Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/111
Sana20.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#566593
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   111
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Эшов

Сўғдиёна. Бадиий маданият. 
Антик давр Сўғдиёнада бадиий 
маданият ва санъат қўшни Бақтрияга нисбатан пастроқ даражада 
ҳамда айрим ҳолларда унинг таъсири остида ривожланди. Шунга 
қарамасдан узоқ йиллик тадқиқотлар натижасида олинган 
маълумотлар Сўғдиёнанинг бу давр бадиий маданияти ҳақидаги 
тасаввурларимизни анча бойитади.
Авваламбор санъат ҳақида гапирадиган бўлсак, бу даврда 
Суғдда нисбатан кенг тарқалган санъат тури қоропластика эди. 
Ўрта Осиёнинг бошқа вилоятларида бўлгани каби, Суғдда ҳам 
терракота ҳайкалчалари тайёрлаш мил. авв. IV–III асрларда 
қайтидан риволана бошлайди. Айрим тадқиқотларда санъатнинг бу 
тури ривожланишининг қуйидаги иккита – сўнгги аҳамонийлар ва 
эллинстик давлатлар даври (мил. авв. IV–II асрлар) 
коропластикаси; кушон даври (мил. II – IV асрлар) коропластикаси 
даврига ажратиладилар. Биринчи давр учун иккита асосий услубий 
йўналиш белгиланади: 1. Олд Осиё типидаги ва 2. эллинистик 
типидаги тасвирлар.
Олд Осиё типидаги ҳайкалчаларда аёллар ва эркаклар 
сиймолари кўпроқ учрайди. Суғддаги илоҳий аёллар ҳайкалчалари 
илмий адабиётларда “буюк илоҳа – она” сифатида талқин этилса–
да, уларда илоҳалар эмас, балки уй ўчоғининг руҳи акс этган 
(В.Лившиц), деган фикрлар ҳам бор. Бу типдаги ҳайкалчаларда 
қўлини кўкрагига қўйиб турган илоҳа тасвири нисбатан кенгроқ 
тарқалган. Шунингдек, улардаги тақинчоқларнинг кўплиги ҳам 
диққатга моликдир. Бу типдаги ҳайкалчалардаги эркаклар сиймоси 
алоҳида ажралиб туради.
Сўғдиёнанинг эллин типидаги юнон кийиларидаги Дионис, 
Афина, жангчи эллин ва илоҳалар сиймолари кўпроқ учрайди. 
Айрим ҳайкалчаларда маҳаллий ва эллин анъаналарининг 
уйғунлашиб кетганлигини кузатиш мумкин.
Суғднинг кушон даври терракота ҳайкалчалари санъатини 
айрим олимлар (В.Мешкерис) учта бадиий йўналишга ажратадилар. 
Булар:1.қўпол архаик ҳайкалчалар; 2.жуда пухта тасвирий санъатни 
акс эттирувчи ҳайкалчалар; 3.маълум 
услубга солинган 
ҳайкалчалар. Р.Сулаймоновнинг фикрича, биринчи ва иккинчи 
йўналишдаги ҳайкалчалар мил.авв.II – милодий III асрларда бир 
вақтда мавжуд бўлган бўлса, маълум услубга солинган ҳайкалчалар 
фақат III асрнинг ўрталарида пайдо бўлади.


284 
Қўпол архаик ҳайкалчаларда тик турган аёллар (кам 
ҳолатларда эркаклар) тасвирланган. Уларнинг кийим–бошлари бир 
хилда. Пухта ва пишиқ тайёрланган ҳайкалчаларда эса аёл худолар, 
эркаклар, мусиқачилар тасвирлари акс этган.
Суғднинг антик даврдаги тошга ишлов бериш, нақш бериш 
санъати ҳақида ҳам эслатиб ўтиш жоиздир. Тадқиқотчилар 
Афросиёб қазишмаларидан манзараси ва ишланиш услубига кўра 
эллинистик хусусиятга эга нақшланган тошларни топганлар. 
Уларнинг бирида жанг пайтида ўз қуролдошини қалқон билан 
ҳимоя қилаётган иккита жангчи тасвирланган бўлса, иккинчисида 
бошларида дубулға кийган, жанг қилаётган иккита қанотли 
афсонавий мавжудот акс эттирилган. Яна бир тош парчасида илоҳа 
олдида баҳайбат махлуққа миниб турган чавандоз тасвирланагн 
бўлиб, бу тасвир кушон даврига оиддир.
Бу даврдаги Суғднинг тасвирий санъат ёдгорликлари учта кўп 
эмас. Шунга қарамасдан Ерқўрғондан топилган деворий суратлар 
ва ҳайкаллар намуналари Сўғднинг тасвирий санъати ҳақида 
маълум тасаввурлар беради. Суғд ҳайкаллари лой ва тошдан 
ишланган бўлиб, улар ишланиш техникаси жиҳатдан қўшни Бақрия 
ҳайкалларига ўхшаб кетади. Ерқўрғон идобатхонасидаги деворий 
суратлар нақшли ва тасвирий манзараларда ифодаланади. Нақшлар 
орасида тўрт бурчак, ромб, панжарасимон, айлана ва ўсимликлар 
нақшлари учрайди. 
Антик давр Сўғддаги тақинчоқлар ишлаш санъати ҳақида ҳам 
маълумотлар етарли эмас. Аммо, топилмаларга қараб хулоса 
чиқариладиган бўлса, анъанавий шаклдаги (шарсимон), ақиқ ва 
ярим қимматбаҳо тошдан ишланган маржонлар кенг тарқалган. 
Суғд топилма тақинчоқлари орасида мис тўғноғичлар, бронза узук 
ва билагузуклар, олтин ва кумуш шокилалар ҳам кўпчиликни 
ташкил этади.
Сўнгида таъкидлаш лозимки антик давр Суғднинг бадиий 
маданиятида сезиларли ўзгаришлар бўлиб ўтади. Тадқиқотларга 
кўра, агар бу даврда Сўғдднинг жанубдаги Бақтрия билан кучли 
маданий алоқалари кузатилса, антик даврнинг охирларига келиб 
(айниқса, милодий III–IV асрларда) Сирдарё (Яксарт) бўйидаги 
воҳалар билан алоқалар кучаяди. Бу ҳолат қуйидаги иккита омил 
билан ифодаланади: биринчидан, Қовунчи маданияти айрим 
гуруҳларининг Суғдга кириб келиши бўлса, иккинчидан, Қанғнинг 
Суғдга сиёсий назорати кучаяди.

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish