Материалларнинг асосий хоссалари
Қурилиш материалларининг барча хоссалари асосан учта группага бўлинади:
1) Физикавий хоссалар.
2) Химиявий хоссалар.
3) Механик хоссалар.
Физикавий хоссаларга – материалларининг зичлиги, ўртача зичлиги, материалларни сувга нисбатан муносабати, материалларни иссиқликка нисбатан муносабати ҳамда материални ташқи муҳит таъсирига чидамлилиги киради.
Химиявий хоссаларга – материалнинг кислоталар, ишқорлар, газлар ва ҳар хил тузлар эритмалари таъсирига чидамлилиги киради.
Механик хоссаларга – материалнинг сиқилиши, чўзилиши, урилиш, ишқаланиш кучларига бардош бера олиш қобилияти ва уларнинг қаттиқлиги, пластиклиги, эластиклиги, мўртлиги киради.
Материалнинг физикавий хоссалари
Зичлик – (солиштирма масса) деб, материалнинг массасини абсолют зич (ғоваклар ва бўшлиқларсиз) ҳажмига бўлган нисбатига айтилади ва қуйидагича ифодаланилади:
, г/см3 (кг/м3)
бунда ρ – зичлик; m – материалнинг массаси, г, кг; Va – материалнинг абсолют зич ҳолатдаги ҳажми , см3, м3.
Ашёнинг зичлиги сувнинг зичлиги билан таққосланади. 4 градусда сувнинг зичлиги 1 г/см3 ёки 1000 кг/м3 га тенг.
Қурилиш ашёларининг ҳақиқий зичлиги лабораторияда пикнометр ёки ариометр ёрдамида аниқланади. Абсолют зич (ғоваксиз) ашёларга шиша, пўлат, битум кабилар киради.
Ўртача зичлиги деб материалнинг массасини унинг табиий (ғоваклари ва бўшлиқларини ҳисобга олгандаги) ҳажм бирлигига бўлган нисбатига айтилади.
Ρўрт = кг/м3 ; г/см3 ;
бунда ρўрт – ҳажмий масса (ўртача зичлиги)
Vт – материални табиий ҳажми, м3 ; см3
Ғовак ашёларнинг ўртача зичлиги ҳақиқий зичлигидан кичик. Масалан: енгил бетоннинг ўртача зичлиги 500-1800 кг/м3, ҳақиқий зичлиги эса 2600 кг/м3. Абсолют зич (ғоваксиз) ашёнинг ўртача зичлиги билан ҳақиқий зичлигига тенг. Масалан: шиша, металлар, айрим пластмассалар ва ҳоказо.
Қурилиш ашёларининг ўртача зичлиги жуда катта чегараларда ўзгаради: 15 кг/м3 дан (мипора) 7850 кг/м3 гача (пўлат). Айрим қурилиш ашёларининг физик ҳолатини характерлайдиган хоссалари 3.1-жадвалда келтирилган.
Уйма ўртача зичлик деб сочилувчан донадор, кукунсимон, толали ашёлар массасининг ашёнинг ҳажмига (ғоваклар ва зарралари орасидаги бўшлиқлари билан биргаликда) бўлган нисбатига айтилади.
Уйма ўртача зичлик сочилувчан ашёлар; масалан, қум, шағал, цемент донали минерал пахта кабилар учун аниқланади. Бундай ашёларнинг ҳажмини аниқлаганда уларнинг ўзидаги ғовакларгина эмас, балки зарралар орасидаги бўшлиқ ҳам ҳисобланади.
3.1-жадвал
Баъзи қурилиш ашёларининг ўртача, ҳақиқий зичлиги ва ғоваклиги
Ашёнинг номи
|
Ҳақиқий зичлик, г/см3
|
Ўртача зичлик, г/см3
|
Ғоваклик %
|
Оғир бетон
|
2,6
|
2,4
|
10
|
Енгил бетон
|
2,6
|
1.0
|
61,5
|
Сопол ғишт
|
2,65
|
1.6
|
32
|
Ичи ғовак ғишт
|
2,65
|
1.3
|
51
|
Гранит
|
2,7
|
2.67
|
1.4
|
Шиша
|
2.65
|
2.65
|
0
|
Пўлат
|
7,85
|
7,85
|
0
|
Ёғоч (карагай)
|
1,53
|
0.5
|
67
|
Ёғоч толали плита
|
1.5
|
0.2
|
86
|
Кўпик шиша
|
2.65
|
0,3
|
88
|
Газобетон
|
2,6
|
0.5
|
80
|
Мипора (кўпикли полимер)
|
1.2
|
0.015
|
98
|
Ғоваклик – деб, материал ҳажмида жойлашган ғоваклар миқдорига айтилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |