16
нормалар бўлиб, уларда, одатда: «агар шартномада бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса»
деган изоҳ мавжуд.
Бажарилиши шарт бўлган ёки, аксинча, ман этилган хулқ-атвор қоидаларини баён қилишнинг
тўлалиги бўйича диспозициялар оддий, тавсифловчи, бланкет ва ҳавола этувчи диспозицияларга
бўлинади. Оддий диспозицияда қилмиш тавсифлаб берилмайди, балки барчага маълум термин
(масалан, «қасддан одам ўлдириш» термини — ЖКнинг 97-моддаси) ёрдамида таърифланади.
Тавсифловчи диспозиция ҳуқуқбузарлик белгиларининг тўлиқ баёнини ўз ичига олади. Масалан,
ўғрилик ўзгалар мулкини яширин равишда талон-тарож қилишдир (ЖКнинг 169-моддаси).
Бланкет диспозиция ҳуқуқбузарликнинг белгиларини аниқлаш учун ҳуқуқнинг бошқа
соҳалари нормаларида белгиланган махсус қоидаларга ҳавола қилади. Масалан, Жиноят кодексида
техника хавфсизлиги, саноат санитарияси ёки меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидаларини
бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган (ЖКнинг 257-моддаси). Бу қоидаларнинг
мазмуни Жиноят кодексида эмас, балки ЖКнинг моддаларини қўллашда мурожаат қилиш зарур
бўлган бошқа норматив ҳужжатларда очиб берилади. Ҳавола этувчи диспозиция деганда,
ҳуқуқбузарлик белгиларига эга бўлмаган, балки ўша қонуннинг бошқа нормасига ёки бошқа
ҳуқуқий ҳужжатга ҳавола этувчи диспозиция тушунилади.
Аниқлик даражаси бўйича санкцияларни мутлақ аниқ, нисбий аниқ ва муқо-бил санкцияларга
ажратиш мумкин.
Мутлақ аниқ санкция ҳуқуқбузарга нисбатан қўлланиладиган жазонинг ҳаж-мини аниқ
белгилайди. Масалан, Фуқаролик кодексига кўра, давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг
ноқонуний ҳаракатлари натижасида фуқарога етказилган зарар тўлалигича қопланиши шарт.
Нисбий санкция ҳуқуқбузарга нисбатан қўлланиладиган жазонинг энг кам ва энг кўп
чегарасини белгилайди. Жиноят ҳуқуқида бундай санкциялар кўп. Масалан, босқинчилик жинояти
беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (ЖКнинг 164-моддаси).
Муқобил санкция судга қонунда кўрсатилган бир неча жазодан бирини та-йинлаш имконини
беради. Масалан, фирибгарлик, агар у оғир оқибатларга олиб келмаган бўлса, энг кам ойлик иш
ҳақининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти
ойгача қамоқ билан жазоланади (ЖКнинг 168-моддаси).
Кўпинча ҳуқуқ нормалари муқобил ва нисбий аниқ санкцияларнинг белгиларини ўзида
мужассамлаштиради, яъни бир неча жазо турларини назарда тутади. Бунда уларнинг ҳар бири учун
энг кўп ва энг кам чегара белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: