Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


–мавзу. “Ўзбекистон тарихи” фани тўғрисида умумий



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/111
Sana20.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#566593
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   111
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Эшов

1–мавзу. “Ўзбекистон тарихи” фани тўғрисида умумий 
маълумотлар.
Режа: 
1.1. Ўзбекистон тарихи фанининг ижтимоий фанлар тизимида 
тутган ўрни. Фаннинг мақсади, вазифалари ва аҳамияти.
1.2. Ўзбекистон тарихи фанининг назарий–услубий асослари 
ва долзарб масалалари. 
1.3. 
Ўзбекистон қадимги ва ўрта асрлар тарихини 
даврлаштириш. Жаҳон тарихини даврлаштириш тўғрисидаги 
назариялар.
1.4. Манбашунослик ва тарихшунослик масалалари.
1.5. Президент И.А.Каримов тарихни ўрганишнинг аҳамияти 
ҳақида. 
1.6. Марказий Осиёда тарихий–маданий меросга муносабат. 
Замонавий муаммолар ва айрим ёндашувлар.
1.1.
 
Ўзбекистон тарихи фанининг ижтимоий фанлар 
тизимида тутган ўрни. Фаннинг мақсади, вазифалари 
ва аҳамияти. 
 
Тарих фани орқали инсониятнинг пайдо бўлиши, ибтидоий 
жамиятнинг ривожланиши хусусиятларни, моддий ва маънавий 
маданиятнинг тараққиёти, цивилизациянинг вужудга келиши, 
этномаданий 
жараёнлар, 
ижтимоий–иқтисодий 
ва 
сиёсий 
муносабатлардаги даврий ўзгаришларнинг омиллари, бошқа 
кўпдан–кўп воқеа–ҳодисаларнинг сабаблари ҳамда мазмун–
моҳияти ўрганилади. Ўзбекистон тарихи жаҳон тарихининг 
ажралмас қисмидир. Бир умумий географик минтақа – Ўрта Осиёда 
қадимдан яшаб келган қўшни қабила ва элатларни бир–бирига яқин 
бўлган маданий, ижтимоий–иқтисодий жараёнлар, ўзаро алоқалар, 
умумий маданий ва этник илдизлар бирлаштириб турган. Ўрта 
Осиё жаҳон цивилизацияси ва инсоният маданияти тарихининг 
масканларидан биридир.
Тарихни ўрганиш нафақат илмий, маърифий, балки чуқур 
маънавий–руҳий аҳамиятга эга бўлиб, ҳар биримизда ўзимиз 
туғилган ва яшаётган она замин билан мустаҳкам алоқадорлик 
ҳисини ривожлантиради. Ватан тушунчаси тарихий хотира, 
тарихий онг асосида шаклланади. Олий таълим тизимида 
«Ўзбекистон тарихи» фанини ҳар томонлама ҳамда чуқур ўқитиш 


10 
мақсадида бир қатор янги авлод ўқув дастурлари, ўқув қўлланмалар 
ва дарсликлар яратилиб, бу борадаги илмий тадқиқотлар 
натижалари ўқув жараёнига босқичма–босқич жорий этилмоқда. 
Мазкур дарсликларни синовдан ўтказиш жараёни уларнинг 
айримлари “Ўзбекистон тарихи” фанини ўрганиш–ўргатишда сифат 
жиҳатдан янги даражага кўтарилганини кўрсатмоқда. 
Тарихий ҳақиқат тўла рўёбга чиқиши ва ҳаққоний тарих 
ёзилишида тарих фанининг предмети ва объектини тўғри 
белгиланиши долзарб аҳамиятга эга. Зеро, фаннинг ўрганиш 
предмети ва объекти аниқ бўлмаса, унинг олдидаги вазифа ноаниқ 
бўлиб, мақсадга эришиш мушкул. Бундай ҳолат ўқув жараёни 
самарадорлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади. 
Ўзбекистон тарихи фани бошқа ижтимой фанларидан фарқли 
ўлароқ мустақил фан. Шунингдек, у фанлар орасида алоҳида ўз 
ўрни ва мавқега эга. У барча фанлар тарихини ҳам ўз ичига олган 
ҳолда, уларнинг ривожига катта таъсир этади. Бу ҳолат фаннинг 
ўрганиш вазифасида тўла намоён бўлмоғи керак. Тарих фани ўз 
хусусиятига кўра, ўзининг диққат эътиборини ўтмишга ва 
замонавий жараёнларга қаратади, ундан сабоқ беришга ва хулоса 
чиқаришга хизмат қилади.
Тарихий воқеа ва ҳодисалар қатъий аниқликда, даврий кетма–
кетлик – хронологик асосда ўрганилади. Шунингдек, тарихий воқеа 
ва ҳодисалар, ҳужжат ва далилларнинг ҳақиқийлиги ва ҳақиқий 
эмаслиги, улар қачон ва қаерда, қандай тарихий муҳит ва 
шароитларда тарихан воқеъ бўлганлиги аниқланади. Ва ниҳоят, 
ўтмиш воқеликларининг муайян сабаб ва оқибатлари, уларнинг 
аниқ шакл–тамойиллари ва ҳолати аниқланади. 
Ўзбекистон тарихи фани ўтмишдаги иқтисодий–ижтимоий 
ҳаётнинг аҳволи, ривожланиши хусусиятлари ва таназзулининг 
сабаблари ҳамда оқибатларини ўрганади, улардан келажак учун 
сабоқ ва хулоса чиқаради. Бу эса келажак авлодлар учун 
дастуриламал бўлади. 
Ўзбекистон тарихи фани кўп қирралик ва хилма–хиллик 
хусусиятига эга. У жамият тараққиёти ва инқирозларининг фақат 
бир томонинигина эмас, балки жамиятнинг барча томонларини 
узвий ўзаро боғлиқликда, бир бутунликда ўрганади. Ўзбекистон 
тарихи фани, мамлакатимизнинг ҳудудида энг қадимги даврлардан 
то ҳозиргача кечган воқеликлар, инсоният ҳаёти ва жамиятнинг 
асосий хусусиятларини таҳлил қилади. Унинг ўрганиш предметига 


11 
эса, мана шу макондаги турли воқеа ва ҳодисалар, улардаги умумий 
алоқадорлик ва яхлит бирлик ҳамда қонуниятлар ҳодисаси ва 
жараёнлар, умуман, инсоннинг яратувчанлик фаолияти киради.
Ўтган тарихий–маданий жараёнлар, воқеалар ва ҳодисаларни 
халқ ҳамда тарихий шахслар фаолиятисиз тасаввур этиш мушкул. 
Тарих фанининг асосий мақсади – ўтмиш воқеликларни англаш, 
улардан тегишли сабоқлар чиқариш, ҳушёрлик ва огоҳликка, 
вайронкор ғояларга қарши туришга ундовчи, миллий бирлик, 
ҳамкорлик ва бағрикенгликка чақирувчи ғояларни тарғиб этишдир.
Эзгулик ва бунёдкорликка интилган ўтмиш аждодларимиз билан 
бугунги 
авлод 
ўртасидаги 
боғлиқликни 
унутмасдан 
инсонпарварлик қадриятларни янада мустаҳкамлаш миллий 
тараққиётнинг асосий кафолати ҳисобланади.
Тарихнинг ибтидоий босқичи жараёнлари, цивилизация, 
давлат ва жамият тараққиёти натижаси эканлигини, урбанизация ва 
маданият, турли–туман ўзаро алоқалар, муҳим воқеалар 
ҳисобланишини, тарихнинг тараққиёт босқичида фан, техника ва 
маданият, ахборотлар ўзлаштира боришини ҳамда уларнинг жамият 
ривожига боғлиқлигини ва ниҳоят, ўзбек халқига мос бўлган 
мустақил тараққиёт йўли тамойилларини англаш ҳам Ўзбекистон 
тарихи фанининг асосий мақсадлари ҳисобланади.
Ҳар қандай фанда бўлгани каби, Ўзбекистон тарихи фанининг 
вазифаларини қуйидагича белгилаш мумкин: 
1. Тарихни манбалар асосида ўрганиб, холислик ва 
ҳаққонийлик мезонларига таяниб ўқитувчи ва талабларга тарихий 
ривожланиш қонуниятларини етказиш. 
2. Фандаги далиллар ва уларнинг умумлашмасига асосий 
эътибор қаратиб, қиёсий таҳлилни амалга ошириш. 
3. Замон талабларидан келиб чиқиб имконият даражасида 
фандаги инновацияларни доимий равишда жалб этиш. 
4. Турли даврлардаги жамият тараққиётининг турғунлик, 
инқироз ва тараққиёт босқичлари сабабларини очиб бериш. 
5. Фандаги илмий асосланган янги назарияларни таҳлил ва 
умумлаштириш услуби асосида ўқув жараёнига жорий этиш. 
6. Тарихнинг ҳаракатланувчи омилларини талабаларга 
кўрсатиб бериш. 
7. 
Давлат 
ва 
жамият 
тараққиётида 
мустақилликни 
мустаҳкамлаш ҳамда сақлаш омили бўлган комил инсонни 
тарбиялашда тарихнинг ролини асослаб бериш.


12 
8. Талабалар ва бўлажак мутахассис кадрларга чуқур миллий 
ва умуминсоний тарихий, илмий–назарий дунёқарашни сингдириш. 
9. Ёшларда миллий тафаккур, ғурур ва ўзликни англаш, 
виждон ва умуминсоний баркамолликни тарбиялаш. 
10. Ёш авлодда ватанпарварлик ва миллий жасоратни, миллат 
ва Ватанга садоқатликни ривожлантириш. 
11. Талабаларга миллий ва тарихий қадриятларни эъзозлаш, 
асраб–авайлаш руҳини сингдириш, уларда юксак аҳлоқий 
фазилатлар 
(ҳалоллик, 
поклик, 
одиллик, 
ростгўйлик, 
меҳнатсеварлик, камтаринлик, имон ва эътиқодлик)ни тарбиялаш. 
12. Ёшларни Ватан ва халқ, миллат, ота–она ва фарзанд, 
табиат ва жамият олдидаги муқаддас бурчларни чуқур ҳис этиш ва 
уларга садоқатлик руҳида камол топтириш. 
Элатлар ва халқлар, миллатлар ва давлатларга таалуқли
мураккаб ижтимоий–сиёсий иқтисодий ва маданий жараёнлар 
тарихда ўз аксини топади. Ҳар бир воқеа ва ҳодиса инсон (ёки 
унинг бир гуруҳи) ҳатти–ҳаракати, унинг кўзлаган маълум 
мақсадга интилиши жараёнида содир бўлади. Ўзбекистон тарихи 
фанининг ўрганиш макони–объекти юртимиз тарихи ва 
маданиятидир. Тарихий объектга нисбатан Ўзбекистон тарихи 
фанининг мақсади, вазифаси, йўналиши ва ҳаракат доираси ёки 
чегараси белгиланади. Маълум бир маънода объект билан предмет 
бир–бирига жуда яқин тушунча бўлса–да, улар тарих фанида тутган 
ўрни ва вазифаси билан фарқланади. 
Объект аниқ тарихий давр, макон, замон ва географик 
минтақавий чегаралар, маълум бир халқ, миллат ва мамлакат 
тарихи билан боғлиқ бўлиб, маълум ҳудуд доирасидаги воқеа ва 
ҳодисаларнинг бир яхлитликда ўз ичига олади. Предмет эса мана 
шу бир бутун объект ичидаги аниқ сиёсий, тарихий–маданий ва 
ижтимоий–иқтисодий жараёнлардан иборат бўлади.
Ўзбекистон тарихи фани ижтимоий–сиёсий, умуминсоний фан 
бўлиб, инсон ва миллат ўз ўтмишини билиши, ўзлигини англаши 
ҳамда келажагини белгилашида асосий дастуриламал ҳисобланади. 
Шу билан бирга, у ижтимоий–сиёсий ҳаёт соҳасидаги ягона фан 
ҳам эмас. Жамият, инсоният ва табиатнинг ўтмишини ўрганувчи 
бошқа соҳа фанлари ҳам бор. Масалан, археология, этнология, 
антропология, демография, маданият, иқтисодиёт ва бошқа фанлар 
шулар жумласидандир. Аммо бу фанларнинг ҳаммаси ҳам, табиат, 


13 
жамият ҳам аввало, катта тарихда акс этади. Соҳа тарихи фанлари 
ҳам тарих фанининг ўрганиш объекти ва предмети ҳисобланади. 
Тарих фани бошқа, айниқса, ижтимоий–гуманитар фанлари 
билан мустаҳкам ва узвий алоқа бирлигида ривожланади. Шунинг 
учун 
ҳам, 
тарихчилар 
фалсафани, 
адабиёт 
ва 
тилни, 
диншуносликни ва бошқа фанларни, айниқса уларнинг тарихий 
жиҳатларини билмай туриб, ҳаққоний тарихни тўла ёритиб 
беролмайдилар. 
Тарих билан бошқа ижтимоий–гуманитар фанларнинг 
ўрганиш объекти битта, яъни жамиятдир. Предмети эса инсон ва 
жамиятдир. Шунинг учун ҳам бошқа фанлар тарих фани 
тараққиётига, тарихий ҳақиқатнинг рўёбга чиқишига бевосита 
ёрдам беради. Шунингдек, тарих фани ҳам бошқа соҳа фанлари 
ривожига катта таъсир этади. Аммо, тарих уларни, шунингдек 
ижтимоий–гуманитар фанларнинг ҳам тарихидир.
Тарих фани, яъни Ватан тарихи–миллат ва она юрт 
келажагининг равнақ топишида муҳим аҳамиятга эга. Масаланинг 
моҳияти шундаки, 

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish