Солиштирма иссиқлик сиғими – материални иситгандан у ютган иссиқлик миқдори унинг иссиқ ютувчанлик хусусиятини кўрсатади.
Q = c m (t1 – t2); Вт
Бунда c – иссиқлик ютувчанлик коэффиценти Вт/кг ˚С.
Агар m=1 кг ва t1 – t2 =10C бўлса у ҳолда с = Q бўлади.
Демак иссиқлик ютувчанлик коэффиценти (ёки солиштирма иссиқлик сиғими) 1 кг материални 10Сга иситиш учун кетган иссиқлик миқдори билан ўлчанади.
; Вт/ кг0С
2-жадвал
Айрим қурилиш материалларининг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициент ива солиштирма иссиқлик сиғими
Материал
|
Зичлиги r, кг/м3
|
Иссиқлик ўтказиш коэффициенти l, вт/(м×0С)
|
Иссиқлик сиғими, с, кЖ/(кг×°С)
|
Оғир бетон
|
2400
|
1,45
|
0,84
|
Йирик ғовакли бетон
|
1900
|
0,99
|
0,84
|
Золобетон
|
1640
|
0,505
|
0,98
|
Керамзитбетон
|
1700
|
0,41
|
0,56
|
Силикатбетон
|
1850
|
0,63
|
0,84
|
Газбетон
|
940
|
0,241
|
0,82
|
Кўпикбетон
|
400
|
0,138
|
1,65
|
Гишт (гил тупроқли)
|
1700
|
0,755
|
0,88
|
- » - силикат
|
1900
|
0,815
|
0,84
|
Ёғоч
|
640
|
0,38
|
2,4
|
Металл
|
7800
|
56
|
0,46
|
Керамзит
|
900
|
0,408
|
0,88
|
Шлак донадор
|
500
|
0,151
|
0,75
|
Минерал пахта (вата)
|
300
|
0,063
|
0,75
|
Купик шиша
|
500
|
0,163
|
0,84
|
Шиша пахта
|
200
|
0,045
|
0,94
|
Резина
|
1200
|
0,163
|
1,38
|
Хаво
|
-
|
0,023
|
|
Сув
|
1000
|
0,57
|
4,20
|
Термик қаршилик – ашёнинг иссиқлик ўтказувчанлиги билан боғлиқ бўлиб, қуйидаги формула орқали ифодаланади:
бунда – ашёнинг қалинлиги, м; – иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти.
Бино деворларининг қалинлиги, биноларни қиздириш учун сарф бўладиган иссиқлик миқдори термик қаршиликка боғлиқ.
Иссиқлик сиғими – ашёнинг иссиқликни ўзига олиши ёки ажратиш хоссаси.
Иссиқлик сиғими солиштирма иссиқлик сиғими орқали характерланади, у 1 кг ашё ҳароратини 10С га кўтариш учун сарфланадиган иссиқлик миқдорига тенг. Қурилиш ашёларининг солиштирма иссиқлик сиғими (иссиқлик сиғими коэффициенти) ҳар хил бўлиб, бино деворлари, том ёпинмаларини ҳисоблашда керак бўлади. Масалан, ёғочнинг иссиқлик сиғими коэффициенти 2,39-2,72 кж/(кг0С), табиий ва сунъий тош ашёлар учун 0,75-0,9 кж/(кг0С), пўлат учун 0,48 кж/(кг0С), сув учун 4,2 кж/(кг0С).
Термик чидамлилик – ашёнинг ҳарорат бирдан ўзгаришига бардош бериш хусусияти. Бу кўрсатгич ашёнинг тузилиши ва иссиқликдан кенгайиш коэффициентига боғлиқ.
Ҳажмий кенгайиш коэффициенти - 1 м3 ашё ҳароратини 10С га кўтаргандаги ҳажмининг кенгайишини англатади. Иссиқдан кенгайиш коэффициентлари қанча кичик бўлса, ашёнинг термик чидамлилиги шунча катта бўлади, яъни у кўпроқ ҳароратлар ўзгаришига чидайди.
Мономинерал жинслардан ташкил топган тош ашёнинг (масалан, мармар) полиминерал жинсли ашёларга нисбатан (масалан, гранит) термик чидамлилиги юқори. Конструкцияларда ҳар хил ашёлар ишлатилганда, уларнинг иссиқликдан кенгайиш коэффициенти бир хил бўлмаганлиги сабабли ички зўриқишлар пайдо бўлади. Натижада бундай конструкцияларда ашёнинг ёрилиши, кийшайиши ҳоллари вужудга келади. Бунинг олдини олиш учун узунлиги катта бўлган конструкцияларда деформация чоклари қўйилади.
Ўтга чидамлилик, бу ашёнинг бузилмасдан узоқ муддатга юқори ҳарорат таъсирига чидаш хоссасидир. Бу хоссасига кўра ашёларни 3 гуруҳга бўлишади:
- ўтга чидамли ашёлар – эриш ҳарорати 1580 С дан юқори бўлган;
- қийин эрийдиган – эриш ҳарорати 1350-1580 0С ва
- осон эрийдиган – эриш ҳарорати 1350 0С дан паст бўлган ашёлар.
Оловбардошлик – ашёларнинг ёнғинлар пайтида юқори ҳарорат ва сув таъсирига бардош бериш хоссаси. Бу хоссасига асосан қурилиш ашёлари ёнмайдиган (ғишт, бетон, тош ашёлар); қийин ёнадиган (фибролит, асфальтбетон); осон ёнадиган (ёғоч, кигиз, смолалар) турларга бўлинади.
Назорат саволлари
Материалларнинг асосий хоссаларини санаб беринг.
Материалнинг физикавий хоссаларига қайсилар киради?
Абсалют зичлик ва ўтача зичликни қандай тушунасиз
Уйма зичликқайси материалларга хос.
Ғовакликка таъриф беринг
Материалларнинг гидрофизик хоссаларига қайсилари киради.
Сув шимувчанлик қандай аниқланади?
Материалнинг юмшаш коэффициенти деганда нимани тушунасиз?
Сув ўтказувчанлик ва гигроскопиклик деб нимага айтилади?
Намликни ашё хоссаларига таъсири қандай?
Совуққа чидамлилик қандай аниқланади.
Материалларнинг иссиқлик таъсирига нисбатан хоссаларини санаб беринг.
Иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти қандай ифодаланади.
Солиштирма иссиқлик сиғими деганда нимани тушунасиз?
Ҳақиқий зичлик кандай аникланади?
Тугри геометрик намуналарни уртача зичлиги кандай аникланади?
Нотугри геометрик шаклдаги намуналарни уртача зичлигини аниклаш усуллари.
Сочилувчан ашеларни уйма зичлиги кандай аникланади?
3- маъруза. Материалларнинг механик хоссалари.
Кимёвий ва технологик хоссалар.
Режа:
1. Сиқилиш, чўзилиш ва эгилишдаги мустаҳкамлик.
2. Ҳар хил қурилиш материалларининг мустаҳкамлигини синаб кўриш учун намуналар
3. Мустаҳкамлик бўйича маркаланиши
4. Ашё мустаҳкамлигининг тузилишига боғлиқлиги.
5. Материал мустаҳкамлигининг тузилишига боғлиқлиги.
6. Қаттиқлик. Ёйилувчанлик
7. Эластиклик. Пластиклик
8. Кимёвий ва технологик хоссалар.
Материалларнинг механик хоссаси унинг барча ташқи кучлар таъсирига қаршилик кўрсатиш қобилияти, мустаҳкамлик чегараси билан характерланади.
Қурилиш ашёлари бино ва қурилмаларда ишлатилганда ташқи кучлар таъсирида ҳар хил кучланишлар пайдо бўлади сиқилиш, чўзилиш, эгилиш, зарб ва ҳоказо.
3.1-расм. Ашёга таъсир этадиган кучланишлар: а) сиқилиш; б) эгилиш; в) чўзилиш.
М устаҳкамлик чегараси деб, материалнинг максимал куч таъсиридан бузилган вақтидаги унда ҳосил бўлган ички кучланишга (R) га айтилади.
Материалнинг сиқилишдаги – мустаҳкамлиги
, МПа; Па
Бунда: Рб - намунанинг юзасига таъсир этаётган бузувчи куч
S - намунанинг кўндаланг кесими м2
Чўзилишдаги мустаҳкамлиги
, МПа; Па
Эгилишдаги мустаҳкамлиги
Иккита куч симметрик жойлашиб таъсир этганда
бунда P – бузувчи куч, Н; – таянчлар орасидаги масофа, м; а – кучлар орасидаги масофа, м; b, h – намунанинг эни ва баландлиги, м.
Конструкциялар учун ашё танланганда унинг мустаҳкамлик хусусиятларини ҳисобга олиб ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |