Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли ўзбекистон


-§. Ҳуқуқий муносабатлар ва уларнинг тузилиши



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/109
Sana09.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#760423
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   109
Bog'liq
huquq

 
11-§. Ҳуқуқий муносабатлар ва уларнинг тузилиши 
Ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар ҳуқуқий 
муносабатлар хусусиятига эга бўлади. Уларнинг вужудга келиши учун юридик факт — ҳодиса 
(масалан, инсоннинг туғилиши ёки ўлиши, ёнғин) ёки ҳаракат (масалан, ҳуқуқбузарлик) мавжуд 
бўлиши лозим. 
Ҳуқуқий муносабатлар деганда, унинг иштирокчилари ўртасида вужудга келадиган ва ҳуқуқ 
нормалари билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабат тушунилади. Ҳуқуқий 
муносабатларнинг вужудга келиши учун учта омил бўлиши зарур: ҳуқуқ нормалари; субъектив 
ҳуқуқ ва мажбуриятлар; юридик факт. Фақат биргалиқдагина улар ҳуқуқий муносабатларни юзага 
келтиради. 
Ҳуқуқий муносабат — унинг иштирокчилари ўртасидаги ҳақиқий юридик алоқалар бўлиб, 
уларнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларида намоён бўлади. 
Ҳуқуқий муносабат, тузилишига кўра, объект, субъект ва мазмун каби элементлардан иборат. 
Ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг ҳаракати нимага қаратилган бўлса, шу нарса ушбу 
ҳуқуқий муносабатларнинг объекти ҳисобланади. Масалан, харидор сотиб олаётган молини олиш 
ҳуқуқига эга, лекин харид учун пул тўлашга мажбур. Сотувчи эса ушбу мол учун ҳақ олиш 
ҳуқуқига ва харидорга олди-сотди талабларига мос келадиган товарни бериш мажбуриятига эга. 
Сотилаётган ва сотиб олинаётган мол-мулк ҳуқуқий муносабатнинг объекти ҳисобланади. Ҳуқуқ 
ва мажбуриятнинг узвий алоқадорлиги жуда кўп ҳуқуқий муносабатлар учун хосдир. 
Ҳуқуқий муносабатларнинг иштирокчилари, яъни ҳуқуқ ва мажбурият эгалари ушбу ҳуқуқий 
муносабатларнинг субъектлари ҳисобланади. Чунончи, қуйидагилар субъектлар бўлиши мумкин: 
ўзаро муносабатга киришган фуқаролар; давлат органлари ва муносабатга киришган фуқаролар; 
ташкилотлар ва муносабатга киришган фуқаролар; ўзаро муносабатга киришган ташкилотлар; 
давлат органлари ва муносабатга киришган ташкилотлар. 
Ҳуқуқий муносабат субъектлари, авваламбор, жисмоний ва юридик шахслардир. 
Жисмоний шахслар — ушбу давлат фуқаролари, бошқа давлат фуқаролари (ажнабийлар) ва 
фуқаролиги йўқ шахслар (апатридлар). 
Юридик шахслар — ташкилотлар, муассасалар, давлат органлари, давлат, фуқароларнинг 
ўзини-ўзи бошқариш органлари. 
Ҳуқуқий муносабатларнинг мазмунини субъектларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга 
ошириш бўйича реал ҳаракатлари ташкил этади. Масалан, олди-сотди бўйича ҳуқуқий муносабат 
мазмунини сотувчининг хоридорга нарсани ҳақиқатан бериши ва бунинг учун харидорнинг 
сотувчига ҳақ тўлаши ташкил этади. Ушбу ҳуқуқий муносабатлар мазмунига ўзаро даъволар 
қилиш ва уларни қондириш юзасидан амалга оширилган ҳаракатлар (масалан, буюмнинг сифати, 
ўлчами ва тўлов муддати бўйича даъволар) ҳам киради. Шундай қилиб, ҳуқуқий муносабатлар 
субъектлар ўртасидаги муносабатларнинг юридик шакли бўлиб, унинг ёрдамида давлат қонун 
талабларига биноан ижгимоий муносабат иштирокчилари хулқ-атворини меъёрлаб беради. 
Ҳуқуқий муносабатларда иштирок этиш учун субъектлар қатор юридик хусусиятларга эга 
бўлиши лозим. Гап, биринчи навбатда, хуқуқий лаёқат ва муомала лаёқати тўғрисида бормоқда. 
Ҳуқуқ лаёқати ҳуқуқларга эга бўла олиш ва юридик мажбуриятларни зиммага олиш қобилиятидир. 
Муомала лаёқати эса ўз ҳаракатлари асосида ҳуқуқларни амалга ошириш ва юридик 
мажбуриятларни бажариш қобилиятидир. 
Юридик шахсларга тегишли бўлган хуқуқий лаёқат ва муомала лаёқати бир вақтда вужудга 
келади ҳамда ушбу шахслар ўз фаолиятини бошлаган пайтдан бошлаб пайдо бўлади. 
Жисмоний шахсларнинг ҳуқуқий лаёқати инсон туғилганда бошланиб, унинг вафотидан сўнг 
тўхтайди. Муомала лаёқати эса ёш ва рухий саломатлик билан боғлиқ. Ўзбекистон қонунларига 
биноан, тўлиқ муомала лаёқати фуқаро 18 ёшга тўлганидан сўнг бошланади. Лекин ушбу қоидадан 
истиснолар ҳам мавжуд. Масалан, шахс жиноий жавобгарликка 16 ёшдан, айрим жиноятлар учун 
14 ёшдан тортилиши мумкин. Бошқа бир мисол: Оила кодекси айрим ҳолларда 18 ёшга тўлмасдан 


23 
туриб никоҳдан ўтишга рухсат беради. Бундай фуқаро никоҳдан ўтган вақтдан бошлаб тўлиқ 
муомала лаёқатига эга бўлади. 
Ҳар бир инсон ҳуқуқий муносабатларга ўзининг қандайдир сиёсий, моддий, маънавий ва 
бошқа ижтимоий манфаатлари ва эҳиёжларини амалда қондириш учун киришади. Ушбу мақсадга 
субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда уларни амалга оширишга қаратилган юридик ҳаракатлар 
ёрдамида эришилади. Буларнинг ҳаммаси жисмоний ёки юридик шахс кутган муайян натижаларга 
олиб келади. 
Юридик фактлар — ўзига хос ҳаётий ҳолатлар бўлиб, қонун ва хуқуқий нормалар уларни 
юридик оқибатларнинг вужудга келиши, ўзгариши ёки бекор қилиниши билан боғлайди. 
Ҳар бир юрист амалий фаолиятининг бош вазифаларидан бири юридик фактларни аниқлаш 
ёки тасдиқлашдир. Бусиз қонунларни тўғри қўллаш, фуқаролар ва ташкилотларнинг хуқукларини 
ҳимоя қилиш, низоларни ҳал этиш, қонунбузарлик содир этган шахсларни жавобгарликка тортиш 
мумкин эмас. 
Юридик фактларни, инсонларнинг хоҳиш-иродасига кўра, ҳодисалар ва ҳаракатларга бўлиш 
мумкин. 
Ҳодисалар инсоннинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда вужудга келади. Масалан, 
табиий офатлар, боланинг туғилиши, унинг муайян ёшга етиши, инсоннинг вафот этиши, 
муддатнинг ўтиши ва ҳ. к. Айтайлик, инсоннинг вафот этиши мероснинг очилишини вужудга 
келтиради ҳамда ҳуқуқий лаёқатни тугатади. Мол-мулкнинг нобуд бўлишига олиб келадиган, 
ёнғин, сув тошқини — мол-мулк суғурта қилинган бўлса — суғурта пулини тўлаш учун асос 
бўлади. Ҳаракатлар инсоннинг хоҳиш-иродаси асосида вужудга келадиган юридик ҳужжатлардир. 
Улар ҳуқуқий нормаларга амал қилиш муносабатига кўра, ҳуқуқий ва ҳуқуққа зид ҳаракатларга 
бўлинади. 
Амалдаги қонунчилик нормалари асосида вужудга келадиган ҳамда шу нормалар билан 
тартибга солинадиган ҳаракатлар ҳуқуқий, ҳуқуққа мувофиқ ҳаракатлар деб аталади. 
Ҳуқуққа зид ҳаракатлар — қонун ёки ҳуқуқий нормага зид бўлган ҳаракатдир. Улар ҳуқуққа 
хилоф хатти-ҳаракат деб ҳам аталади. Баъзи ҳолларда қонун ҳаракатсизликни ҳам ҳуқуққа зид 
хатти-ҳаракат сифатида эътироф этади. Масалан, бир кема капитанининг ҳалокатга учраган бошқа 
кемага ёрдам бермаслиги ёки ёрдамга муҳтож одамни унинг ҳаётига реал хавф туғилган пайтда 
ёрдамсиз қолдириш каби ҳаракатсизлик ҳоллари ҳуқуқ нормасига зид бўлган қилмишлар 
ҳисобланади. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish