Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


Ўзбекистон тарихи фанининг долзарб масалалари



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/111
Sana20.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#566593
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   111
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Эшов

Ўзбекистон тарихи фанининг долзарб масалалари. 
Ўзбекистон тарихини ўрганиш ҳамда ўқитиш борасида бугунги 
кундаги илмий–тадқиқотларининг кўлами ниҳоятда кенг ва ранг–
барангдир. Чунончи, давр тақозоси, замонавий шарт–шароит, талаб 
ва эҳтиёжлардан келиб чиқиб бугунги тарихий изланиш ва 
тадқиқотлар янги асосларда жадал ривожланиб бормоқда. Ушбу 
тадқиқотларнинг 
натижаси 
ўлароқ, 
Ўзбекистон 
жаҳон 


18 
цивилизацияси ўчоқларидан бири эканлиги жаҳон жамиятчилиги 
томонидан тан олинган ҳолда эътироф этилди. Тарихнинг турли 
даврларига оид инновациялар ва кашфиётлар, диссертациялар, 
илмий ишланмалар, фундаментал асарлар – монографиялар, 
дарсликлар, ўқув қўлланмалари кўринишида ўқув жараёнига жорий 
этилмоқда.
Тарихий муаммолар бўйича илмий тадқиқотлар олиб 
бораётган олимларнинг фидокорона меҳнатларини инкор этмаган 
ҳолда, “Ўзбекистон тарихи” фанининг долзарб муаммолари, 
ечимини кутаётган мавзулар, баҳс–мунозарали масалалар ҳам 
мавжуд эканлигини таъкидлаш мақсадга мувофиқдир. Бугунги 
кунга қадар олиб борилган тарихий тадқиқотлар ҳақида кўп 
гапириш мумкин. Аммо, Ўзбекистон тарихининг таркибий ҳамда 
ёрдамчи қисмлари бўлган археология, этнология, нумизматика ва 
санъатшунослик
тарихшунослик, 
манбашунослик 
ва 
музейшунослик, тарихий демография, тарихий география, фан 
тарихи каби соҳаларда тадқиқотларга муҳтож бўлган мавзулар, 
баҳс–мунозараларга сабаб бўлаётган муаммолар ҳам талайгина.
Бу ўринда фаннинг ҳар қандай йўналишида тадқиқотлар 
кўлами қанчалик кенгайса, муаммоли масалалар ҳам шунчалик 
кўпайишини таъкидлаш лозимдир. Дарслик яратиш нуқтаи 
назаридан барча долзарб муаммоларни санаб ўтишнинг имконияти 
йўқ. Шунга қарамасдан, ўқувчилар эътибор беришлари керак 
бўлган айрим масалаларга қисқача тўхталиб ўтишни лозим топдик. 
Мутахассис талаблар, яъни тарих йўналиши бўйича таълим 
олаётган республика олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия 
этилаётган “Ўзбекистон тарихи” дасрлиги ҳанузгача яратилмаган.
Ўзбекистон тарихи фанининг таркибий қисмлари бўлган 
археология, нумизматика, музейшунослик, санъатшунослик, 
тарихшунослик каби фанлардан ҳам мутахассис талабалар учун 
тавсия этиладиган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари яратиш 
Ўзбекистон тарихини ўқитиш самарадорлигига жуда катта ижобий 
таъсир кўрсатиш шубҳасиздир. 
Юртимиз тарихининг даврлари, тараққиёт босқичлари ва 
маданий юксалиш жараёнлари ранг–барангдир. Ҳар бир муайян 
тарихий давр ўз навбатида кўплаб тарихий–маданий жараёнлар 
билан боғлиқ ҳолда кечган. Хусусан, қадимги даврдан бошлаб юз 
берган илк давлатчилик ва шаҳарсозлик маданиятининг тараққиёт 
босқичлари, ижтимоий–сиёсий тизим ва давлат бошқаруви 


19 
этномаданий ва иқтисодий алоқалар, миграция жараёнлари, 
кўчманчи ва ўтроқ аҳоли ўртасидаги муносабатлар, моддий ва 
маънавий мааниятнинг ривожланиши каби кўплаб жараёнлар 
бевосита бир–бири билан боғлиқ ҳолда бўлиб ўтган. Улардаги 
ўзаро боғлиқлик ва ўзига хосликни кўрсатиб бериш ҳам фандаги 
муаммолардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон тарихи фанининг қадимги ва ўрта асрлар даври 
бўйича – илк давлатчиликнинг шакллари ва турлари, бошқарув 
шакллари, унвонлар ва мансаблар, этногенез масалалари, турли 
даврлардаги миграция жараёнлари, ўрта асрлар шаҳарлари ва 
бошқа масалалар ҳали кўплаб тадқиқотлар талаб этади.
Масаланинг эътиборли томони шундаки, тарихнинг турли 
даврлари бўйича мавжуд бўлган долзарб муаммолар юзасидан 
тадқиқот ишлари олиб борилиб, уларнинг натижаларини 
дарсликлар ва ўқув қўлланмалар орқали ўқув жараёнига жорий 
этиш “Ўзбекистон тарихи” бўйича таълим олаётган мутахассис 
талабаларнинг бу фанни янада чуқурроқ ва терангроқ 
ўзлаштиришлари учун катта имкониятлар яратиши шубҳасиздир.

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish