5-расм. Сиқилишда мустаҳкамлик чегарасини синашда ярим таяқчани преснинг металл плиталари орасига жойлаш схемаси: 1-пластинка, 2-таёқчанинг ярми, 3-пресснинг устки ва остки плиталари.
|
6-расм. Намуна-таёқча бўлакларни синаш учун ишлатиладиган пўлат пластинкалар.
|
Ҳар бир намуна бўлакларининг сиқилишдаги мустаҳкамлиги бузувчи кучни пластинканинг ишчи юзасига яъни 4х6,25=25 см2 га бўлиш билан қуйидаги формула бўйича ҳисобланади.
, MPa (kg/sm2)
bunda P - buziuvchi kuch, кг;
F - namunaning yuzi, sm2.
Сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси олтита намуна бўлакчаларини синашдан олинган натижаларни ўртача арифметик қиймати билан ҳисобланади, тажриба натижалари 4-жадвалга ёзилади.
4-жадвал
Тартиб №
|
Бузувчи куч P, Н (кг)
|
Пластинка юзаси F, см2
|
Сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси Rсиқ, МПа (кг/см2)
|
1
2
3
|
|
|
|
Ўртача Rсиқ ……………………………
Хулоса: Сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси бўйича гипс …………………… маркага мос келади.
7. Қурилиш оҳакнинг хоссаларини аниқлаш
лаборатория ишларини бажаришга доир
Услубий кўрсатма
Оҳак боғловчилар. Ҳавоий оҳак бу – таркибида 6 % гача гилтупроқ бўлган кальцийли ва магнийли карбонат тог жинслари: бур, оҳактош, доломитлашган оҳактош ва доломитларни куйдириб олинган боғловчи материалидир.
Ҳавоий оҳакнинг қуйидаги турлари мавжуд: сўндирилмаган майдаланган, сўндирилган гидрат (пушонка) оҳак хамири ва оҳак сути. Оҳак таркибидаги СаО миқдорига нисбатан оҳаклар кальцийли, магнезиалли ва доломит турларга бўлинади.
Ҳавоий оҳак хом ашёси асосини кальций карбонат (СаСО3) ташкил этади. Оҳактош 900-12000 ҳароратда куйдирилиб, СО2 - гази чиқариб юборилади, оҳактошни парчаланиш реакцияси қуйидагича бўлади:
900-12000С
С аСО3 СаО + СО2
Оҳактошни куйдириш натижасида 56% ҳавойи оҳак ҳосил бўлиб, 44% карбонат ангидрити (СО2) эса ҳавога чиқиб кетади.
Оҳакни сўндириш учун сув билан аралаштирилади, сув кушилганда жуда кўп миқдорда иссиқклик ажралади, сўниш жараёни қуйидаги утадиган кимёвий реакция билан содир бўлади:
С аО+Н2О СаО(ОН)2+15,64 ккал (65,5 кЖ)
Оҳакни моддалар сўндирилгач аста-секин қотади ва ҳаво таркибидаги карбонат ангидритни қуйидаги реакция бўйича ўзига тортади:
Са(ОН)2 + СО2 = СаСО3 + Н2О
Оҳак боғловчи қотиш жараёнида заррачалари бир-бирига яқинлашади, зичлашади, аста-секин кристалланади ва мустаҳкам материал ҳосил бўлади. Бу жараён барча оҳакли моддаларга рўй бериб, карбонланиш жараёни дейилади.
Сифатига қараб ҳавойи оҳак 3 хил навда ишлаб чиқарилади. Сўниш тезлигига қараб оҳак: тез сўнадиган (8 минутгача), ўртача тезликда сўнадиган (25 минутгача) ва секин сўнадиган (25 минутдан кўп) турларга бўлинади. Туйинган сўндирилмаган оҳакнинг майинлик даражаси № 02 ва 008 рақамли элаклардаги қолдиқлар билан белгиланади, элаклардаги қолдиқлар 1,0 ва 15 % бўлиши керак. Унинг уйма сочилувчан зичлиги 800-1200 кг/м3 бўлади. Оҳак асосидаги қурилиш қоришмаларининг сидиришдаги мустаҳкамлик чегараси 0,4-1,0 МПа ни ташкил этади.
Ҳавоий оҳак навлари мустаҳкамлиги бўйича эмас, балки унинг таркибида нисбатан белгиланади. Оҳактош таркибида тупроқсимон ва бошқа қўшимчалар қанча кам бўлса, оҳак фаоллиги шунча юқори, сўниш эса тез бўлади.
Ҳавоий оҳак керамик ғишт ва блоклар тэришда, сувоқчиликда ишлатиладиган мураккаб ва оддий қоришмалар тайёрлашда, буёқ таркиблари учун боғловчи сифатида ишлатилади.
Оҳак тошқолли боғловчилар донадор домна тошқоли (шлаки) ва ҳавойи оҳак (20-30%) билан биргаликда майдалаб туйиб олинади. Боғловчининг қотиш жараёни бошқариш учун таркибида 3-3,5 % гипс қўшилади.
Оҳак-пуццоланли боғловчилар оҳак ва фаол минераллар-трепел, опока, диатомит, глиеж биргаликда кукун ҳолига келтириб олинади. Оҳак-тошқолли (шлакли) ва оҳак-пуццоланли боғловчилар асосидаги қоришма ва бетонлар намликда, қисман сувли муҳитда чидамли, аммо совуққа чидамлиги паст бўлади.
Оҳак тошқолли ғишт домна хумдонидан чиққан донадор тошқол билан (88-97 %) оҳак аралашмасидан (3-12%) тайёрланади.
Оҳак кулли ғишт 2-25 % оҳак, 75-80 % кулдан иборат аралашмасидан тайёрланади.
Оҳак-тошқолли ва оҳак кулли ғиштлар сиқилишдаги мустаҳкамлик чегарасига қараб уч маркага бўлинади: 25, 50 ва 75 буларнинг мустаҳкамлиги силикат ғиштларникидан анча паст.
Ҳавойи оҳакнинг кўпроқ қисми силикат ғишт ва блоклар, ғовак, енгил, оғир силикат ғишт ва блоклар, ғовак, енгил, оғир силикат бетонлари тайёрлашда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |