Кушон тангалари
Бизга қадар етиб келган ёзма манбалар ва бугунга қадар
олинган археологик маълумотларга асосланган тадқиқотчилар Қанғ
давлати, унинг таркиби, сиёсий, маданий ва иқтисодий тарихини
ёритишга, мазкур сиёсий бирлашмада давлатчилик бошқарувининг
шаклланиши ва ривожланиши хусусида ўз муносабатларини
билдирадилар.
251
Манбалар Қанғ подшоларининг номлари ҳақида маълумотлар
бермайди. Фақат шу нарса маълумки, улар ўз номлари билан
биргаликда уруғ номини ҳам қўллаганлар ва «Қанғ хонадони
ҳукмдори» деб аталганлар. Қанғда сайланган ҳукмдорнинг
ҳокимияти оқсоқоллар кенгашига таянгани ва айни пайтда кенгаш
томонидан
чеклаб
қўйилганини
кузатиш
мумкин.
Қанғ
ҳукмдорларининг қандай унвон билан аталганлиги маълум. Аммо,
кенгашдаги зодагонлар вакиллари қандай аталганлиги турли
баҳсларга сабаб бўлган. Антик даврдаги усунлар, юечжилар ва
қанғларнинг ҳукмдорлари ябғу унвони билан аталган.
Қанғ давлати олиб борган ташқи сиёсат қўшни давлатлар
билан савдо–сотиқ алоқаларини ўрнатиш, кескинлашган вазиятнинг
олдини олиш ва ўз чегарасида осойишталик ўрнатишга қаратилган
эди. Шу билан биргаликда, пайти келганда атрофдаги кучсизланиб
қолган қабилаларга, воҳаларга, вилоятлар устига ҳужум қилиб,
уларни ўзига қарам қилиш айрим ҳолларда ташқи сиёсатни
белгилаб берар эди.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, қанғлиларнинг энг ашаддий
душманларидан бири – усунлар эди. Қанғ давлати ҳокимият
бошлиқлари
усунларнинг
босқинчилик
сиёсатини
чеклаш
мақсадида хуннлар билан яқинлашиб, улар билан дўстона
муносабатлар ўрнатадилар. Мил. авв II–I ва мил. I асрда усунлар
Хитой ҳукмдорлари билан яқин муносабатлар ўрнатиб хунлар ва
қанғлиларга қарши кураш олиб борадилар. Ўз навбатида Хитой
императорлари кўчманчиларнинг ўзаро курашларидан фойдаланиб,
ўз ерларини кенгайтириш мақсадида Қашғар, Ёркент ва Даван
ерларига ҳужумлар уюштирадилар. Қанғлилар хитойликларнинг
ҳарбий ва сиёсий мақсадларини тушуниб, уларни ўз чегараларига
яқинлаштирмасликка ҳаракат қиладилар. Чунончи, Хитой
қўшинлари мил.авв. 104,102,65 йиллар ва милодий I асрда Даван,
Ёркент ва Қашғар вилоятларига босқинчилик юришлари
уюштирган вақтларда қанғлилар ёрдамга келиб хитойликларнинг
босқинчилик юришларини бартараф этишда фаол иштирок
этадилар.
Қанғ давлатининг жанубдаги қўшниси – антик даврдаги улкан
ва қудратли салтанатлардан бири Кушон давлати эди. Қанғлилар бу
давлат билан дўстона муносабат ўрнатишга ҳаракат қилишларига
қарамасдан мил. I асрда кушонлар қанғлиларнинг мулклари
ҳисобланган айрим вилоятларни ўз чегараларига қўшиб оладилар.
252
Қанғ давлатининг асосий аҳолиси ўтроқ ва ярим ўтроқ турмуш
тарзи кечирганлар ва уларнинг атрофида кўчманчи чорвачилик
билан шуғулланувчи аҳоли яшаган. Ўтроқ аҳоли асосан водийда,
дарё
воҳаларида
яшаб,
деҳқончилик,
боғдорчилик
ва
ҳунармандчилик
билан
шуғулланганлар.
Қанғлилар
деҳқончилигида арпа, буғдой, тариқ, нўхот, шоли ва бошқа донли
маҳсулотлар етиштириш асосий ўринда турган.
Воҳаларда яшовчи ўтроқ аҳоли деҳқончилик билан бир
қаторда чорвачилик билан ҳам шуғуллланганлар. Ёзма манбаларда
бу аҳолининг сут–қатиқлари ва зотдор отлари борлиги ҳақида
маълумотлар берилади. Чорва молларининг кўпчилик қисми
кўчманчи ва ярим ўтроқ аҳоли ихтиёрида бўлган. Кўп сонли чорва
молларини эса мавсумга қараб, бир жойдан иккинчи жойга ҳайдаб
боққанлар. Қанғ подшолари ва уларга яқин бўлган кишилар
ниҳоятда бой чорвадорлар бўлганлар. Улар баҳор келиши билан
яқинлари, қариндош уруғлари билан биргаликда ёзги қароргоҳда,
яъни Ўтрорга бориб ёзни ўтказганлар. Кузда эса қишловни ўтказиш
учун Канкага қайтиб кетганлар.
Археологик тадқиқотлар натижаларига қараганда Ўтрор,
Оқтепа, Қоровултепа, Қовунчи, Чоштепа, Мингўрик харобалари
ўрнида қанғарларнинг қўрғонлари ва кўхна шаҳарлари бўлган.
Шаҳар ва қишлоқларда яшовчи ўтроқ халқлар кўчманчи ва ярим
кўчманчи аҳолига нисбатан юқори турганлар. Тошкент воҳасида
яшовчилар
асосан
деҳқончилик
ва
боғдорчилик
билан
шуғулланганлар. Улар арпа, буғдой, тариқ, нўхат, шоли ва бошқа
донли экинлар етиштирганлар. Мевали дарахтзор ва узумзорлари
кўп бўлган. Сирдарёнинг ўрта оқимида яшовчи қанғарлар асосан,
деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланганлар.
Қорамозор, Қурама ва Чотқол тоғларида темирчилик,
мисгарлик ҳунарининг ривожланиши учун керакли маъданлар
бўлган. Бу жойлардан жуда кўплаб мис, темир, кумуш ва бошқа
металлар олинган. Усталар турли металларни бир–бирига қўшиб,
мустаҳкам қуроллар ясашни ҳам ўзлаштирганлар. Шунингдек,
кундалик эҳтиёж буюмлари ишлаб чиқарилиб ички ва ташқи савдо
учун турли маҳсулотлар тайёрланган.
Қанғ шаҳарлари қалин ва баланд деворлар билан ўралган.
Деворларнинг ташқарисида қалъа атрофи гир айлантирилиб чуқур
ва кенг қилиб ҳандақ қазилган. Шаҳарлар ичида мустаҳкам
истеҳком (арк) ва шаҳристонларнинг ҳам баланд мудофаа
253
деворлари, бир неча дарвозалари бўлган. Йирик шаҳарлардан
ташқари, Тошкент воҳасида юзга яқин аҳоли яшайдиган катта ва
кичик қўрғонлар ҳам мавжуд бўлган.
Қанғлиларнинг кўпчилиги шаҳарларда ва катта–кичик
қишлоқларда яшаганлар. Шаҳарлар мустаҳкам ҳимоя иншоотлари
билан ўраб олиниб, уларда қалъалар ҳам мавжуд бўлган. Кўпчилик
шаҳарларнинг аввалдан ўйланган режавий тўзум асосида
қурилганлиги
Қанғ
давлатида
шаҳарсозлик
маданияти
ривожланганлигидан далолат беради.
Мустаҳкам ҳимоя иншоотлари ва қалъаларга эга бўлган
шаҳарларда ҳамда йирик қишлоқ ва қўрғонларда йирик қабила
бошлиқлари, уруғ ёки жамоа оқсоқоллари, бой–бадавлат оилалар ва
қисман ҳунармандлар яшаганлар. Турар–жойлар асосан пахса ва
хом ғиштдан қад кўтарган. Қанғ давлати аҳолисининг кўпчилик
қисми тарқоқ ҳолда кичик–кичик қишлоқларда, ертўлаларда, капа
уйларда ва ўтовларда яшаб, ярим ўтроқ ва кўчманчи турмуш тарзи
юритганлар.
Шаҳар ва қишлоқларда ҳунармандчиликнинг кўплаб соҳалари
– кулолчилик, темирчилик, терига ишлов бериш, заргарлик,
тоштарошлик, тўқимачилик каби ўнлаб турлари ривожланган эди.
Археологик
маълумотларнинг
гувоҳлик
беришича,
йирик
шаҳарларда ҳунармандчиликнинг маълум соҳасига ихтисослашган
усталарнинг маҳаллалари мавжуд бўлган. Тадқиқотлар натижасида
топилган рангдор сопол идишлар, турли матолар қолдиқлари, чарм
буюмлар, от–улов анжомлари ҳамда турли зеб–зийнатлар Қанғ
давлати маданияти ниҳоятда ривожланганлигидан далолат беради.
Шунингдек, Канка ҳаробаларидан, Жўнариқ атрофларидаги
тепаликлардан, Қовунчитепа, Чоштепа ва Тошкент воҳасининг
кўпгина ҳудудларидан мил.авв. III – милодий V асрга оид
археологик топилмалар ҳам Қанғ маданияти ривожининг
намунасидир.
Қанғ тадқиқотчиларнинг эътироф этишларича, бу давлат
маданиятининг юқори даражаси тасодифий ҳол эмас. Яксарт–
Сирдарёнинг ўрта оқимида яшовчи қанғлиларнинг Суғдиёна,
Фарғона ҳамда дарёнинг қуйи оқимида яшовчи кўплаб халқлар
билан ўзаро маданий ва иқтисодий алоқалари Қанғ давлати
маданияти тараққиётига асос бўлган эди. Шунинг учун ҳам кўп
ҳолларда улар маданиятидаги умумийлик кўзга ташланади. Ундан
ташқари Қанғ давлати ҳудудларидан Буюк ипак йўли
254
тармоқларининг ўтганлиги ҳам давлатнинг иқтисодий ва маданий
ривожига, қўшни давлатлар билан сиёсий ва дипломатик
алоқаларнинг тараққий этиши учун омил бўлиб хизмат қилган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |