мин. титратиб тўлдирила борилади. Қолип титратгич столидан оддий столга кўчирилиб, унга ўрнатилган насадка олинади ва ҳўлланган пичоқ билан намуна сирти қолиб қирраси бўйлаб текисланади. Намуналар қолип билан бирга гидравлик ваннага жойланади ва унда 24 соат сақланади, кейин қолипдан олинади ва сувли ваннага жойлаштириб 27 кун сақланади. Намуналарнинг сув-да қотиш муддати ўтгандан кейин, улар сувдан олиниб қуруқ латта, билан артилади ва 10 минутдан сўнг синалади.
Do'stlaringiz bilan baham: |