Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»


-маъруза. Темир-бетон конструкциялар Корхоналарда ишлаб чиқариладиган темир-бетон буюмлари. Сифатини текшириш



Download 7,83 Mb.
bet113/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

21-маъруза. Темир-бетон конструкциялар Корхоналарда ишлаб чиқариладиган темир-бетон буюмлари. Сифатини текшириш


Режа:
1. Темир-бетон конструкцияларнинг ишлаш схемаси.


2. Темир-бетон конструкцияларни ишлаб чиқариш
3. Олдиндан зўриқтирилган конструкциялар.
4. Темир-бетон конструкцияларни ишлаб чиқариш усуллари
5. Арматура каркасини тайёрлаш
6. Бинонинг ҳажмий элементлари.
7. Ёпма панеллар
8. Йирик деворбоп бетон буюмлар.
9. Темир-бетон конструкцияларнинг сифатини текшириш.

Бино ва иншоотларни монтаж қилишда комплекс қисмлардан ташкил топган йиғма темир-бетон буюмлар ишлатилади. Масалан, пойдевор блоклари, девор ва қаватлараро панеллар, ёпма плиталар, йиғма зиналар, устун ва тўсинлар, иншоот ва темир-бетон қозиқлар, равоқ ва ҳ.к.


Темир-бетон конструкциялар Францияда ихтиро этилди ва илк бор оддий шаклдаги буюмлар ишлаб чиқарилди. Жумладан, дераза ва эшикларнинг устки тўсинлари, ёпма плиткалар, пойдевор блоклар қурилишда кенг тарқалди. Кейинчалик иншоотларнинг айрим қисмлари қуйма бетондан ишланадиган бўлди. Ўзбекистонда йиғма темир-бетон ва қуйма бетонлар ўтган асрнинг 40-йилларида гидротехник иншоотлар қурилишида ишлатила бошланди. Ҳозирги вақтда қурилишларда қуйма бетон конструкцияларни қўллаш ва уларнинг хилларини янада такомиллаштириш устида амалий ишлар олиб борилмокда.
Темир-бетон конструкцияларни ишлаб чиқариш
Қурилишда ишлатиладиган барча темир-бетон конструкциялар икки усулда тайёрланади: қурилиш объектининг ўзида ишланадиган яхлит (монолит) бетон конструкциялар; завод ёки тажриба майдонларида тайёрлаб қурилишга келтириладиган йиғма конструкциялар. Бунда яхлит конструкциялар тайёрлаш учун қолип ясалади, унинг ички сиртига бетон қоришманинг ёпишмаслиги учун машина мойи ёки оҳак суртилади, кейин ичига арматура жойланиб бетон қоришма қуйилади.
Бетон очиқ ҳавода 7-10 кун қотганидан кейин (агар конструкция устига брезент ёпиб сув буғида қотирилса, 26-30 соатдан кейин) қолипдан ажратиб олинади. Қишда яхлит бетон конструкциялардан бино қуриш қийинчиликлар туғдиради. Чунки бетон қоришма ҳарорат 3-4°С бўлганда иситилмаса, унда қотиш жараёни тўхтайди. Агар бетон яхши қотмай музлаб қолса, конструкциянинг умумий мустаҳкамлиги 50-60 %га қадар камайиб кетади. Йиғма темир-бетон элементлар махсус заводларда ёки ишлаб чиқариш ишлари яхши механизациялашган тажриба майдонларида ишланади. Йиғма темир-бетон элементлардан қурилган бинонинг таннархи яхлит бетон конструкциялардан қурилганига нисбатан бирмунча қимматроқ бўлади.
Бетон табиий тошлар сингари сиқилишга мустаҳкамлиги юқори. Аммо, унинг эгилишга ва чўзилишга бўлган мустаҳкамлиги бирмунча кичик. Бетоннинг бу хусусиятини яхшилаш мақсадида унга пўлат арматуралар қўйилади (1-расм). Бетон пўлат стержен билан арматураланган бўлса, у темир-бетон деб аталади. Аслида арматура темирдан эмас, пўлатдан тайёрланганлиги сабабли, темир-бетон ўрнига пўлат-бетон дейиш тўғрироқ бўларди.

1- расм. Бетон ва темир-бетон тўсиннинг эгилиш схемаси:
а- эгилиш кучи юқори, б- эгилиш кучи меъёрида

Бетон қоришмаси очиқ ҳавода қотганда ҳажми бироз кичраяди, яъни киришади. Буни қуйидагича тушунтириш мумкин. Цемент хамири тошга айланиш жараёнида ортиқча кимёвий бирикмаган сувнинг бир қисми буғланиб кетади ва натижада цемент тошида киришиш рўй беради. Бу эса бетон қоришмасининг қотишида цемент хамирининг арматура билан маҳкам ёпишишига имкон беради. Арматура сирти қанча катта бўлса, ёпишиш мустаҳкамлиги билан конструкциянинг умумий пишикдиги ортади. Қулай шароитда арматура билан бетоннинг ёпишиш мустаҳкамлиги ортиб боради. Диаметри 3 см.ли пўлат илмоқ бетон қоришмасига 30 см. гача ботириб қотирилгандан кейин, у 5-6 т юкни бемалол кўтара олади. Бетоннинг арматура билан маҳкам ёпишишлиги унинг сиқилишидаги мустаҳкамлигини янада оширишга имкон беради. Юзи 1 см2 га тенг бўлган арматура, одатда, 15-20 см2. юзали бетон ўрнини босиши мумкин. Шу сабабли темир-бетон конструкциялар табиий тош ва бетонларга нисбатан анча енгил ва нафисдир. Арматурани занглашдан сақловчи бетон қатламининг қалинлиги 1,0- 2,5 см қилиб олинади.


Бетоннинг чўзилишга мустаҳкамлиги сиқилишдагига нисбатан 15-30 марта кам. Темир-бетонда бу камчилик унинг чўзилиш зонасига арматура қўйиш йўли билан бартараф қилинади. Аммо, темир-бетон конструкцияларнинг чўзилиш зонасида бир неча йиллардан кейин жуда кичик дарзлар (дарзнинг эни 0,2 мм. дан кичик) пайдо бўлади. Бундай дарзлар одатда конструкция учун зарарсиз деб топилган. Агар дарзларнинг эни юқоридаги кўрсаткичдан ортиб кетса, арматура занглайди, унинг ўтга чидамлилиги ва бетон билан ёпишқоқлиги камайиб, муқофазаловчи қатлам бузилади. Бу қатлам 10-35 мм. дан ортса, конструкциянинг умумий мустаҳкамлиги камаяди.
Арматуралар конструкцияда жойланишига ва кўтарадиган юкнинг миқдорига қараб бир неча турга бўлинади:
- буюмнинг чўзилувчан қисмига жойлашган, чўзувчи кучларни қабул қиладиган ишчи арматуралар (2-расм, 1, 2);
- арматура қовурғасининг бетон конструкцияси билан биргаликда ишлашини таъминлайдиган монтаж арматуралари (плиталарда тақсимлаш арматуралари деб аталади, 2-расм, 3);
- ишчи ва монтаж арматураларини ўзаро бирлаштирадиган, конструкцияда дарзларнинг ҳосил бўлишига йўл қўймайдиган кўндаланг жойлашган арматуралар хомутлар деб аталади (2-расм, 4, 5).
Буюмга мослаб тайёрланган арматура қовурға қолипга қўзғалмайдиган қилиб ўрнатилади. Арматура билан қолип деворлари ўртасида сакловчи қатлам қолдирилади.
Темирбетон йиғма конструкцияларни тайёрлашнинг янги усулларидан бири, улардаги ишчи арматурани қоришмани солишдан олдин таранглашдир. Бу усул бетон конструкцияларнинг эгишдаги мустахкамлигини оширишда, йиғма буюмларни енгил ва тежамли қилиб ишлашда катта аҳамиятга эга.

2-расм. Темир-бетон тўсинбоп арматура қовурға:
1-тўғри арматуралар; 2- ўрдаксимон букилган арматуралар; 3- монтаж арматуралар; 4- очиқ хомутлар; 5-туташ хомутлар; 6- анкер илмоқлар.

Олдиндан таранглашнинг маъноси шундаки, арматура қолипга ўрнатилгандан кейин чўзилади ва таянчларга маҳкамланади. Шундан кейин қолипга бетон қоришмаси жойланади. Бетон мустаҳкамлиги лойиҳада кўрсатилган мустаҳкамликнинг 70-80 %ига етганда, чўзилган арматура бўшатилади. Шунда арматура қисқаришга интилиб, бетон конструкцияни куч тушадиган томонга нисбатан сезиларсиз даражада эгади (14.3-расм).



3-расм. Арматураси олдиндан таранглашган бетоннинг ишлаш схемаси:
а-куч қўйилишдан олдин; б-куч қуйилгандан кейин.



Натижада, бетонга юк қўйилганда ундаги арматурада хавфли чўзилувчанлик зўриқиши пайдо бўлмайди.


Ҳозирги вақтда арматурани таранглашнинг бир неча усуллари мавжуд:
а) арматура дастаси гидравлик домкратлар воситасида тарангланади. Бунда арматуранинг бир учи қолипга маҳкамланади, иккинчи учи эса домкратлар билан тортиб тарангланади, кейин қолипга бетон қуйилади. Бетон қотгандан сўнг, арматура бўшатилади (4-расм, д-ж).
б) пўлат арматура электротермик усулда таранглашда электр токи билан керакли узунликкача қиздирилади ва тезда қолипга ўрнатилиб, унинг икки учи маҳкамланади. Арматуранинг совишида чўзувчи кучланиш ҳосил бўлади ва қолипга бетои қоришмаси қуйилади (4-расм, а-г).
в) саноат қурилишида кўп ишлатиладиган темир-бетон тўсин ва фермалар тайёрланаётганда уларнинг чўзилиш қисмида найсимон тешик қолдирилади. Арматура дастаси шу тешикдан ўтказилади ва домкратлар ёрдамида керакли кучланишгача тарангланади. Кейин тешик цементли қоришма билан насос воситасида тўлдирилади, бу эса арматуранинг тўсин билан бирикишини таъминлайди. Қоришма қотгандан кейин арматура бўшатилади (4-расм, з-й).



4-расм. Арматурани олдиндан таранглаш усуллари:
а-г - электротермик усулда чўзиш; д-ж - домкратлар билан чўзиш; з-й - бетон қотгандан кейин домкратлар билан чўзиш; 1-чўзишга тайёрланган арматура; 2- анкер; 3-таянч; 4- буюм; 5- тешик; 6- қоришма; 7-домкратнинг арматурани чўзгунча бўлган ҳолати; 8- чўзгандан кейинги ҳолати.

Арматураси олдиндан тарангланган темир-бетон конструкцияларни тайёрлашда 20-30 %гача арматура пўлатини, 50-60 %гача бетон қоришмасини тежаш мумкин.



Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish