Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли


ШАХСИЙ ВА ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТДА ПСИХОЛОГНИНГ



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/161
Sana21.06.2022
Hajmi3,35 Mb.
#689619
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   161
Bog'liq
MILLIY KONFRENSIYA 202

ШАХСИЙ ВА ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТДА ПСИХОЛОГНИНГ 
КАСБИЙ СИФАТЛАРНИНГ ТАРКИБ ТОПИШИ 
 
Н.А.Мираширова.,
ЎзҚҚА доценти 
Касбий шаклланиш индивиднинг мутахассисга айланиш сифатида 
инсоннинг ўзи ҳақидаги, касбий ва ижтимоий муҳитдаги мавқеи ҳақидаги 
тасаввурларининг ўзгариши, қолаверса, янги касбий сифатларни ўзида таркиб 
топтириши, кенг маънода – шахснинг касбий ўз-ўзини англаши билан 
ҳамоҳангликда кечадиган жараёндир. Касбий шаклланиш инқирозлари даврида 
касбий сифатлар яққол намоён бўлади. Касбий сифатлар муаммосига 
қизиқишларнинг ортишига қарамасдан, бу феноменнинг табиати, тузилиши, 
динамикаси ва функциялари ҳақидаги саволлар бир қанча чалкашликларга 
эгадир. Бунга асосий сабаб бу муаммонинг, айниқса, шахс умумий тузилишида 
касбий сифатлар ўрнида қўлланилувчи ижтимоий сифатларни кам 
ўрганилганлиги билан боғлиқдир. Касбий сифатлар муаммосини тадқиқ қилиш 
учун энг аввало бу воқелик шахс сифатлари тизимида қандай ўрин эгаллашини, 
қолаверса, шахснинг касбий ва ижтимоий ўзини ўзи англашида қандай роль 
ўйнашини тушуниб олиш лозим. Тадқиқотларда кўрсатилган шахсий ва 
ижтимоий тараққиёт орасидаги боғлиқлик контекстида касбий сифатларнинг 
таркиб топиши бу феномен шаклланишининг индивидуал механизмларини 
чуқурроқ тушунишга имкон беради. 
Бўлажак психологларнинг касбий мувофиқлигини ривожланишининг 
психологик ўзига хос хусусиятлари ўрганилиб хулосалар чикарилди. Ушбу 
хулосаларига кура булажак психологлар уз фаолиятларини англасаларгина 
уларда касбий мувофиқлигини ривожлантириш имконияти туғилади. 
(Родригина У. С., 2007) .Касбий мувофиқликни ривожланиш шароитларидан 
бири бўлиб касбий ривожланишида сифатий силжиш содир бўлади.Айнан 
талабалик ёшида инсонни маълум касбга таалуқлигини ифодаловчи асосий 
мувофиқлик 
характеристикалари 
шакллана 
бошлайди. 
Ушбу 


134 
характеристикалари жадалроқ ривожланиш учун олий ўқув юртида махсус 
психологик шароитлар яратиш зарур.Бўлажак психолог талабаларни касбий 
мувофиқлигини ривожланишда олий таълим муассасаси алаҳида аҳамиятга эга 
Ўрта мактабда психология дерли ўқитилмаслиги сабабли психологнинг касбий
мувофиқлигини ривожланиши деярли фақатгина олий таълим муассасасида 
бошланади. Бундан келиб чиқиб бўлажак психолог талабаларини ОЎЮда 
касбий муофиқлигини ўрганишнинг алоҳида долзарблиги ҳақида таъкидлаш 
мумкин. 
Касбий муофиқликка тадқиқот предмети сифатида мурожаат қилиб, 
олимлар унинг тузилишига (Н.Л.Иванова, Л.Б.Шнейдер, Ю.А.Кумирин) 
шаклланишининг педагогик шароитларига (Т.Ю.Скибо) педагогик йўналганлик 
муносабатига (А.С.Назыров), кўриниш ва функцияларига (Д.Н.Зволишин) 
шаклланиш 
жараёнининг 
ўзига хос 
хусусиятларига 
(Н.В.Антонова, 
А.О.Волкова, Е.П.Ермолаева, Ю.П.Поваренков, И.Ю.Хамитова) оид саволларни 
кўриб чиқдилар. Бир мунча кўпгина тадқиқот ишлар турли хил касблар 
намоёндаларининг касбий (Ю.А.Кумирина-хуқуқшунослар, А.А.Шатохин 
иқтисодчи- талабалар, Л.Г.Матвеева клиник психологларни, Л.Б.Шнейдер 
амалий психологлар ва илохиётчиларни, В.Ф.Ульянов захира офицерларини, 
И.Б.Субботин офицер тарбиячиларни) касбий муофиқлигини шаклланишига 
бағишланган. 
Шу билан бирга охирги ўн йилликда тадқиқот объекти сифатида айнан 
бўлажак психолог талабалар иштирок этган қатор ишлар амалга оширилган. 
Ушбу ишларда турли хил нуқтаи назарлар ўрганилган: касб танлашнинг 
психологик ўзига хос хусусиятлари (О.Б.Полякова) касбий ўз ўзини 
англаш(Э.Н.Ахметшина) 
касбий 
йўналганлигини 
шаклланиши 
(А.Р.Мусаллаева) касбий ўз ўзини долзарблаштиришни ривожланиши 
(А.В.Шлакина) касбий мухим сифатларни олий ўқув юртида ўқиш жараёнида 
ривожлантириш (С.В.Тарасов) мустақил ўқиш фаолияти жараёнида 
субъективликнинг 
ривожланиши 
(А.Ф.Березин) 
касбий 
шахсий 
ривожланишнинг мотивацион ресурслари (С.С.Чеботарев) ўқув касбий 
фаолиятнинг индивидуал кўринишини ривожланиши (И.В.Завгородная) ва 
кўплаб бошқалар. 
Россия психологияси тарихидаги олимларидан бири томонидан, атроф 
мухитга шахсни фаол мослашуви тамойили назарияси қўйилди. Бунда “муҳит” 
тушунчаси кенг, нафақат нарсалар, табиат одамлар ва инсоний ўзаро 
муносабатлар сифатида балки ғоялар, маънавий бойликлар, эстетик, аҳлоқий, 
диний қадриятлар сифатида талқин қилинади. А.Ф.Лазурский фикрига кўра 
шахс ва атроф мухит ўртасидаги муносабат, хар хил даражаларда, бирхил 
бўлмаган эндо ва экзопсихик элементлар ўртасидаги муносабатларга боғлиқ. 
А.Ф.Лазурский ажратган шахснинг барча типлари, уларга мос келувчи 
касбларнинг маълум кўринишлари билан мувофиқ келади. Бўлажак 
психологларнинг (Олий Таъим Муассасалари талабалари) касбий муҳим 
сифатлар шаклланганлик даражаси уларнинг амалий фаолиятларини кузатиб 
бориш асосида аниқланади. Кузатишлар давомида биринчи навбатда кўзга 


135 
ташланган нарса бу талаба ўз фаолиятини кандай ташкил этиб, унга ўзини 
қандай бағишлаши ва бу ишдан нималарни кутишидир. Талабанинг амалиёт 
давомида касбий фаолиятга бўлаётган муносабатларини кузатиш оркали у ёки 
бу касбий ҳислатларнинг шаклланганлик даражаси ҳакида гапириш мумкин. 
Шунга асосланиб биз битирувчи бўлажак психолог талабаларни 4 турга 
ажратдик. Жадвалда турларнинг номлари ва уларнинг хусусияти кўрсатилган. 
“Бўлажак психологларнинг касбий фаолиятларига бўлган муносабатлари”. 
Типлар 
Типни Тафсифи 
Тип 1.Касбий 
ва 
шахсий 
сифатлар 
юзаки 
шаклланган 
Сабр-токатсиз. Эмпатик ва Рефлексиф кобилият суст 
шаклланган. Сабр-тоқатсизлиги ва ҳис- туйғуларини 
назорат қила олмаганлиги учун эмпатик тинглаш 
қобилияти жуда суст. Мижоз билан мулоқот жараёнида ўз 
фикри ва ҳис-туйғулари ҳакида гапиради. Кўнглини 
кўтариш, қўллаб-қувватлаш ва йуналиш беришни 
билмайди. Мижознинг ва атрофдагиларнинг гапини тез-тез 
булади. Гапни охиригача тингламайди. Мижознинг 
характер хусусиятларини, этномаданиятини, дунёқарашини 
эътиборга олмайди. Толерант эмас. Ўз устида кам ишлайди, 
дарс машғулотларида олган билимларини етарли деб 
ҳисоблайди. 
Олинган 
маълумотларни(симптомлар, 
шикоятларни) таҳлил, синтез ва умумлаштириш қобилияти 
суст. Назарий ва амалий билимлари, касбий маҳорати 
пастлиги учун ташҳис куйиш, психологик ёрдам ҳақида 
қарор қабул қилиш ва уни амалга оширишга қийналади. 
Берилган маслахатдан унумли фойдалана олмайди.
Бошқа психолог билан ҳамкорликда ишлаш малакаси йук.
Доимо битта ёки иккита методикадан фойдаланади,
йуналишлари тор ва ундан чиқиб кета олмайди. 
Мижозларнинг ёш, жинсий, маданий, интэлектуал 
хусусиятларини мулоқот ва муносабатларда ёпик, ҳис-
туйғуларини бошқара олмайди.
Тип 
2. 
“Авторитар 
ёки 
манипулятив
Тип” 
Мулоқотда баланд овозда эътирозсиз, гоҳо буйруқ 
оҳангида гапиради. Шахслараро муносабатда доминантлик 
қилади, гоҳо мижозни бошкариш, унга ўз сўзи (фикри)ни 
ўтказишга ҳаракат килади. Мижозни ўзига бўйсундириш, 
ўз фикрини(ғоясини) қабул қилишга мажбур қилмокчи 
бўлади. Мижознинг фикри (ғояси) кечинмалари, ҳис-
туйғулари уни қизиктирмайди. Айниқса, нозик ҳис-
туйғуларни идрок эта олмайди. Биров уни гапини бўлса, 
хафа бўлади. Хар доим ўзини ҳак деб билади. Мулоқотда 
ёпик бўлса ҳам, мижознинг ички дунёсини билишга 
интилишига сабаб, унинг сир-асрорларини билиш билан 
ундан фойдаланишдир. Мижоз билан баҳс-мунозара 
килади. Унинг қабули психологик маслахатга эмас, балки 


136 
кўпрок тергов жараёнига ўхшаб кетади. Курсдошларидан 
ва устозларидан маслахат сурашни ор деб билади. Берилган 
маслаҳатни қабул килса ҳам, миннатдорчилик билдиришни 
истамайди. Ўзини етарли билимга эга мохир психолог деб 
билади, шунинг учун ҳам ўз устида ишлашни кераксиз деб 
ҳисоблайди. 
Тип 3.Либерал 
тип 
Етарли назарий билим ва амалий тажрибаси бўлса ҳам, 
улардан унумли фойдаланишга кийналади. Чунки, 
мижознинг таъсирига тушиб қолиб, унинг таъсиридан 
чиқиб-кета олмайди. Оператив, оптимал ва мустакил қарор 
қабул қилиш, ижодий фикрлаш, танкидий фикр 
сустлигидан ўз билими ва малакасидан етарли ва самарали 
фойдаланиши қийин. Бундай психологни (талабани) 
мижозлар манипуляция қиладилар ва ўз иродаларига 
буйсундирадилар. Мулоқот жараёнида мижоз етакчилик 
қилади; психологнинг маслаҳат жараёнини бошқариш 
қобилиятининг сустлигидан фойдаланадилар. Бу талабалар 
ўз билим қобилиятларига паст баҳо берадилар, оқибатда 
ўзларига психолог сифатида ишончлари камаяди. 
Тип 4. Касбий 
ва 
шахсий 
сифатлари 
юкори 
шаклланганлар 
Уларда эмпатик ва рефлексиф қобилият юқори даражада 
шаклланган. Ўзларини бошқа кишининг назари билан кўра 
оладилар. Ўзларига адекват баҳо бера оладилар. Айниқса, 
касбий билимлар малакаларидаги камчиликларни тўғри 
баҳолайдилар. Ўз ҳис туйғуларини бошқара оладилар. 
Коммуникатив малакаси юксак ривожланган. Мулоқотда 
фаол аммо, эмпатик тинглашга қодир ижтимоий перцептив 
қобилияти кучли. Мижозларни мулоқот жараёнида 
мимикаси ва харакатлари билан қўллаб куватлайди. 
Кишиларни сабр тоқат билан тинглай оладилар. Ўз устида 
тинмасдан ишлайди. Мулоқот жараёнида мижознинг ёш, 
жинсий, миллий ва психологик хусусиятларини эътиборга 
олади. Жиддий, аммо зарур ҳолларда юмордан ўринли 
фойдалана олади. Олинган маълумотларни( симптомларни) 
тез таҳлил қила олади ва зарур хулоса чиқара олади. 
Умумлаштириш қобилияти кучли бўлгани учун ҳам, тез 
қарор чиқара олади ва ташхис қўяди. Гурух билан ишлашда 
ўзини эркин ҳис этади. Кўплаб методикаларни билади, 
улардан қандай вазиятда, кай тарзда фойдаланишни 
билади. 
Жадвалдан куриниб турибдики 1-турдаги “Касбий ва шахсий сифатлари 
юзаки шаклланган “ тур билан 4-турдаги “ Касбий ва шахсий хислатлари юкори 
шаклланган” тур уртасида фарклар мавжуд. Айнан “шаклланмаган касбий ва 
шахсий сифатлари” ва шаклланган касбий муҳим сифатлар ўртасида. Қолган 2 
тур “авторитар ёки манипулятив” ва “Либерал тип” талабаларнинг ўқиш 


137 
жараёнига бўлган муносабатларини кўрсатиб беради. Кузатишлар натижасида 
текширувдан ўтаётган битирувчи талабаларнинг тўртадан бир қисми касбий 
фаолиятга тайёр, қолган қисми эса касбий фаолияти бўйича у ёки бу 
муаммоларга эга. Аммо бундай юзаки турларга бўлишнинг ўзи ОТМлардаги
профессионал-мутаҳассис етиштириб чиқаришнинг таълим тарбия жараёнини 
тўла очиб бермайди. Ҳулоса қилиб айтганда, ривожланиш савиясини 
аниқлашда умуман янги усуллар талаб қилинади, бу педагогик психологияда 
ёки акмеологияда бўлгани каби касбга бўлган муносабатни эмас, айнан касбий 
муҳим сифатарларнинг ривожланиш даражасини аниклашдир.

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish