Мусиқачи аёллар тасвири
Тасвирларда асосан аёл мусиқачилар бўлиб, улар кўп
ҳолларда уд чалиб турган ҳолатда ифодаланган. Антик давр мусиқа
санъатида уд кенг тарқалган бўлиб, шарқ мусиқашунос
тадқиқотчиларининг фикрича ушбу мусиқа асбоби даставвал Ўрта
Осиёда пайдо бўлиб, кейинчалик бошқа ҳудудларга тарқалган.
278
Антик
даврдаги
эллинлашув
натижасида
Бақтрияда
корокластика санъати пайдо бўлади. Тадқиқотлар натижасида
Бақтрия усталарининг маҳаллий эътиқодлар билан боғлиқ кўплаб
ҳайкалчалари топилган. Шимолий Бақтриядаги антик давр деярли
барча ёдгорликларидан топилган ҳаёкалчалар асосан худолар,
аёллар ва қисман ҳайвонлар тасвирларини ифодалайди.
Юечжи–кушон ва Буюк кушонлар даврига келиб Шимолий
Бақтрия бадиий маданиятининг турли жабҳаларида юксалиш
жараёнлари кузатилади. Бу юксалиш археологик тадқиқотлар
натижасида юзага чиққан деворий манзаралар, саройлар ва
ибодатхоналарни
безаб
турган
ҳайкаллар,
айрим
бой
хонадонлардаги тасвирлар орқали ўз исботини топади. Манзаралар
асосан минерал буёқларга ўсимлик мойини аралаштириш орқали
қалин сувоқ устига туширилган.
Манзаралар ва тасвирлар мавзулари хилма–хил. Масалан,
Холчаён саройидаги деворларда нақшли манзаралардан ташқари
(узум меваси ва барглари, гуллар) эллин кўринишидаги иккита
эркак боши ҳамда сочлари ўзига хос тарзда қиртишланган
монголоид ирқига ўхшаб кетувчи боланинг бош қисми
тасвирланган. Далварзиндаги Бақтрия илоҳаси саройида эса
қўлларида бола кўтариб илоҳага талпинаётган аёл ва эркак
қоҳинлар, ёнида эркак киши турган от, уларга қараб турган аёллар
тасвирлари ифодаланган.
Далварзинтепадан кўплаб аёл ҳайкалчаларининг бошлари
топилган. Бундай ҳайкалчалар Эски Термиз, Оққўрғон, Зартепа ва
Холчаёнда ҳам кўплаб учрайди. Уларнинг юз кўринишларини
қиёсий таҳлил этган Г.А.Пугаченкова улардаги иккита – “бақтрия”
ҳамда “сак–юечжи” этник гуруҳларини ажратади. Бундай
ҳайкалчалар орасида эркаклар ва болаларга нисбатан аёллар
тасвирлари кўпчиликни ташкил этади.
Россомлик санъати буддавийлик иншоотларининг асосий
безагий таркиби ҳисобланган. Бу ўринда Далварзиндаги Будда
ўзига хос бўлса, Қоратепадаги ғорлардан бирида ўтирган ҳолатдаги
Будданинг йирик тасвири аниқланган. Фаёзтепа ибодатхонадаги
тасвирлар ҳам маҳаллий аҳолининг диний эътиқодларини
ифодалайди.
Антик давр Шимолий Бақтриянинг классик санъатида
ҳайкалтарошлик юқори ўринда туради. Илк кушонлар давридан
бошлаб
деярли
барча
ёдгорликларда
ҳайкалтарошлик
279
намуналарини учратиш мумкин. Ҳайкалтарошликнинг асосий хом
ашёси қайишқоқ (пластичная) лой ҳисобланиб, тайёрлаш техникаси
яхши ишлаб чиқилган. Ҳайкаллар асосан қўлда тайёрланган бўлса–
да, айрим ҳолларда қуйма қолиплардан ҳам фойдаланилган.
Бу даврдаги ҳайкалтарошлик манзаралари ёки алоҳида
ҳайкаллар мавзуси хилма–хил бўлиб, тадқиқотчилар томонидан
қуйидаги гуруҳларга ажратилади: ҳукмдор хонадонини улуғловчи
сулолавий мавзу; будда дини ва маҳаллий эътиқодларни тарғиб
этувчи диний–мифологик мавзу; урф–одатлар ва байрамлар билан
боғланадиган театрлаштирилган ёки топиниш ҳаракатлари мавзуси.
Холчаён саройининг ҳайкаллари айвон ва бош зални безаб
турган бўлиб, уларда тасвирланган сиймолар асосан Кушон
хонадони вакилларини ифодалайди. Аммо, ҳайкаллар орасида
қалин соқолли бақтриялик ва парфиялик задогонлар сиймолари ҳам
учрайди.
Холчаён
ҳайкалтарошлик
санъати
антик
давр
аслзодаларининг ёши, эътиқоди, кийим–кечаклари, безаклари
ҳақидаги тасаввурларимиз кенгайшида муҳим аҳамият касб этади.
1960 йилдаёк ташкил этилиб, ҳозирги кунда ҳам мавжуд
бўлган Ўзбекистон Санъатшунослик институти экспедициясининг
узоқ йиллик археологик тадқиқотлари туфайли Шимолий
Бақтриядаги антик давр ёдгорликлари – Далварзин, Холчаён,
Айртом, Фаёзтепа, Қоратепа. Кампиртепа, Оққўрғон каби кўплаб
ёдгорликларидан турли–туман мавзуларда, турли катталикдаги
ҳайкаллар намуналари топилган. Улар илмий жиҳатдан тадқиқ
этилиб, натижалари фанга жорий этилган. Ушбу натижалардан
шундай хулоса чиқариш мумкинки, антик давр шаҳар маданияти,
ҳунармандчилик ва савдо–сотиқнинг тараққий этиши бадиий
маданият, жумладан, ҳайкалтарошликнинг ривожига ҳам катта
таъсир ўтказди. Турли эътиқодлар ҳамда маданиятларнинг
аралашуви ҳамда уйғунлашуви туфайли ҳайкалтарошликда
маҳаллий усталарнинг ўз санъатини антик дунёда намойиш этган
мактаби шаклланди.
Бу ўринда дунёга машҳур бўлган Далварзин хазинаси ҳақида
тўхталишни лозим топдик. Турли маданиятлар аралашуви
(синтези)ни ўзида акс эттирувчи бу тилла буюмлар ҳазинаси 1972
йилда
Далварзинтепадаги
бақтриялик
зодагон
хонадони
қазишмаларидан топилган. Милодий I асрга оид ушбу тилла
буюмлар хазинасида дид билан ишланган узуклар, билагузуклар,
сирғалар, бўйин тақинчоқлари, тилла ёмби (қуймалар)лар бор.
280
Ушбу заргарлик санъати намуналари кушон давридаги учта: эллин,
ҳинд ва бақтрия маданиятлари ўзаро уйунлашувини ифодалайди.
Дин.
Антик давр Шимолий Бақтриянинг диний ҳаёти анча
мураккаб эди. Илгариги даврларда маҳаллий аҳоли зардуштийлик
динига эътиқод қилган бўлиб, бу эътиқодлар қисман антик даврда
ҳам сақланиб қолди. Хусусан, тадқиқотларга кўра, улкан давлат
ҳукмдорларининг диний қарашларини ифода этувчи кушон
тангаларида ҳосилдорлик худоси Митра, ой худоси Мах, шамол
худоси Вадо, олов худоси Атшо кабилар тасвирланган. Шунингдек,
Шимолий Бақтриядан топилган мис тангаларда тўкин–сочинлик ва
фаровонлик илоҳаси Ардохшо ҳамда сув худоси Вахшу (унинг
номи Вахш дарёси номида сақланган бўлиши мумкин) сиймолари
тасвирланганлиги кузатилган.
Македониялик Александр юришларидан сўнг Шимолий
Бақтрияда эллинистик олам худолари оммалаша бошлайди. Мил.
авв. III асрнинг ўрталаридан бошлаб, яъни, Юнон–Бақтрия давлати
даврида маҳалли диний анъаналарда Шарқ эллинизмнинг кучли
таъсири кузатилади. Тадқиқотлар натижаларига кўра, юнон–
бақтрия ибодатхоналарида юнон худолари Гермес ва Гераклга
бағишланган битиклар, Зевс ва Посейдоннинг ҳайкаллари
топилган. Юнон–бақтрия ҳукмдорлари тангаларида Гемос, Ника,
Геракл каби худоларнинг, илоҳий эгизакларнинг тасвирлари
учрайди.
Эллин худоларининг кўпчилиги юечжилар кириб келгач ва
кушон даврларида ўзининг илгариги аҳамиятини йўқотса–да,
тангаларда ва ҳайкалтарошликда уларнинг айримлари маҳаллий
худолар билан, масалан, Эллин Гелиос маҳаллий Михр билан, Ника
Ванинда билан, Геракл Охшо билан қўшилиб кетади.
Э.Ртвеладзенинг фикрича, сак–юечжи қабилалари билан Бақтрияга
уруғчилик эътиқодлари кириб келиб маҳаллий асосларга эга бўлган
сулолавий эътиқодлар билан аралашиб кетади. Бу ҳолат шоҳона
қиёфадаги отлиқ тасвирланган Герай ва Сотер Мегас тангаларида,
шунингдек, отлиқ бутчалар терракота ҳайкалчаларда ўз аксини
топади.
Кўплаб
диний
эътиқодларга
сиғинган
халқларни
бирлаштирган Кушон давлатининг ҳукмдорлари Канишка ва
Хувишка тангалар зарб этганларида кўп сонли диний эътиқодларга
нисбатан ўзларининг диний бағрикенгликларини ифода этганлар.
Уларнинг тангаларида кўплаб зардуштий ва маҳаллий худолар
281
(Атеш, Охшо, Михр, Мах, Нана, Ардохшо)нинг тасвирлари ҳамда
айрим ҳинд худоларининг сиймолари туширилган.
Ўқувчилар эътибор беришлари лозимки, Кушон давлатининг
ҳудудларининг Ҳинд воҳасигача кенгайиши натижасида давлат
ҳудудларига Будда дини кириб келади. Кушон подшолари Вима
Кадфиз ва Васудева I тангаларида фақат буддавийларнинг жангари
худоси Шива тасвирлари учрайди. Шунга қарамасдан, буддавийлик
Шимолий Бақтрияда нафақат оддий аҳоли ва зодагонлар, балки
Кушон ҳукмдорлари орасида ҳам кўплаб тарафдорларини топдики,
бу ҳудудлардаги кўп сонли буддавийлик ибодатхоналари ва
саройлари фикримиз далилидир.
Бошқа Ўрта Осиё вилоятларида бўлгани каби антик давр
Бақтрияда аҳоли орасида ҳам (асосан аёллар орасида) Буюк илоҳага
топиниш кенг оммалашган. Бу илоҳанинг жуда кўп сонли терракота
ҳайкалчаларининг
Шимолий
Бақтриядаги
деярли
барча
ёдгорликлардан топилиши шундан далолат беради. Буюк
илоҳанинг қандай номланганлигини аниқ айтиш қийин. Айрим
олимларнинг уни Авестодаги Анахита билан қиёслашлари илмий
жиҳатдан ўз тасдиғини топмаган.
Ёзув.
Антик давр Шимолий Бақтрия ёзувлари турли–туман
бўлиб, улар қисқа сатрларда сопол идишларда, тангаларда ва
қадимги иншоотлар деворларида битилган. Мил. авв. I асрда Герай
ва кейинроқ Қадфиз II тангаларида бақтрия–юнон ёзуви
намуналарининг кўп учраши бу ёзувнинг кенг тарқалганлигидан
далолат беради. Шимолий Бақтриядаги Айртом қазишмалари
вақтида бақтрия–юнон ёзувидаги битиклар топилган бўлиб унда,
Хувишка даврида маҳаллий диний иншоотдаги таъмирлаш ишлари
ҳақида хабар берилади. Бу ҳудудлардаги Зартепа, Фаёзтепа,
Кампиртепа, Қоратепа каби ёдгорликлардаги сопол идишлардаги
курсив ёзувлар қисқа матнларда ифодаланади. Мисол учун
Қоратепадаги идишлардан бирида “Буддашир (Совғаси), дхарма
сиғинувчиси” ёзуви битилган. Бу ибодатхонага совға келтирган
кишининг номи ҳам бўлиши мумкин. Қоратепада ҳинд тилидаги
кхарошти ва брахма ёзувлари ҳам учрайди.
Шунингдек, Қоратепадан топилган бир идишда насиҳат – ёзув
қуйидагича ўқилган: “Кимда ким одамлар ўртасидаги фарқни
ажратиб, уни йўқотса, у йўлнинг энг олдида бўлади”.
Ҳинд
алифбосидаги
кхарошти
ёзуви
Далварзинтепа
хазинасидаги олтин ёмбилардан бирида учрайди. Унда ёмбининг
282
аниқ оғирлиги ва уни хазинадан берган хазинабонинг номи (Мира –
бақрияча ном) битилган. Бу ёзув милодий I аср билан саналанган.
Шимолий Бақтриядаги юнон алифбосига асосланган бақтрия
ёзувлари асосан Сурхондарё вилояти ҳудудларидан топилган. Бу
ёзувларнинг бир қисми лўнда ва қисқа услубда, ҳарфлар ёзилиши
ажратилган, айлана ва бурчаксимон белгилар шакллари қўшилиб
кетган ҳолатда битилган. Ёзувларнинг асосий қисми босма (курсив)
ҳарфларда, айлана шаклдаги ҳарфларнинг кўплиги билан
ажратилиб туради.
Сурхондарё
вилоятидаги
Қоратепа,
Кампиртепа,
Мирзакўлтепа, Фаёзтепадан топилган бақтрия ёзувлари милоддий I
аср охири – II асрнинг биринчи ярмига оид бўлса, Қоратепа
граффитлари, Эски Термиз ва Далварзиндаги курсив ёзувлар III –
IV асрларга оиддир. Э.Ртвеладзе Шимолий Бақтриядаги бақтрия
ёзувларини қуйидаги еттита гуруҳга ажратади:
1. Қора бўёқ билан битилган сопол идишлар парчаларидаги
ёзувлар (Қоратепа, Фаёзтепа, Эски Термиз, Зартепа).
2. Аввал бутун бўлиб, кейин синиб қолган идишлардаги
ёзувлар (Эски Термиз, Кампиртепа).
3. Сопол идишлар пиширилгунга қадар тирнаб битилган
ёзувлар (Далварзинтепа, Душанбе, Мирзакўлтепа, Тепаи Шоҳ,
Ялангтўштепа).
4. Граффит ёзувлар (Қоратепа ва Қоракамар).
5. Ҳайкалларнинг тагкурсисида (блокида) қисқа ва лўнда
услубда битилган ёзувлар (Айртом).
6. Папирусга битилган қўлёзма матнлар парчалари
(Кампиртепа).
7. Кушон ва кушон–сосоний тангаларидаги ривоятлар.
Бугунги кунга қадар Шимолий Бақтриядан топилган ёзув
намуналари бақтрия, юнон, ҳинд (пракрит ва санскрит), ўрта форс
ҳама сак–юечжи гуруҳи тилларида битилган. Тадқиқотларга кўра
уларнинг тарқалиши кўлами ва даври бир хил бўлмаган. Уларнинг
айримларидан
фақат
шаҳарларда
фойдаланилган
бўлса,
айримларидан шаҳар ва қишлоқларда фойдаланишган. Бу
ҳудудларда бақтрия тили маҳаллий аҳолининг тили ҳисобланган
бўлса, қолганлари маълум тарихий–маданий сабаблар – миграция,
ҳарбий ҳаракатлар, динларнинг тарқалиши ва маданий алоқалар
туфайли кириб келган. Бу жиҳатдан кўчманчи ва ўтроқ аҳоли
ўртасидаги турли муносабатлар ҳам муҳим аҳамият касб этган.
283
Do'stlaringiz bilan baham: |