Арматура каркасини тайёрлаш. Темир-бетон конструкцияни тайёрлашда арматура сифатида пайвандлангён ҳар турли арматура каркасларини қўллаш қурилишда жуда кенг тарқалган. Пайвандланган арматура тўрлари ясси ва катта ҳажмдаги каркаслар турар жой ва жамоат биноларини тиклашда, оғир ва енгил саноат иншоотларини қуришда ишлатилади.
Иш ҳажми унчалик катта бўлмаган айрим қурилиш объектларида, айниқса яхлит бетон конструкцияларни бетонлашда, арматура каркаслари қўл билан боғлаш усулида ҳам тайёрланади. Бу усулдан қурилиш объектлари яқинида арматура каркасларини тайёрловчи юқори механизациялашган марказий устахоналар бўлмагандагина фойдаланилади. Бир хил ўлчамдаги каркаслар махсус дастгоҳда юмшоқ сим билан омбур воситасида боғлаб тайёрланади.
Юқоридаги усуллар билан тайёрланган арматура каркаслари қолипларга ўрнатилади ва бетон қоришмаси қуйилиб, конструкциялар ишланади.
Бинонинг ҳажмий элементлари. Турар жой биноларини катта ҳажмий элементлардан қуриш қурилиш конструкциялари орасида энг индустриал, механизациялаштиришга қулай бўлиб иншоотнинг таннархини камайтиришга имкон беради. Кўпгина илмий текширишлар асосида лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотлари 5—6 қаватли турар жой биноларининг бир нечтасини ҳажмий элементлар билан қуришга эришдилар.
|
1-расм. Икки хонали йиғма конструкциялардан йиғилган элемент:
а—йигма хона-блок; б— яхлит хона-блок; 1—полбоп панел; 2, 3—дераза ўринли ташқи ва ички панеллар; 4, 5—ён деворбоп панеллар; 6—пардевор панел; 7— шипбоп панел; 8—ўзаро боғловчи темир қисмлар; 9—яхлит шип; 10— қаватлараро плита.
|
Ҳажмий элементлар одатда бинонинг бир қисмини ёки бир неча хоналарини ташкил этиб, йирик девор ва пардевор панеллардан ёки яхлит темир-бетондан, ичи бўш блок тарзида юқори саноатлашган заводларда тайёрланади (1-расм). Заводца тайёрланган бундай бир ёки кўп хонали блокларнинг деворлари батамом пардозланган, санитария-техника ишлари битган ҳолатда қурилиш майдонига келтирилади. Бунда кўп меҳнат талаб этадиган бир қатор ишларни, масалан, пардозлаш, пол, сантехника ва электр ишлари завод шароитида қилинади.
Хона-блок сингари ҳажмий элементларнинг ташқи деворлари маркаси 50—100 бўлган бетондан, ўзаро пайвандлаб ёки тебратма-прокат усулида яхлит бетон қоришмани қуйиб тайёрланади. Бетоннинг маркаси бино қаватлари сонига боғлиқ. Бино хоналарини бўлувчи пардеворлар гипс-бетон ёки енгил бетонлардан тайёрланади. Биноларни ҳажмий элементлардан қуришнинг афзаллиги унинг оддийлиги ҳамда тез муддатда фойдаланишга топширилишидадир.
Ёпма панеллар узунаси бўйлаб доира ва эллипс шаклида бўшлиқлар қолдирилиб тайёрланади. Махсус конструкцияга эга бўлган бетонлаш агрегатида қалинлиги 22 см, эни 79—159 см, узунлиги 626 см. гача бўлган ёпма панеллар тайёрланади. Ёпма панелнинг пастки ва юқори қатламларига ишчи арматуралар жойланади. Бунда бетон маркаси 200 дан кам бўлмаслиги лозим. Ўрта қатламга одатда маркаси 100 дан кам бўлмаган енгил бетон ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |