78
Аэроб нафас
олиш икки фазадан иборат бўлади.
Биринчи фазада
бир
қанча реакциялар бўлиб улар ёрдамида органик субстрат СО
2
гача
оксидланади, ажралган водород атомлари акцепторларга ўтади. Бу фазада
бирқанча реакциялар амалга ошиб уларни
Кребс цикли ёки трикарбон
цикли
дейилади (33-расм).
Иккинчи фазада
ажралган водород атомлари
кислород билан оксидланади ва АТФ ҳосил бўлади. Иккала фаза биргаликда
субстратни СО
2
ва Н
2
О ва биологик фойдали энергия ҳосил бўлишига олиб
келади (АТФ ва бошқа бирикмалар).
Қуйида Иноғомова (1983) С. П. Костичев фикрига кўра аэроб нафас
олишда пироузум кислота (СН
3
СОСООН) ҳосил бўлиши асосий ўринни
эгаллаши ва асосий жараёнларни қуйидагича тушунтиради (33- схемага
қаралсин).
Нафас олиш процессида пироузум кислотадан СО
2
ажралади ва сирка
кислота ҳосил бўлади. Сирка кислота ацетил (СН
3
-СО) группа шаклида
коэнзим-А ферментига бирикиб, ацетилкоэнзим-А (СН
3
-СОS-Ко-А) деган
моддага айланади. Бу модда сув иштирокида оксалат-сирка кислота билан
қўшилиши натижасида лимон кислота ҳосил бўлади.
Лимон кислота таркибидан бир молекула сув ажралиб цис-аконит
кислота ҳосил бўлади. Цис-аконит кислотага бир молекула сув бирикиб,
изолимон кислота ҳосил қилади. Бу кислота водородини йўқотиб, оксалат-
қаҳрабо кислотага айланади. Реакция вақтида сув ва органик моддалардан
ажралган водород ва электронлар (2Н
+
ва 2
e
-
) ҳаводан қабул қилинган ва
активлашган кислород билан бирикиб, сув ҳосил қилишда иштирок этади.
Сўнгра оксалат-қаҳрабо кислотадан СО
2
ажралади ва L — кетоглютар
кислота ҳосил бўлади. Кислота бир молекула сув бириктириб олиб, ўзидан
бир молекула водородни ва бир молекула СО
2
ажратиб қаҳрабо кислотагача
оксидланади. Ажралган водород атомлари ҳаво кислороди билан бирикиб сув
ҳосил қилади. Водородни йўқотган қаҳрабо кислота фумар кислотагача
оксидланади. Фумар кислотага сув бирикишидан олма кислота ҳосил бўлади.
Кребс циклининг охирги босқичида олма кислотадан бир молекула Н
2
ажралиб, оксалат-сирка кислота ҳосил бўлади. Бу кислота энол шаклга ўтиб,
Кребс циклидаги реакцияларда иштирок этади. Нафас олишда кўп миқдорда
оралиқ маҳсулотлар ҳосил бўлади, булардан аланин, аспарагин, глютамин
аминокислоталари,
ёғ
кислоталар,
ёғлар,
оқсиллар,
витаминлар
синтезланиши мумкин (33-расм) (Мишустин,1987).
Нафас олиш процессида ҳосил бўладиган энергиянинг бир қисми
микроорганизмларда ёруғлик энергияси шаклида тарқалади. Кислородга
бўлган муносабатига қараб, бактерияларни бир неча гуруҳларга ажратиш
мумкин. Кўпчилиги ҳаво кислороди бўлишини талаб қилади, булар
Do'stlaringiz bilan baham: