10.4. Юечжи–Кушон ва Кушон давлати.
Тарихий манбалар Юнон–Бақтрия давлати кўчманчи
қабилалар томонидан тор–мор этилганлиги ҳақида маълумот
беради. Страбон маълумотларига кўра, Бақтрияни ассийлар,
пассианлар, тохарлар, саклар қабилалари босиб оладилар. Помпей
Трог хабар беришича, – “Бақтрия ва Суғдиёнанинг скиф
қабилалари
сараукалар
ва
ассианлар
босиб
оладилар”.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, ҳар иккала тарихчи битта қабила
ҳақида маълумот берган.
Қадимги Хитой манбалари Бақтрияни юечжи қабилалари
босиб олганлиги ҳақида маълумот беради. Мил.авв. II асрнинг
иккинчи чорагида (тадқиқотчилар бу санани мил.авв. 172–161
йиллар оралиғида деб белгилайдилар) юечжилар хунлардан
мағлубиятга учраганидан сўнг Ўрта Осиёнинг шимолий
ҳудудларида кўчиб юрадилар. Бу қабилалар Хитой манбаларида
“Да–юечжи” – “Буюк” ёки “Катта юечжи” деб эслатилади. Чжан
Цзян маълумотларига кўра, юечжилар хунн қабилаларидан
мағлубиятга учрагач Ўрта Осиёнинг жанубига томон ҳаракат
қилиб, Даҳя (Бақтрия)ни босиб оладилар ва Гуйшуй (Амударё)нинг
шимолий томонида жойлашадилар. Катта Хан уйи тарихида ҳам
юечжилар
Гуйшуй
дарёсининг
шимолий
томонида
ўз
пойтахтларига асос солганликлари таъкидланади.
Юечжилар мил.авв. 140–130 йиллар оралиғида Бақтрияга
бостириб кирганлар. Орадан кўп ўтмай Бақтрияда Катта юечжи
давлати ташкил топади. Кичик Хан уйи тарихи маълумотларига
кўра, Катта юечжи ҳукмдорлари қўл остида бешта хокимлик (Хи–
хэу) бор бўлиб, улар Хюми, Шаунми, Гуйшуан, Хисе ва
Думилардан иборат эди. Хитой манбаларидан хулоса чиқарган
кўпчилик тадқиқотчилар Бақтрия тарихидаги бутун юечжи даврини
уч босқичга бўладилар:
1.
Мил.авв. 139–125 йиллар – Катта юечжи Даҳя вилоятини
босиб олади, аммо уларнинг асосий мулклари Амударёдан шимол
томонда эди.
2.
Мил.авв. 25 йилга қадар – Катта юечжи давлатининг
шаклланиши ва кейинги ривожланиши. Давлатнинг пойтахти
Амударёдан шимол томонда бўлиб, жанубий чегараси Гибин
атрофларида (Кашмир ёки Қандаҳор) эди. Юечжилар бўйсундирган
261
ҳудудлар Хисе, Шаунми, Гуйшуан, Хюми, Думи мулкларидан
иборат бўлиб, улар хи–хоу (ябғу) томонидан бирлаштирилган.
3.
Мил.авв. 25 йилдан кейин Катта юечжи давлатининг
инқирози ва юқорида эслатилган мулкларнинг мустақил бўлиши.
Кушон (Гуйшуан) ябғуси Киоцзюкю (Кужула Кадфиз) қолган
тўртта мулкни бирлаштириб Кушон давлатига асос солди.
Таъкидлаш лозимки, маданий ва ижтимоий–иқтисодий
тарихга нисбатан Кушон давлатининг сиёсий тарихи кам
ўрганилган масала ҳисобланади. Кушонларнинг ҳокимият тепасига
келиш санаси, ушбу давлат тарихини даврлаштириш айрим кушон
ёзувлари, тангашунослик маълумотлари, қисман Хитой манбалари,
буддавий маълумотлар ва илк ўрта асрлар манбаларига асосланади.
Тадқиқотчилар Кушон давлати тарихини қуйидаги учта босқичга
ажратадилар:
1.
Юнон–Бақтрия
подшолари
ҳукмронлигининг
тугатилиши ҳамда Ўрта Осиё ва Шимолий Афғонистон
ҳудудларида бир нечта алоҳида давлат уюшмаларининг ташкил
топиши (мил.авв. II асрнинг охири – I аср).
2.
Буюк Кушон давлатининг пайдо бўлиши ва гуллаб
яшнаши (милодий I–III асрлар).
3.
Кўчманчиларнинг тинимсиз урушлари натижасида
Кушон давлатининг инқирози ва қулаши (III аср охири – IV аср).
Кушон давлатининг пайдо бўлиши ҳақида кўпроқ Хитой
манбалари ва тангашунослик маълумотлари хабар беради. Умуман,
Кушонлар салтанатининг пайдо бўлиши ва ривожланиши узоқ вақт
тадқиқотчилар орасида баҳсларга сабаб бўлган бўлсада, ўтган
асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб бу масалага жуда кўплаб
аниқликлар киритиш имконини берган тадқиқотлар олиб борилди.
Айниқса, 1961 йил Лондонда ўтказилган халқаро симпозиум, 1968
йил Душанбеда ЮНЕСКОнинг конференцияси, 1970 йил
Қобулдаги халқаро анжуман Кушон давлати масалаларига
бағишланган бўлиб, ундан кейин ҳам бу масала бўйича кўплаб
халқаро анжуманлар бўлиб ўтди.
Мил.авв. I асрнинг охири – мил. I асрнинг бошларига келиб,
Гуйшуан ҳокими Киоцзюкю барча мулкларни бирлаштириб
Қобулистон ва Қандаҳорни забт этади. Натижада бу даврга келиб
дастлабки пойтахти Сурхон воҳасидаги Далварзин кўҳна шаҳри
ҳаробалари бўлган Кушон давлати ўз аҳамиятига кўра антик давр
Хитойдаги Хан давлати, Парфия подшолиги, Рим салтанати билан
262
рақобатлаша оладиган қадимги дунёнинг энг қудратли ва забардаст
давлатларидан бири сифатида ташкил топди. Хитой манбаларидаги
“Гуйшуан ҳокими Киоцзюкю”, илк Кушон даврига оид топилма
тангалар акс эттирилган “Кушон подшоси Кужула Кадфиз”га айнан
мос тушади.
Тангашунослик маълумотларига таянган тадқиқотчиларнинг
фикрича, Кужула Кадфиз ёки Кадфиз I 80 йилдан зиёдроқ умр
кўриб 50–60 йил давлатни бошқариб, тахминан милодий 35 йилда
вафот этади. Ўзининг ҳукмронлиги даврида Кадфиз I Бақтриядаги
унча катта бўлмаган юечжи мулклари ҳукмдоридан Бақтриядан
ташқари Ғарбий ва Жанубий Афғонистон ва Шимолий
Ҳиндистонни ўз таркибига олган қудратли давлатнинг подшоси
даражасига кўтарилади. Аммо, манбаларнинг гувоҳлик беришича
Кадфиз I даврида Кушон давлати тўла шаклланиб бўлмаган эди.
Ҳар ҳолда, бу даврда Кушонлар ўз тангаларига эга бўлмай, Кадфиз
I Рим императорларига (Август ва Тиберийга) тақлид қилиб танга
зарб эттирган.
Манбаларнинг далолат беришича, Кужуладан кейин тахтга
унинг ўғли Вима (Гима) Кадфиз (Кадфиз II) ўтиради. Хитой
муаллифлари Кадфиз II тахтга ўтирганидан сўнг “Тянчжу
(Марказий Ҳиндистон)ни забт этди ва у ерга ўз саркардаларидан
бирини бошқариш учун қолдирди. Шу даврдан бошлаб юечжи
кучли ва бой давлатга айланди”, деб хабар берадилар. Бу хабарни
тангашунослик маълумотлари ҳам таъкидлайди. Кадфиз II зарб
эттирган тангаларнинг ўнг қирғоқ Бақтриядан, Тожикистон ва
Ўзбекистоннинг
жанубий
туманларидан
топилиши
бу
ҳудудларнинг Кушон давлати таркибига кирганлигидан далолат
беради. Тангашуносларнинг сўнгги йиллардаги тадқиқотларига
кўра, Кадфиз II зарб эттирган “Шоҳлар шоҳи – буюк халоскор”
деган ёзув бор тангалар Ҳиндистон, Афғонистон ва Ўрта Осиёда
кенг тарқалган. Бундай тангалар Ашхобод, Хоразм, Тошкент
воҳаси, Сурхондарё, Қашқадарё, Панжикент ҳудудларидан ҳам
топилган. Кадфиз II нинг Рим салтанати билан алоқалар
ўрнатганлиги ҳақида маълумотлар бор.
Кушон подшолари ичида энг машҳури Канишка ҳисобланади.
Унинг ҳукмронлиги даврида Кушонлар салтанати гуллаб–
яшнашининг юқори чўққисига кўтарилади. Канишка даврида
Панжоб, Кашмир вилоятлари мамлакатта қўшиб олинади. Айрим
тадқиқотчиларнинг фикрича, давлатнинг пойтахти Далварзиндан
263
Пешовар (Афғонистон) атрофларига кўчирилади. Бу даврда (мил. II
аср) мамлакатнинг ҳудуди Шимолий Ҳиндистон, Афғонистон, Ўрта
Осиёнинг катта қисми, Шарқий Туркманистондан иборат эди.
Сюань Цзяннинг ёзишича, “Канишка подшолик қилган даврда
унинг шон шухрати қўшни мамлакатларга ёйилди. Мамлакатнинг
ҳарбий қудрати кўпчилик томонидан тан олинди. Хитойнинг ғарб
томонидагилар ҳам Канишканинг ҳокимиятини тан олиб, унга ўз
гаровга қўйган одамларини юборар эдилар”.
Do'stlaringiz bilan baham: |