БИЛИНГВАЛ БОЛАЛАР БИЛАН ПСИХОДИАГНОСТИКА
ТЕКШИРУВИНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ
ТАҲЛИЛИ
У.А.Мухиддинова.,
ЎзДЖТСУ ўқитувчиси
Инсониятга хос бўлган асосий хусусиятлардан бири бу тил ўрганишга
бўлган қобилиятдир. Г.Н.Чиршеванинг “Онтобилингвологияга кириш” номли
монографиясида: “Икки тиллиликни тадқиқ этиш соҳасидаги лингвистлар,
педагоглар, психологлар, социологлар, адабиётшуносларнинг қизиқишлари
кесишган қисми замонавий илм-фанда билингвология деб номланади...
Билингвология ва онтолингвистика (болалар нутқи лингвистикаси) муаммолари
143
кесишиши тадқиқотларнинг янги ўзига хос бир соҳаси шаклланиши
заруриятини юзага келтиради. Бу соҳани биз онтобилингвология деб аташни
таклиф қилган бўлардик”.
15
Онтобилингвология объекти боладаги икки тиллилик, предмет эса
мазкур объектга хос ҳодиса ва жараёнлар ҳисобланади. Г.Н.Чиршеванинг
таъкидлашича, болалардаги билингвизмни ўрганишда онтолингвистикада
қўлланиладиган маълумотлар йиғиш методидан фойдаланилади (бола нутқини
табиий шароитларда намоён этаётган ҳолатида уни видеокамера, магнитофон,
шунингдек, кундаликда қайд этиш орқали ёзиб бориш).
Онтобилингвология соҳасидаги мутахассислар боланинг нутқий
ривожланиши ва билиш қобилиятларини икки тиллилик муҳитида ўрганиб,
билингвизмнинг бола интеллектуал ривожланишига таъсири, биринчи ва
иккинчи тилнинг бир вақтда ёки кетма-кет ўзлаштирилиши орқали ўзаро
таъсирини тадқиқ этишади. Онтобилингвология соҳасида қилинган тадқиқот
натижалари болаларнинг билингвал тарбияси ва таълими жараёнида муҳим
аҳамият касб этади.
Болалар мактабга қадам қўйишлари билан уларнинг психологик
ривожланишидаги индивидуал фарқлари сезиларли даражада ўсиб боради. Бу
фарқлар энг аввало, болаларнинг интеллектуал ва ахлоқий ривожланишида
намоён бўлади. Улар айнан бир кўрсатмалар ва психодиагностик вазиятларга
нисбатан турлича реакция билдиришади.
Бошланғич синф ўқувчилари психологик ривожланиш даражасига кўра
ўзига хос хусусиятларга эга. Инсонлар ўртасида, болага мактабгача таълим
даврида чет тилини ўргатиш унга қийинчилик туғдириши ва болалигидан
маҳрум қилиши, нутқи ўсишида муаммолар келиб чиқиши ва умумий
интеллекти ривожланиши учун тўсиқ бўлиши мумкин, деган қарашлар мавжуд
эди.
Лекин
тадқиқотларда
аниқланишича,
машғулотларни
тўғри
ташкиллаштириш болани ривожлантириши билан бирга унинг билими,
маданий даражасини ҳамда ўз она тилиси ва умумий интеллектуал ўсишини
таъминлар экан.
Штатларда таниқли шифокор бўлган Гленн Доман бошчилигидаги
Филадельфия (АҚШ) институтида ўтказилган тадқиқот орқали энг самарали
ўқитиш мия ўсаётган даврда амалга ошиши исботланган. Шунинг учун ҳам
кичкина болага ниманидир ўргатиш осон кечади. Болада нутқни эгаллаш
қобилияти туғилганидан бошланади ва ҳаётининг биринчи йилидаёқ намоён
бўла бошлайди. Агар болани тарбияловчи шахслар унинг учун турли тиллар
муҳитини (табиий ёки сунъий равишда) яратиб бера олишганида, бола бемалол
бир қанча тилда эркин сўзлаша олган бўлар эди. Бола улғайгани сари чет
тилини ўзлаштириши ҳам қийинлашиб бораверади.
16
Бундан ташқари, агар бола бирон бир фаолиятни эрта ўрганса
(жумладан, чет тилини эрта ўрганишни бошласа) ва ҳаётининг кейинги
15
Чиршева Г.Н. Введение в онтобилингвологию. – Череповец: Изд-во ЧГУ, 2000. С.
16
Мкртычева Н.С., Тонкошнур П.С. Влияние изучения иностранных языков на
развитие ребёнка // Молодой ученый. – 2012. – №4. – С. 439-441.
144
даврларида уни давом эттирса, бу нарса ўзига ёқимли туюлади, ҳамда ўз
хоҳиши билан бажаради ва бекорчилик, зерикиш ҳисси бўлмайди. Шу тариқа
болада ижобий ўқув мотивацияси шаклланади.
Икки тиллиликни кузатиш бўйича бир қатор тадқиқотлар амалга
оширилган бўлиб, уларнинг ичида энг кўзга кўринганларидан бири
Ж.Ронжнинг методик тадқиқотлари ҳисобланади. Бундан ташқари, сербиялик
лингвист Павловичнинг Парижда ўсиб серб ва француз тилларини ўзлаштирган
фарзандини, геолог Фольц эса ўзининг малай ва немис тилини ўрганган икки
ўғлини кузатишлари орқали келган хулосалари Ронж келтирган методик
тадқиқотларга мос келади.
В.Штерннинг фикрича, бола психикасида ҳар икки тил учун махсус жой,
ўзига хос установка шаклланади ва бу тилларнинг оддий механик тарзда
қўшилиб кетишига тўсқинлик қилади. Аммо шу билан бирга, тадқиқотларда
аниқлнишича, болага турли тилларнинг тасодифий, тартибсиз аралашмаси
орқали таълим берилса, нутқнинг ривожланишида қийинчиликлар юзага
келиши мумкин экан. Шунинг учун ҳам педагог бу жараённи шундай тўғри ва
тизимли ташкиллаштириши керакки, бола тил ўрганишни зерикали бир дарс
сифатида эмас, балки қизиқарли машғулотдек қабул қилсин.
Бундан ташқари, тил ўрганиш мияни ўстиради ва ривожлантиради.
Аниқроғи, миянинг айрим соҳалари – гиппокамп ва катта ярим шарлар
пўстлоғининг баъзи бир қисмлари ўсади. Профессионал таржимонлар миясини
ўрганган тадқиқотчиларнинг хулосасига кўра, камида уч ой давомида тил
ўрганиш билан чуқур шуғулланган синалувчининг миясида кулранг модда
ҳажми кўпайиши кузатилган.
17
Психолог тадқиқотчиларни билингвизм масаласида қизиқтирадиган
асосий масалалардан бири, икки тилда сўзлашишнинг психик ривожланишга,
хусусан, интеллект тараққиётига таъсири муаммоси билан боғлиқдир.
Билингвизмнинг интеллектуал тараққиётга таъсири ҳақида мулоҳаза
юритганда, аввло, шуни таъкидлаш керакки, бу борада иобий хулосага келган
тадқиқотлар ҳам, салбий асоратлар тўғрисида маълумот берувчи изланишлар
ҳам учрайди. Жумладан, маълум бўлишича, билингвизм таснифлаш,
концептлар шакллантириш, аналогиялар қуриш кўникмаларини яхшилайди,
ижодий ёндашувни ривожлантиради, когнитив эгилувчанликни оширади
18
,
айни вақтда бу сифат сўзлай бошлаш кечикиши, луғат бойлиги кичикроқ
бўлиши, сўзларни қидириш секинроқ амалга ошишига ҳам сабабчидир
19
.
Россиялик тадқиқотчилар ҳам руҳий ривожланиши сустлашган билингв
болаларнинг ҳам тил компетентлиги худди шундай монолингв болаларга
нисбатан
тезроқ
ортишини
аниқлаганлар
20
.
Шунингдек,
Нью-Йорк
17
Martensson J. et al. “Growth of language-related brain areas after foreign language learning”.
NeuroImage, 2012.
18
Емельянова Я.Б. Различные подходы к оценке влияния билингвизма на интеллектуальное развитие личности//Вестник
ЧГПУ. – 2010. - №2. – С. 95.
19
Соколова И.В. Влияние билингвизма на социо-когнитивное развитие личности//Образование и наука. – 2012. - №8. –
С. 92.
20
Косьмина М.А. Развитие языковой компетентности у детей в условиях вынужденного билингвизма: автореферат дис.
... кандидата психологических наук: - Хабаровск: Дальневост. гос. ун-т путей сообщ., 2007. – С. 20.
145
университети тадқиқотчиси E.Bialystok томонидан ўтказилган илмий-
текшириш ишлари бутун умр икки тилда сўзлашувчи одамларда билингвизм
кексаликда ақлий фаолият сусайиши жараёни, айниқса, Альцгеймер касаллиги
сабабли
интеллектуал
соҳадаги
бузилишларни
сезиларли
даражада
секинлаштириб туришини кўрсатади
21
. Қолаверса, айрим тадқиқотларда
тўғридан тўғри билингв ўқувчилар билиш фаолиятининг ривожланишига кўра
ўзларининг монолингв тенгдошларидан олдинлаб кетишини ҳам кўрсатмоқда
22
.
S.Barrueco лотин америкалик болалар ўртасида илмий текшириш
ишларини олиб бориб 88% бола мактабга боргунга қадар икки тил таъсири
остида бўлиши, аммо бу ҳолат уларнинг она тилида луғат бойлиги ортишига
жиддий зарар етказмаслигини аниқлади. Демак, хатто, эрта билингвизмнинг
она тилини ўзлаштиришга нафақат умумий, балки алоҳида тил соҳалари бўйича
ҳам салбий таъсири кузатилмайди
23
.
Билингвизмнинг одам ақлий ривожланишига ижобий таъсири айниқса,
қуйидагиларда намоён бўлиши мутахассислар томонидан қайд этилади: сўзлар
ўртасида семантик муносабатга нисбатан сезувчанлик, умумлаштирувчи
хулосаларни
шакллантиришга
қодирлик,
вербал
трансформация
ва
алмаштиришлар билан боғлиқ мураккаб топшириқларни бажариш, новербал
масалаларни ечишда мураккаб аналитик стратегияларни қўллаш. Умумий
равишда, билингв болаларнинг ақлий ривожланишидаги устунлик тафаккур
эгилувчанлиги ва турли даражадаги ахборот билан ишлашда ижодий
ёндашишга қодирликда, деган хулоса чиқарилмоқда
24
.
Умуман олганда, билингвизмни психологик жиҳатдан ўрганишда
хорижда тўпланган тажрибани таҳлил этиш қуйидаги хулосалар учун асос
бўлади
25
:
1.
Билингвизм қайси хорижий тилни ўзлаштириш ҳисобига вужудга
келмасин, одамнинг интеллектуал тараққиётига сезиларли таъсир кўрсатади.
2.
Билингвизмнинг одам ақлий тараққиётига таъсири, айниқса, вербал
интеллект функциялари ривожланишида яққол намоён бўлади.
3.
Билингвизм психик тараққиёт омили сифатида бир томондан
одамда турли сабабларга кўра рўй бериши мумкин бўлган ақлий
ривожланишдаги сусайишнинг олдини олишга, иккинчи томондан, ҳаётий
фаолиятда креативликни оширишга хизмат қилади.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, билингв болалар билан
психодиагностика текширувини ўтказиш учун қуйидаги босқичаларни амалга
оширган мақсадга мувофиқ бўлади:
21
Bialystok E. Reshaping the Mind: The Benefits of Bilingualism//Canadian Journal of Experimental Psychology, 2011, Vol. 65,
No.4. – P. 229-235.
22
Chan K.T. Chinese-English bilinguals` theory-of-mind development: Dissertation (Ph.D.). – Toronto: University of Toronto
(Canada), 2004. – Р. 145.
23
Barrueco S. Early bilingual lexical development among low-income Latino children: Dissertation (Ph.D.). – Colorado:
University of Denver, 2003. – Р. 165.
24
Трутнева И.В. Влияние билингвизма на формирование образа мира коренных народов Сахалина. На материале нивхов:
автореферат дис. … кандидата психологических наук. – Хабаровск: Дальневост. гос. ун-т путей сообщ., 2004. – С. 22.
25
Эргашев П.С., Убайдуллаев А. Билингвизм ва психик тараққиёт: хорижий тадқиқотлар натижаларининг таҳлили
асосидаги айрим хулосалар//ЎзДЖТУ Филология масалалари илмий-методик журнали. – Т. – 2013/4. – Б. 46-47.
146
Мақсадни аниқлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |