Юнон–Бақтрия шаҳарлари.
Ўтган асрнинг ўрталарида
айрим
тадқиқотчилар
Бақтрияда
илк
шаҳарларга
айнан
Македониялик Александр асос солган, деган фикрни илгари сурган
эдилар. Александр мил. авв. 330–327 йилларда Бақтрия ва
233
Суғдиёнани босиб олганда нималарга дуч келган эди, деган саволга
жавоб топиш юқоридаги фикрни инкор этишга асос бўлди.
Қадимги муаллифлар Бақтриянинг пойтахти Бақтра –
Зариаспани бир неча марта тилга олганлар. Бақтра Мозори Шариф
шаҳридан 21 км ғарбда, дарё (Бақтр, Зариаспа) бўйидаги воҳада
жойлашган. Француз археологлари бу ердаги Боло Хисор
тепаликларидан деворлар билан ўралган, миноралар кўтарилган,
хандақлар қазилиб, сув билан тўлдирилган айланасимон қалъани
топдилар. Шаҳарнинг бир қисми шаҳар деворларидан ташқарида,
Боло Хисорнинг жануби–шарқида, Тепаи Заргаронда жойлашган.
Умумий майдони 120–150 метр бўлган бу шаҳарнинг олдинги давр
қатламларидаги ер ости сизот сувлари Аҳамонийлар ва
Салавкийлар давридаги ҳаётнинг маданий даражасини тўлиқ
ўрганиш имконини бермади.
Шаҳар марказидан атрофга тарқалган кўчалар девор
ташқарисида магистрал йўлларга: шимоли–ғарбда Калиф, шарқда
Мозори Шариф, жануби–ғарбда Оқсу, жанубда Ҳожи Пийад
йўлларига туташган. Ўрта ер денгизидаги йирик Эфес портидан
Балхга томон Аҳамоний подшоларининг хизмат кўрсатувчи бўлган
йўли чўзилиб кетган. Ўз даврининг маданий ва иқтисодий маркази,
савдо йўллари кесишган жойда жойлашганлиги сабабли антик давр
муаллифлари Бақтрани «энг катта шаҳар» деб атаганлар.
Бу даврдаги йирик шаҳарлардан яна бири Мароқанда
(Самарқанд) бўлиб унинг мустаҳкам қалъасига Аҳамонийлар
давридан (Афросиёб) олдинроқ асос солинган. Аҳамонийлар ва
эллин даврида Афросиёб мустаҳкам ҳимоя деворлари билан ўраб
олинади. Бу деворлар Александр қамалига ҳам дош берган эди.
Археологик тадқиқотлар натижаларига кўра Афросиёбнинг умумий
майдони 219 гектар бўлиб, Курций Руф Мароқанданинг мудофаа
деворлари ўзунлигини 70 стадий (тахм. 12 км.) деб маълумот
беради. Бу Ўрта ер денгизи ва Қора денгиз қирғоқларидаги оддий
юнон шаҳарларининг ўртача катталигидан икки–тўрт баравар
каттадир. Мустаҳкам қалъага эга ва мудофаа деворлари билан
ўралган шаҳар ҳудудларидаги мил. авв. IV–III асрларга оид
маданий қатламлардан кўплаб топилмалар, жумладан, эллин сопол
идишлари топиб ўрганилган.
Юнон – Бақтрия даврида гуллаб–яшнаган шаҳарлардан яна
бири Кир асос солган ва манбаларда Кирэсхата, Куру[ш]када,
Киропол деб эслатилувчи шаҳардир. Кўпчилик тадқиқотчилар бу
234
шаҳарни Ўратепа ўрнида десалар, айримлари Нуртепа ўрнида
жойлашган бўлиши ҳам мумкин деган фикрни илгари сурадилар.
Антик даврга келиб Ўрта Осиё қўҳна шаҳарларида маданий
ҳаёт нисбатан ривожланган эди. Таъкидлаш жоизки юнон–бақтрия
даврига келиб бадиий маданиятнинг турли жабҳаларида
эллинизмнинг таъсирини кўзатишимиз мумкин. Мисол учун,
эллинлаштириш давридан бошлаб Бақтрияда коропластика
ҳунармандчилиги пайдо бўлади. Бу санъат намуналари доираси
юнон оламига нисбатан кенгроқ бўлиб, ҳунармандлар эллин
мифологияси билан боғлиқ бўлган терракоталардан ташқари
маҳаллий анъаналар билан боғлиқ бўлган санъат намуналарини ҳам
яратадилар.
Умуман олганда, антик давр Ўрта Осиё қўҳна шаҳарларининг
маданияти ва санъати турли омиллар таъсирида тараққий қилади.
Бу жараёнга ўлкадаги сиёсий ҳаёт, ўлканинг турли уюшма ва
давлатлар таъсирида бўлиши, диний эътиқодлар, иқтисодий аҳвол,
халқаро савдонинг ривожи, турли халқлар маданиятининг ўлка
халқлари маданияти билан уйғунлашуви, бой қадимий анъаналар,
маҳаллий ўзига хослик ва бошқа кўплаб омиллар узлуксиз таъсир
қилиб турган. Ана шу омиллар таъсирида Ўрта Осиё антик давр
маданияти
ва
санъатининг
ривожини
шаҳарсозликда,
ҳайкалтарошликда, бадиий тасвирда, мусиқа санъатида, зеб–зийнат
буюмларида, аҳолининг хўжалиги билан боғлиқ ашёларда ва
бошқаларда кузатишимиз мумкин.
Антик давр Ўрта Осиё шаҳар маданияти ривожланишнинг энг
ёрқин хусусиятлари – тасвирий санъат билан пул зарб этилиши
натижасида маданият ва молия–иқтисод ишларининг тараққий
этишидир. Таъкидлаш жоизки, ўлкамиз ҳудудларида товар–пул
муносабатларининг қандайдир кўриниши Салавкийлар давридаёқ
пайдо бўлади. Мисол учун, Э.Ртвеладзе тадқиқотларига кўра, Тахти
Сангиндан 4 та, Термиздан 3 та, Кампиртепадан 2 та, Марвдан 6 та,
Самарқанд атрофларидан 5 та Атиох I даврига оид (мил. авв. 280–
268 йй.) тангалар топилган. Нисбатан кўпроқ топилма тангалар
юнон–бақтрия даврига оид бўлиб, улар Диодот, Евтидем,
Деметрий, Антимах, Гелиокл даврларида зарб этилган.
Умуман олганда антик даврга келиб Ўрта Осиёда танга
пулларга асосланган товар–пул муносабатдари ривожландики, бу
ҳолат антик давр давлатчилиги ва шаҳарлари тараққиётини
белгиловчи асосий белги ҳисобланади. Юнон–македон даврида
235
йирик шаҳарлар товар–пул муносабатларига тортилган бўлса,
кушонлар даврига келиб бу жараёнга қишлоқлар ҳам иштирок эта
бошлайди. Бу ҳолат эса ўз навбатида, иқтисодий ва маданий
тараққиётнинг юксалиб бораёганидан далолат беради.
Хуллас, антик давр Ўзбекистон давлатчилиги тараққиётида
шаҳарларнинг аҳамияти улкан бўлди. Тадқиқотларнинг қиёсий
таҳлилидан хулоса чиқарадиган бўлсак, эллин дунёсида шаҳар
маълум вазифаларни (маъмурий, сиёсий ва диний марказ,
савдогарлар ва ҳунармандлар фаолият кўрсатадиган жой, маданий
ва ҳарбий марказ ва бошқ.) бажарувчи мустаҳкамланган пунктгина
эмас, балки жамоа ўзини ўзи бошқариш органлари, замонавий
мулкдорларнинг алоҳида шаклини ўзида жамлаган, эркин
фуқароларнинг тенг ҳуқуқлигини назарда тутувчи ижтимоий
тузилманинг муҳим бўғини ҳам бўлган дейиш мумкин. Бундай
шаҳарлар (балки шаҳар–полислар ёки шаҳар –давлатлар) эллин
маданияти таъсирида бўлган Шарқда ҳам кенг тарқалган.
Таъкидлаш жоизки, бу ҳудудларда кучли подшо ҳокимиятига
эга (Салавкийлар ёки Юнон–Бақтрия каби) катта давлатларда
бундай шаҳарлар ҳукм суриши учун Юнонистон ёки Римдагидан
батамом ўзгача шарт–шароитлар мавжуд эди. Антик давр Ўрта
Осиё шаҳарларининг мустақиллиги тўлиқ бўлмасдан, уни
подшонинг олий ҳокимияти чеклаб турган. Ҳарқалай, археологик
маълумотлар (агар бу мустақиллик ҳуқуқини бериш тўғридан тўғри
айтилган битиклар ёки бошқа ёзувлар бўлмаса) шаҳарлар бундай
алоҳида мақомга эга эканлиги ҳақида далиллар бера олмайди. Бу
ўринда
хитойлик
сайёҳ
Цжан
Цяннинг
Юнон–Бақтрия
шаҳарларининг маълум даражада мустақиллиги ҳақидаги хабарни
келтириб ўтиш мақсадга мувофиқдир. У Даҳя–Бақтрия ҳақида
шундай маълумот беради: «улар (яъни, Бақтрия шаҳарлари) олий
подшо ёки ҳокимга эга эмас, аммо ўзларининг девор билан ўралган
барча шаҳарлари ва манзилгоҳларида улар кичик ҳокимларни
тайинлайдилар».
Антик давр ҳар қандай Ўрта Осиё шаҳарининг бир муҳим
таркибий қисми–шаҳар атрофидаги қишлоқларнинг мавжудлиги
эди. Ўрта Осиёда шаҳарларнинг умумий муаммоларига ва
шаҳарларнинг мақомига жиддий эътибор берилиши натижасида
шаҳар
билан
унинг
атрофидаги
қишлоқларнинг
ўзаро
муносабатлари масаласи тадқиқотчилар эътиборидан бирмунча
четда қолди. Тадқиқотчилар олдида турган шаҳарлар тарихи билан
236
боғлиқ долзарб масалалардан бири ҳам айнан шу муаммо
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |