Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»


Яхлит ва йиғма темир-бетон конструкцияларни қотириш



Download 7,83 Mb.
bet101/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Яхлит ва йиғма темир-бетон конструкцияларни қотириш

Б етон конструкциянинг нотекис қуриши натижасида майда дарзлар, уваланиш сингари нуқсонлар ҳосил бўлиши мумкин. Бетон ва темир-бетон конструкцияларда, айниқса, юпқа армоцемент буюмларда дарзларнинг олдини олиш учун биринчи кундан бошлаб конструкция юзасида нам шароит яратиш керак. Бунинг учун 15 кун давомида кунига 5 марта сув сепилади ёки бетон юзасини нам сақловчи бирор ашё билан ёпиб қўйилади.


Ўзбекистон шароитида бетон конструкцияларни намлаб туриш жуда зарур. Акс ҳолда, бетон юзаси тезда қуриб, цементнинг тўла қотишига нам етишмай, дарзлар ҳосил бўлади. Бу эса конструкциянинг умумий мустаҳкамлигига путур етказади. Ҳарорат 0°С дан паст бўлганда бетоннинг қотиши жуда секинлашади, аммо муҳит исиши билан қотиш жараёни қайтадан тезлашади. Бетонни тез қотириш мақсадида кальций хлор (СаС12), хлорли кислота (НС1) каби қўшилмалар ҳам ишлатилади. Булардан ташқари бетонни электр токи ва инфрақизил нурлар билан иситиб қотириш усуллари ҳам амалда ишлатилади.
Катта юзали яхлит бетон конструкциялардаги (йўл қурилишдаги бетон ва бошқ.) қотиш учун зарур бўлган сувни буғланишдан сақлашда, уларнинг юзаси битумли сув (эмульсия), «этинол» локи билан бўялади ёки пластмасса плёнкалари ёрдамида беркитилади. Йиғма темир-бетон конструкцияларни ташиш ёки монтаж қилиш учун унинг мустаҳкамлиги лойиҳада белгиланганининг 70 %идан кам бўлмаслиги керак. Оддий шароитда бетон конструкция бундай мустаҳкамликка 7 кундан кейингина эга бўлади. Бу эса жуда кўп миқдордаги қолипларни талаб этади. Бундан ташқари, иш унумини жуда пасайтиради. Шу сабабли, бетон ва темир-бетон конструкцияларни тайёрлаш технологиясида мавжуд технологияни такомиллаштириш ва янги, тез қотириш усулларини ишлаб чиқариш асосий вазифа бўлиб қолди. Бу борада профессор С.А.Миронов ва унинг шогирдларининг бетонни буғлаш усули билан қотириш устида олиб борган ишлари катта аҳамиятга эга. Бетон қисмлари ва конструкцияларни юқори ҳароратда буғлаб қотириш усули амалда жуда кенг тарқалган.
Оддий босим остида буғлаш учун узлуксиз ва даврий ишлайдиган бўлмалардан фойдаланилади (12.11-расм). Қолипланган буюм қолипи билан бирга буғлаш бўлмасига жойланади ва қопқоқ ёпилади. Бўлманинг ишлаш даври ҳароратни ошириш, изотермик ва совитиш босқичларидан иборат. Бетон қоришма қолиплангандан кейин, буғлашдан аввал очиқ ҳавода (агар ҳарорат 0°С дан юқори бўлса) бир-оз (портландцементли оддий бетон қоришмадан тайёрланаётган буюм одатда 3—4 соат, агар қоришма бикр бўлса 2—3 соат) ушлаб турилади. Тошқолли ёки пуццолан портланд-цементли бетон қоришмадан тайёрланган буюмлар эса қолиплангандан кейин зудлик билан буғлаб қотирилади.

12.11-расм. Буғлаб қотирувчи автомат бўлма схемаси:


1—камера; 2— буғ узатувчи кўп тешикли қувур; 3— юқорига ўрнатилган кўп тешикли қувур; 4— ортиқча буг кетадиган қувур; 5— конденсатор; 6— музлаткич;
7— контактли термометр; 8— оддий термометр; 9— сув затвори.

Буғлаш хонасидаги ҳароратнинг кўтарилиши буюм ёки конструкциянинг шаклига ва қоришманинг ёйилувчанлик кўрсаткичига боғлиқ. Йирик ўлчамли конструкциялар, юпқа тўсиқдеворбоп элементлар, қаватлараро плиталар, фермалар ва бошқаларни буғлашда хона ҳарорати 25°С/соат, бундан ҳам йирик элементлар бўлса 20°С/соат, бикр қоришмалардан тайёрланадиган буюмлар 30— 35°С/соат тезликда кўтарилади. Буюмларни изометрик қиздиришда энг қулай ҳарорат 75—95°С атрофида олинади. Ёйилувчан ёки кам ёйилувчан бетон қоришмалардан ишланган буюмлар 16—18 соат, бикр қоришмадан ишланган буюмлар 12—14 соат буғланади.


Бетонни буғлаш хонасида совитиш учун ҳарорат соатига кўпи билан 35—40°С тезликда туширилади. Буғланган бетоннинг сиқилишдаги мустахкамлиги унинг маркасига нисбатан олганда 65—75 % ни ташкил этади.
Бетонни электр энергияси билан иситиб қотириш усулида нормал частотали (50 Гц) уч фазали ўзгарувчан ток ишлатилади. Ўзгармас ток ишлатилса, бетондаги сув электролизланиб цементнинг қотишини тўхтатади. Бетонни иситиш учун қолипга жойлашган қоришмага пластинкали ёки узун юмалоқ электродлар ўрнатилиб, симлар воситасида 380 В кучланишли ток юборилади. Бетон қоришма 80—90°С гача қиздирилади ва 12—16 соат шу ҳароратда ушлаб турилади. Бундан ташқари, кейинги пайтларда бетон қоришмани олдиндан электр энергия билан иситиб, кейин қолиплаш амалда кенг қўлланилмоқда.



Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish