126
сифатларни намоён бўлиши компонентлари, спортчи ўқувчиларнинг иродасини
тарбиялаш масалалари тадқиқ этилган. Ўз ўзини бошқариш, ўз ўзини назорат
қилиш, ўз сўзида туриш, ўз сўзининг устидан чиқиш, ўз иродасига ишониш
орқали ўзини ижобий хулқ нормаларига бўйсундиришга ўргатиш масалалар
ечимига оид яна қатор тадқиқотлар амалга оширилганки, барчасининг негизида
шахс иродавий сифатларини камол топтириш масалалари ётганлигини кўриш
мумкин.
Шахс иродавий сифатларни камол топтиришнинг психодиагностикаси ва
коррекцияга доир изланишлар педагогика соҳаларида ҳам учрайди.
Ш.А.Абдуллаева ўспиринларнинг тарбияланганлик даражасини диагностика
қилиш ва ҳулқини коррекциялашнинг педагогик асосларига доир муаммони
ўрганиб, ўспиринлик ёшидаги ўқувчиларнинг хулқ-атворини шаклланганлик
даражасини педагогик ташҳис қилган ҳамда улар хулқидаги нуқсонларни
педагогик коррекциялашнинг дастурини ишлаб чиққан. К.Б.Жўраевнинг
тадқиқоти ўсмирларнинг ўзлигини англаш ва ўзини бошқаришга ўргатишнинг
педагогик омиллари муаммоларига бағишланган бўлса, Д.А.Муқимов касб-
ҳунар коллежи ўҳувчиларида миллий ўзликни англаш туйғуларини
шакллантиришнинг педагогик асосларини ўрганган. Гарчи педагогикада
ахлоқий сифатлар иродавий сифатлардан тубдан фарқ қилиши ҳақида
гапирилсада бу сифатлар бир бири билан шунчалик даражада уйғунлашиб
кетганки болалар хулқида уларни айро ҳолда шакллантиришни тасаввур этиш
қийин.
Ҳозирги даврда фанда ирода тўғрисида умумий назария ишлаб
чиқилмаган, шунга қарамасдан, психологлар томонидан унинг терминологик
аниқлиги, бир хил маъно касб этиши мезонлари бўйича таълимот яратишга
ҳаракат қилинмоқда. Инсоншунослик соҳаларида амалга оширилаётган кўплаб
тадқиқотларнинг моҳияти тубида шахснинг иродавий сифатини шакллантириш
ғоялари мужассам. Бироқ, иродавий сифатларни психокоррекция қилишга доир
дастурлар, ироданинг маълум сифат ва хусусиятларини барқарорлаштиришга
хизмат қилувчи тренингларнинг салмоғи сезиларли даражада кам. Ирода
таркиб топишининг ёш хусусиятларига оид материаллар ҳам етарли даражада
тўпланмаган. Шундай бўлса-да, инсоншунослик соҳасида ирода муаммоси
нафақат психологик, балки у фалсафий, ҳуқуқшунослик жабҳаларига ҳам эга.
Шунинг учун файласуф, ҳуқуқшунос ва физиологлар томонидан ирода
эркинлиги, масъулият масаласини таҳлил ва талқин қилиниши баҳс-
мунозаралар предмети сифатида муҳим аҳамият касб этиб келмоқда.
Психологияда юзага келган вазият, ёндош фанлар билан ҳамкорликда
изланишларни ўтказишга нисбатан ижтимоий зарурат иродани ўрганишнинг
назарий ва амалий аҳамияти юксаклигидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: