15
- жамият ва давлат нуқтаи назаридан энг муҳим бўлган
ижтимоий муносабатларни
мустаҳкамлайди.
Ҳуқуқ нормасининг асосий вазифаси – ижтимоий муносабатларни тартибга солиш. Ҳуқуқ
нормаси умуммажбурий хусусиятга эга. У ҳуқуқ тизимидаги бирламчи ҳужайрадир. Ҳуқуқ алоҳида
нормалар, хулқ-атвор қоидаларидан ташкил топган. Улар биргаликда у ёки бу мамлакатнинг
ҳуқуқий тизимини ташкил этади.
Ҳуқуқ нормаси, тузилишига кўра, уч таркибий қисм:
гипотеза, диспозиция ва санкциядан
ташкил топган.
Гипотеза — ҳуқуқ нормасининг таркибий қисми бўлиб, унда норма амал қила бошлайдиган,
бажариладиган шароит баён этилади. Пенсия ҳақидаги қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасида
эркакларга умумий мехнат стажи 25 йил бўлганидан сўнг 60 ёшдан, аёлларга эса 20 йиллик стаж
билан 54 ёшдан бошлаб социал таъминот бўлимлари томонидан пенсия тўланади.
Диспозиция — ҳуқуқ нормасининг шундай таркибий қисмики, унда хулқ-атвор
қоидаларининг ўзи
ифодаланади, ҳуқуқ субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб
берилади. Масалан, Жиноят кодексининг 223-моддасида белгиланган
тартибни бузиб чет элга
чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш ёхуд чегарадан ўтиш учун жавобгарлик
белгиланган. Бу ҳуқуқ нормасининг диспозицияси — ҳукуматнинг рухсатисиз ёки қалбаки
ҳужжатлардан фойдаланиб ёинки бунинг учун белгиланган чегара пункти орқали ўтмай,
давлат
чегарасидан ноқонуний ўтишнинг тақиқданганлигидир.
Диспозиция — шу хулқ-атвор қоидасининг ўзи. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Оила
кодексига мувофиқ, ота-оналар ўз фарзандларининг соғлиғи,
жисмоний, руҳий, маънавий ва
ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.
Ҳуқуқ нормасининг ҳуқуқбузарга нисбатан қўлланиши лозим бўлган
давлат мажбурлов
чораларини белгилайдиган таркибий қисми санкция дейилади.
Санкция — ҳуқуқ нормасини бажармаганлик учун давлат органлари қўллайдиган мажбурлов
чораси. Санкциянинг турлари ҳайфсан, жарима, озодликдан махрум этиш ва бошқалар бўлиши
мумкин.
Ҳуқуқ нормаларининг мазкур таркибий қисмлари барча ҳуқуқ нормаларида ҳам мавжуд эмас.
Масалан, конституциявий хуқуқ нормаларида одатда ҳеч қандай шартларсиз амал қиладиган ва
мажбурлов чоралари назарда тутилмаган қоидалар баён этилади. Фуқаролик хуқуқининг кўпчилик
қоидаларида санкцияни ажратиб кўрсатиш мумкин эмас. Жиноят ҳуқуқи нормалари диспозиция ва
санкциядан ташкил топган. Лекин уларда норманинг матнида ажратиб кўрсатиш мумкин бўлган
гипотезалар йўқ.
Шундай қилиб, ҳуқуқ нормаси қуйидагиларни белгилаб беради:
ким, нимани ва қачон қилиши кераклигини (гипотеза);
ҳуқуқий норманинг маъно-мазмунини (диспозиция);
ҳуқуқ нормаси бажарилмаслигининг оқибатлари қандайлигини (санкция). Таъкидлаш
керакки, барча ҳуқуқ нормалари ҳам учала таркибий қисмга эга эмас. Масалан, Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг нормалари фақат гипотеза ва диспозицияга эга. Санкциялар эса
Конституция нормаларини аниқ-лаштирувчи қонунлар, кодекслар ва шу кабиларда ифодаланган.
Do'stlaringiz bilan baham: