Канишка I тасвири туширилган тангалар.
Кушонлар сулоласи ёзма манбалар асосида ва тангашунослик
тадқиқотлари орқали ўрганилган. Кушонлар даврида чиқарилган
илк тангаларнинг бир томонида Юнон–Бақтриянинг сўнгги
подшоси Гермей тасвири, иккинчи томонида эса “кушонлар ябғуси
Кужула Кадфиз” деган сўзлар бор. Демак, дастлаб Кушон
ҳокимлари ўз номларини “подшо”, “шоҳ” тушунчалари билан
боғламаганлар. Аммо, Кушон давлати ҳудудининг кенгайиши ва
сиёсий–ҳарбий аҳамиятининг ортиб бориши билан бирга танга
пулларда “шоҳ”, “шоҳлар шоҳи” атамаси кўплаб учрайди. Бундай
ўзгаришлар Хитой муаллифи берган маълумотларни яъни,
давлатнинг ҳарбий қудрати кўпчилик мамлакатлар томонидан тан
олинганлигини исботлайди.
264
Кушонлар даври ёдгорликлари
Подшо Канишка I ўзидан олдинги давлат бошқаруви
анъаналарини сақлаб қолди ва давом эттирди. Маълум вилоятлар ва
шаҳарлар давлат тепасида турувчи олий ҳукмдор ноиблари
томонидан бошқарилар эди. Бундай ноиблар подшо томонидан
тайинланиб, унинг энг яқин ва ишончли вакиллари ҳисобланган.
Улар олий ҳукмдорга, яъни, подшога сўзсиз итоат этиб, доимий
равишда давлат хазинасига ўлпонлар тулаб турганлар. Кушонлар
даврида маҳаллий аҳолидан йиғиладиган солиқ тартиби ҳақида
маълумотлар бизгача сақланмаган бўлса–да, бундай тартиб мавжуд
бўлганлиги аниқ.
Кушон подшолиги руҳонийлар қўлидаги давлат бўлиб бу
давлатда подшо ҳокимиятни бошқариш билан бирга бош коҳин ҳам
ҳисобланган. Подшолик сатрапияларга бўлинган бўлиб, уларнинг
ноиблари подшо томонидан тайинланган. Кушон подшолиги
марказлашган давлат ҳисобланиб, давлатда қишлоқ жамоаларининг
аҳамияти ниҳоятда катта бўлган.
Сўнгги йилларда олиб борилган кўплаб археологик
тадқиқотлар Кушон даври Ўрта Осиё халқларининг моддий
маданиятини ўрганиш бўйича бой материаллар бериб, кенг
имкониятлар яратди. Ушбу тадқиқотлар натижаларига кўра,
мил.авв. I минг йилликнинг охири–милоднинг дастлабки асрлари
Ўрта Осиёда хўжалик ва маданий ҳаёт даражасининг кўтарилган
даври бўлди. Жанубий Туркманистон ва Хоразм, Бухоро ва
Самарқанд, Сурхон воҳаси, Вахш, Қашқадарё ва Фарғона
водийсидан топилган шу даврга оид археологик топилмалар
265
суғорма деҳқончиликнинг анчагина ривожланганлигидан далолат
беради.
Деҳқончиликнинг ривожи туфайли кенг ҳудудлар ўтроқ аҳоли
томонидан жадаллик билан ўзлаштирилади. Мисол учун,
Э.В.Ртвеладзенинг тадқиқотларига кўра, фақатгина Шимолий
Бақтрияда (Сурхон воҳаси) 120 дан зиёд кушон даврига оид аҳоли
шаҳар ва қишлоқлари аниқланган. Бу даврда деҳқончилик нафақат
текисликларда балки тоғли ҳудудларга ёйилади. Зарафшон ва
Қашқадарёнинг юқори оқимидаги тоғли ҳудудлардан деҳқончилик
манзилгоҳлари топиб ўрганилган. Бу даврда шунингдек, Хоразмда,
Зарафшонда, Сурхон воҳасида илгариги даврдагига нисбатан
анчагина мураккаблашган суғориш иншоатлари барпо этилади.
Деҳқончилик қуролларида ҳам ўзгаришлар содир бўлади.
Самарқанд яқинидаги Талибарзу ёдкорлигидан II–III асрларга оид
ер ҳайдайдиган омочнинг темир учи топилган.
Бу даврда Ўрта Осиё шаҳарлари ҳам юқори даражада ривож
топади. Кушон даври кўпгина вилоятлар ва воҳаларда ўтган
даврларга нисбатан йирик шаҳар марказлари, кичик шаҳарчалар ва
шаҳар типидаги манзилгоҳлар сонининг анча кўпайганлиги
кузатилади. Кушон даври шаҳарлари вилоятлар, айрим воҳалар ва
туманларнинг маъмурий–сиёсий марказлари ҳисобланиб, уларнинг
сақланиб қолган харобаларида қалъалар алоҳида ажалиб туради.
Бундай
қалъалар
Самарқанддаги
Афросиёбда,
Марвдаги
Говурқалъада, Қарши воҳасидаги Ерқурғонда, Эски Термизда,
Далварзинтепа ва бошқаларда яққол кўзга ташланади.
266
Do'stlaringiz bilan baham: |