Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


Бақтриядаги Хванида илоҳаси. Мил.авв



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/111
Sana20.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#566593
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   111
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Эшов

 
Бақтриядаги Хванида илоҳаси. Мил.авв.
II аср биринчи ярми.
Сўнгги йилларда олиб борилган қазишмалар натижасида 
топилган жуда кўплаб археологик топилмалар Амударё ўрта 
оқимининг ўнг ва чап қирғоғи аҳолисининг мил.авв. III–II 
асрлардаги ўзаро алоқаларидан дарак берибгина қолмай, бу 
ерларни Юнон–Бақтрия давлати таркибига кирганлигидан далолат 
беради. Мил. авв. 250–140/130 йиллар давомида Юнон–Бақтрия 
давлати мустақил давлат сифатида мавжуд бўлиб, бу даврда 
Диодот, Евтидем, Евкратид, Гелиокл каби подшолар ҳокимиятни 
бошқарганлар. Мил.авв. II асрнинг иккинчи ярмига келиб 
кўчманчилар зарбалари ва ўзаро тахт учун курашлар натижасида 
Юнон–Бақтрия давлати инқирозга учради.
9.3. Антик давр шаҳарсозлик ва меъморчилик 
анъаналари



228 
Яқин ва Ўрта Шарқнинг турли давлатлари, жумладан Ўрта 
Осиё ҳудудларида катта хронологик давр юнон–македон 
сулолалари сиёсий ҳукмронлиги даври сифатида изоҳланиб фанда 
бу давр – эллинизм даври деб аталади. Эллинизм – (Болқон ярим 
оролидаги Эллада–Юнонистон номи билан боғлиқ) бу аниқ 
тарихий мавжудлик бўлиб, иқтисодий ҳаётда, ижтимоий ва сиёсий 
тузумда, мафкура ва маданиятда эллин (юнон) ҳамда Шарқ 
анъаналарининг ўзаро уйғунлашуви ифодасидир. 
Қадимги (антик) даврда эллин дунёси Юнонистондан Ҳинд 
дарёси водийсигача бўлган улкан ҳудудни қамраб олган эди. 
Тадқиқотчилар, эллинлашув даражасига қараб бу ҳудудни учта 
минтақага бўладилар. 1. Эллада; 2. Кичик Осиё, Сурия ва Миср; 3. 
Фрот дарёсининг шарқидаги вилоятлар. Бу ҳудудлар тарихий 
адабиётларда «эллинлашган Шарқ» тушунчасида акс этган бўлиб, 
унинг таркибига Месопотамия, Эрон, Ўрта Осиёнинг жанубий 
вилоятлари, Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистоннинг Александр 
босиб олган ҳудудлари кирган. 
Македониялик Александр юришлари натижасида кенг 
миқёсда бошланган эллинизм маданиятининг кириб келиши 
Бақтрия, Парфия ва Суғдиёна шаҳарлари, ҳунармандчилиги ва 
бадиий–амалий санъатига катта таъсир кўрсатди. Ёзма манбалар 
Александр номи билан боғлиқ учта шаҳар: Александрия Оксиана 
(Окс бўйидаги Александрия), Александрия Марғиёна (Марғиёна 
Александрияси), Александрия Эсхата (Чеккадаги Александрия) 
ҳақида маълумотлар беради. Улардан ташқари ”катойкиялар” деб 
номланган юнон ҳарбий истеҳкомлари манзилгоҳлари ҳам мавжуд 
эди. 
Олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида Ўрта 
Осиёнинг жанубий ҳудудларидан эллинизм маданияти билан 
боғлиқ бўлган турар–жойлар, моддий–маънавий маданият 
буюмлари, танга пулларнинг топилиши бу ҳудудлардаги маҳаллий 
маданиятга эллин анъаналари (шаҳарсозлик, ҳайкалтарошлик, 
бадиий–амалий санъат, алифбо ва бошқ.) кучли таъсир этганидан 
далолат беради. Шу билан биргаликда бу топилмалар маҳаллий 
маданиятдаги ривожланиш қадимги (антик) давр Шарқ ва Ғарб 
маданиятининг ўзаро уйғунлашуви натижасида ўзига хос маданият 
даражасига кўтарилишининг ҳам гувоҳидир. 


229 

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish