Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»



Download 7,83 Mb.
bet109/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Декоратив 6етонлар таркиби ва ишлатилиш coҳacига қараб иккига бўлинади: 1) рангли бетонлар; 2) тoғ жинсларининг кўринишини тасвирловчи ёки бадиий тасвирни ифодаловчи бетонлар.
Рангли бетонлар олиш учун оқ ва рангли цементлар ҳaмдa минерал ёки органик пигментлар ишлатилади. Рангли бетонларда ишлатиладиган пигментлар ёруғлик нури, ташқи муҳит ва ишқорлар таьсирига чидамли 6ўлиши керак. Кўпинча минерал пигментлар ишлатилиб, зичлиги, қопловчанлиги ва бошқа хоссаларига қараб цемент массасига нисбатан 2-7 % миқдорида қўшилади.
Рангли бетонларда майда тўлдирувчи сифатида таркибида темир оксидлари бўлмаган, ранги очиқ тоза кварц қуми ишлатилади. Йирик тўлдирувчи сифатида эса очиқ рангдаги оҳактош ва доломитлар ишлатилади. Булардан ташқари тоғ тошларидан пардозбоп плита ва бошқа буюмлар ишлаб чиқариш саноатинннг чиқиндилари, масалан, майдаланган мармар, гранит, туф ва бошқалар ишлатилади.
Декоратив бетонларнинг бадиий тасвирни ифодалаш қобилиятини ошириш учун тўлдирувчи ва бетон тузилишини очиб кўрсатадиган махсус усуллар ишлатилади. Бундай ҳолларда декоратив бетон тури пардозбоп тоғ жинсларини тасвирлаши мумкин. Декоратив бетонлар олишда оқ ва рангли цемент ҳамда турли пигментлар ва қўшимчалардан ташқари, керак бўлган тузилишни ҳосил қилувчи майда ва йирик тўлдирувчилар ишлатилади. Бундай тўлдиувчилар сифатида майдаланган мармар, гранит, базальт, слюда, рангли шиша ва бошқалар ишлатилади
Енгил бетон. Умумий маълумотлар
Кейинги йилларда қурилаётган бино ва иншоотларнинг массасини камайтириш ва қурилишда ишлатилаётган ашёларни тежаш мақсадида енгил бетон ва темирбетон буюмлар кенг ишлатилаяпти. Шу билан бирга, кам иссиқлик ўтказадиган енгли бетондан тайёрланган ташқи деворлар ва ёпмалар хоналардаги иссиқликни сақлаб, биноларни иситиш учун ёқилғи ва энергия сарфини камайтиришга имконият яратади. Енгил темирбетондан катта ўлчамли қурилмалар ва ҳажмий элементлар тайёрланади. Бу эса қурилишни тезлаштириб, қўлда бажариладиган ишлар миқдорини камайтиради. Ишлатилишига қараб енгил бетон икки турга бўлинади:

  1. Конструкцион, ҳажмий массаси 1401-1800 кг/м3 бўлиб, қурилмаларда яъни кўприк, ферма, сув иншоотлари, биноларни қаватлараро ва том ёпма элементлари ва бошқалар тайёрлашда ишлатилади;

  2. Конструкцион-иссиқлик ўтказмайдиган, ҳажмий массаси 1201-1400 кг/м3 бўлиб, биноларни тўсиқ қурилмаларини тайёрлашда ишлатилади.


Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish