Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»



Download 7,83 Mb.
bet21/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Сув ўтказувчанлик – ашёнинг босим остига ўзидан сув ўтказиш хусусиятидир. У ашёнинг ғоваклигига, ғовакларнинг шакли ва ўлчамларига боғлиқ. Очиқ ғоваклари ва бўшлиқлари кўп бўлган ашёнинг сув ўтказувчанлиги юқори бўлади.
Ашёнинг бу хоссаси сув ўтказувчанлик коэффициенти орқали ифодаланади. Бу коэффициент доимий босимга маълум қалинликдаги материалнинг 1 см2 юзаси орқали 1 соатга ўтган сув миқдорига тенг. Сув ўтказмайдиган ашёларга абсолют зич (шиша, пўлат, айрим пластмассалар, битум) ва ёпиқ ғовакли зич ашёлар (масалан махсус бетонлар) киради.
Гигроскопиклик – ашёнинг ҳаводаги сув буғларини шимиш хоссаси. Гигроскопиклик ашёнинг ғоваклигига боғлиқ. Ёғоч, иссиқ-совуқни кам ўтказувчан, деворбоп ва бошқа ғовак ашёлар гигроскопиклик хусусиятига эга.
Газ ва буғ ўтказувчанлик – ашёнинг ўз қатлами орқали босим остида газ (ҳаво) ёки сув буғини ўтказиш хоссасидир.
Ашёнинг газ ва буғ ўтказувчанлиги махсус коэффициент орқали аниқланади. Газ ва буғ ўтказувчанлик коэффициенти қалинлиги 1 м ва юзаси 1 м2 бўлган ашё қатлами орқали 1 соатда ўтадиган газ ёки буғ миқдори билан аниқланади.
Газ ёки буғ ўтказувчанлик коэффициенти қуйидаги формула орқали ифодаланади:

бунда Kg(b) – газ ёки буғ ўтказувчанлик коэффициенти; а – газ ёки буғ ўтадиган деворнинг қалинлиги, м; S – деворнинг юзаси, м2; V – газ ёки буғнинг ҳажми, см;  – зичлиги г/см3; t – вақт, соат; Р – девор юзаларидаги босимлар айирмаси.
Бу хосса бино деворлари учун, музлатгичлар ва паст температурада ишлайдиган бошқа иншоотлар, махсус газ сақлайдиган идишлар (газгольдерлар) конструкцияси чу нашё танланганда ҳисобга олиниши керак.
Деворбоп ашё маълум ўтказувчанликка эга бўлиши керак, яъни девор «нафас олиши» керак. Айниқса чу нашё, касалхоналар ва шунга ухшаш биноларда табиий ҳаво алмашинуви бўлиши керак.
Намликни ашё хоссаларига таъсири. Намлик деформациялари. Ғовак ашёлар (бетон, ёғоч ва ҳ.к.) намлик ўзгарганда ўз ҳажми ва ўлчамларида ўзгаради.
Нам ашё қуриганда ўлчамлари ва ҳажми кичраяди, чу на ашёнинг кичрайиши деб аталади. Ашё сувга туйинганда, аксинча, кенгаяди. Аксарият қурилиш ашёлари ишлатиш жараёнида бир неча марта намланиб қурийди, натижада уларда кетма-кет кичрайиш ва кенгайиш деформациялари бўлади. Бундай деформациялар таъсирида ёриқлар пайдо бўлиб, ашё емирила бошлайди.

Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish