Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»



Download 7,83 Mb.
bet107/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Юқори мустаҳкам бетон деб, маркаси энг катта бўлган портландцемент, ювилган тоза қум ва маркаси М1200–1400 га тенг бўлган чақиқ тошни қориштириб олинган сунъий тошга айтилади. Юқори мустаҳкам бетон маркаси М600–1000 дан кам бўлмаслиги керак. Сув цемент нисбати 0,27–0,45 дан ошмаган қуюқ ва бикр бетон қоришма қолипга жойлангандан кейин тебратма юк босимида икки босқичда зичланади. Агар бетон қоришмага суперпластификатор қўшилмалари қўшилса, унинг мустаҳкамлигининг ортиши билан зичлаш сифати ҳам яхши бўлади. Маркаси 400 га тенг бўлган бетон ўрнига юқори мустаҳкам бетон ишлатилса, пўлат арматурани 10–12 %га, бетон қоришмани эса 10–30 %гача тежаш мумкин.
Ўтга чидамли бетонлар. Саноат хумдонларининг ички сирти, темир рудасини эритадиган ва сопол буюмларни пиширадиган хумдон деворлари, қуришда ишлатиладиган бетонлар юқори ҳарорат таъсирида бўлади. Аммо, оддий цемент асосида тайёрланган бундай бетон ҳарорат 450°С дан ошгандан кейин, аста-секин бузила бошлайди. Чунки бетоннинг қотиши жараёнида ажралиб чиққан кальций гидрооксиди билан гидросиликатлар ва кристалл жинсли тўлдиргичлар юқори ҳароратда кенгаяди. Натижада, бетон деформацияланиб, унда дарзлар ҳосил бўлади.
Ўтга чидамли бетон тайёрлашда боғловчи сифатида гил­тупроқ цемент, турли қўшилмалар қўшилган портландцемент, ўтга чидамли лой, суюқ шиша ишлатилади. Юқори ҳароратда (500°С дан юқори) ҳам таъсирланмайдиган домна тошқоли сопол буюмларнинг майдаси, тоғ жинсларидан базальт, диабаз, андезит кабилар тўлдиргич вазифасини ўтайди. Ўтга чидамли енгил бетонлар тайёрлашда кам ҳажмий массага эга бўлган пемза, тошқол, кўпчитилган гил (керамзит), перлит, асбест каби тўлдиргичлар ишлатилади. Ўтга чидамли бетон 1700°С дан юқори ҳароратга ҳам чидаши керак. Зичлиги 1600–2600 кг/м3 бўлган бу турдаги бетоннинг ишлаш жараёнидаги мустаҳ­камлиги 5–25 МПа ни ташкил этади. Ўтга чидамли бетон тайёрлаш зарур бўлганда ашёлар миқдорини қуйидагича олиш мумкин (оғирлик ҳисобида):
1. Боғловчи портландцемент бўлганда: цемент 1 қисм, туйилган домна тошқоли 0,3 қисм, гашт қуми 2–2,5 қисм, чақилган ғишт 2–2,5 қисм. Бундай бетоннинг ўтга чидамлилиги 900–1000°С.
2. Боғловчи ўтга чидамли лой бўлганда: лой 1 қисм, суюқ шиша (зичлиги 1,32–1,38) 0,02 қисм, шамот кули 2–2,5 қисм, чақилган шамот 2–2,5 қисм. Бундай бетоннинг ўтга чидамлилиги 1500– 1700°С.

Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish