230
Шаҳарга асос солиниши учун иккита дарёнинг қўшилиш
(Амударё ва Кўкча) қўлай жой танланган. Бу жойда баланд табиий
тепаликнинг борлиги ҳам муҳим бўлиб, унинг устига шаҳар
қалъаси – акрополини қуриш имконияти бор эди. Шунингдек,
шаҳарнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари
билан таъминлаб
турувчи жуда катта серҳосил текислик (10.000 гектарга яқин)ка
туташиб кетганлиги ҳам иқтисодий тараққиётни таъминлар эди.
Кўҳна шаҳар текисликда ҳам, дарё бўйлаб ҳам мустаҳкам
девор билан ўраб олинган. Акропол (юқори шаҳарда)да турар–
жойлар йўқ. Бу ерда афтидан ўлчамлари жиҳатдан унча катта
бўлмаган 2 та қалъа, гарнизон ҳарбийлари учун кичик ва оддий
бинолар ва оташкада жойлашган. Барча турар–жойлар ва жамоат
иншоотлари пастки шаҳар ҳудудида жойлашган. Тадқиқотчилар
шаҳар қиёфасини белгилаб берувчи қуйидаги
омилларни
ажратадилар: шаҳар пайдо бўлишининг «мустамлакачилик»
хусусияти, чунки шаҳар юнон–македонлар Бақтрияни босиб олиши
натижасида пайдо бўлган эди; унда подшо қароргоҳининг
мавжудлиги; шаҳарнинг йирик вилоят маркази сифатидаги ўрни.
Умуман олганда, кўҳна шаҳар тузилиши ва сарой меъморчилиги
юнон услубларини эслатсада, аслида унинг тузилишида қадимги
Шарқ анъаналари устунлик қилади.
Қадимги Фарғона ва Уструшона чегараларида, Сирдарё
бўйида, ҳозирги Хўжанд ҳудудларида мил. авв. VI–V
асрларда
манзилгоҳ пайдо бўлади. Бу ердан ҳимоя деворлари ва шаҳар
қурилишининг қолдиқлари очиб ўрганилган. Кейинчалик бу шаҳар
Александр томонидан босиб олинади ва унинг ўрнига Чеккадаги
Александрия бунёд этилади.
Кўҳна шаҳарнинг қалъаси пахсадан қад кўтарган алоҳида
девор билан ўраб олинган. Кўҳна шаҳар антик давр анъаналари
асосида қад кўтарган. Шаҳарнинг пастки қатламларида қурилиш
излари яхши сақланмаган. Мил. авв. IV–III асрлар қатламларида
турар–жойлар, хўжалик хоналари, ҳарбийлар
бошпаналари очиб
ўрганилган. Бу шаҳар Александрнинг Сирдарё бўйларидаги таянч
нуқтаси бўлган бўлиши мумкин.
Археологик тадқиқотлар натижаларига кўра, Аҳамонийлар
давридаёқ «Марғиёна шаҳри» мавжуд эди. Бу даврда Марв
воҳасидаги Эркқалъа майдони 20 гектардан иборат бўлган шаҳар
бўлган. Унинг теварагида Говурқалъа ҳудудлари ҳам айнан мана
шу даврда ўзлаштирилади.
231
Бу ёдгорлик ўша даврдаёқ шаҳар хусусиятига эга бўлиб, бутун
воҳанинг маркази эди. Давр охирларига келиб кўҳна шаҳардаги
ҳаётнинг фаоллиги кучаяди. Говурқалъа кўҳна шаҳри ҳудудининг
шимоли–шарқий ва марказий қисмларидаги маданий қатламлар
жадаллик билан тўлиб боради. Айнан мана шу аҳоли
пункти
Македониялик Александр юришлари даврида юнон–македон
қўшинлари томонидан эгалланади. Курций Руфнинг Александр,
«Ох ва Окс дарёсидан ўтиб Марғиёна шаҳрига келди», деган хабари
айнан мана шу аҳоли масканига таълуқли деб ҳисобланади.
Археологик маълумотлар натижаларига кўра, ушбу шаҳарнинг
бўйсундирилиши тинчлик хусусиятига эга бўлиб, урбанизация
жараёнларига таъсир этмаган. Айнан мана шу шаҳар қайта
номланиб Александрия номини олган.
Александр томонидан асос солинган – шаҳарлар ёки
мустаҳкамланган
қалъалар
бўлган.
Александр
шаҳар
манзилгоҳларида аҳолини аралаштириш сиёсатини изчил амалга
оширган. Улар айрим ҳолларда полис тузилишига эга бўлсада –
шаҳарни гиппарх яккабошчилик асосида бошқарган. Уни
подшонинг ўзи тайинлаган ва амалдан туширган.
Умуман олганда
бу кўҳна шаҳарлар Ўрта Осиё урбанизация жараёнининг
ривожланишига катта туртки берганлигини эътироф этган ҳолда,
Александр юришларига қадар ҳам бу ҳудудларда юксак
шаҳарсозлик маданияти мавжуд бўлганлигини таъкидлаш мақсадга
мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: