Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/111
Sana20.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#566593
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   111
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Эшов

тарихий география
ва 
топонимика
масалаларига ҳам 
алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади. Мактаб ва ўрта маҳсус 
таълим учун яратилган айрим дарсликларда ҳариталар берилган 
бўлсада, олий таълим адабиётларида бу нарса деярли йўқ ҳисоби. 
Тарихий география ва топонимика билан боғлик бўлган – тоғлар, 


32 
дарёлар, кўллар, дашт ҳудудлари, текисликлар, воҳа ва водийлар, 
қадимги маконларнинг жойлашуви, худудларнинг чегаралари, жой 
номлари ҳамда уларнинг мазмун – моҳияти, келиб чиқиши каби 
кўплаб масалалар бўйича 
маълумотлар олиш талабалар 
билимининг янада чуқурлашувига кенг имкониятлар яратади. 
Шунингдек, географик номлар, уларнинг маълум ҳалқлар ва 
элатлар яшайдиган худуларда пайдо бўлганлиги, бу жараён табиий 
– географик шарт – шароит, ҳўжалик шакли, турмуш – тарзи, урф – 
одат ва анъаналар билан боғлиқ бўлганлиги боис ҳам соҳа 
мутахассислари тор йўналишли тадқиқотиларда тарихий география 
ва топонимикани четлаб ўтолмайдилар.
Тарихни ўрганишда лозим бўлган яна бир муҳим жихат – 
маданий мерос ва маънавият 
масаласидир. Ўз тарихини чуқур 
англаган, ўрганган ва билган ҳалқ ёки миллат ҳеч қачон ўзлигини 
йўқотмаслиги барчага аён. Истиқлол йилларида ҳалқимизнинг 
қадриятлари, урф–одатлари, маросимлари ва байрамлари, оғзаки 
ижоди анъаналарини қайта тиклаш ва тарғиб этишга замин 
яратилди. Тарихий–маданий меросни ўрганиш ёшларимизда 
тарихий онгнинг ривожланишига, ўз аждодларининг қандай 
бунёдкор 
бўлганлигини, 
халқимиз 
маданиятнинг 
жаҳон 
цивилизацияда тутган ўрнини англаб етишларида муҳим аҳамият 
касб этади.
Ўзбекистон ҳудудларида содир бўлган тарихий–маданий, 
ижтимоий–иқтисодий ва сиёсий жараёнлар, турли даврларда юз 
берган маданий юксалиш ва инқироз ҳолатлари, босқинчиларга 
қарши озодлик курашлари, эзгулик ва бунёдкорликка интилиши, бу 
юртда буюк алломалар фаолияти Ўзбекистоннинг ўзига хос 
серқирра ва ранг–баранг тарихидан далолат беради. Айнан шунинг 
учун ҳам бу тарих энг қадимги даврлардан бошлаб минглаб йиллар 
давомида аждодларимиз ва халқимиз тарихи сифатида ўрганилиб, 
ўзига хос тарихшунослик йўналишига эга.
Умуман олганда, “тарихшунослик” атамаси қуйидаги маънода 
муҳим масалаларни ўрганишда қўлланиши мумкин: 
1. Мамлакатлар, тарихий–маданий вилоятлар, элатлар, 
халқлар, сулолалар тарихи тарихшунослиги. 
2. Маълум бир тарихий давр тарихшунослиги (масалан: тош 
даври, бронза ва темир асри, ўрта асрлар). 
3. Тарихий–маданий, ижтимоий–иқтисодий ва сиёсий 
жараёнлар, 
тарихшунослиги, 
алоҳида 
илмий 
мауммолар, 


33 
мавзуларнинг ўрганилиши тарихи (тарихий цивилизациялар ва 
шаҳарлар, этногенез масалалари, маданий алоқалар ва қадимги 
йўллар, дипломатия ва халқаро муносабатлар, меъморчилик ва 
тасвирий санъат, ёзув маданияти ва бошқ.).
Ўрта Осиёнинг қадимги ҳамда ўрта асрлар тарихи ва 
маданиятига оид қуйидаги манбалар мавжуд: 
1. “Авесто”, қадимги форс битиклари, юнон–рим тарихчилари 
ва географларнинг Ўрта Осиё халқлари ҳақидаги маълумотлари 
(Гекатей, Геродот, Диодор, Страбон, Квинт Курций Руф, Арриан, 
Помпей Трог, Плиний, Тацит ва бошқ.). 
2. Антик даври хоразм ёзув намуналари ва ҳужжатлари, 
бақтрия–юнон, бақтрия–кушон ва суғд ёзувлари ҳамда тангалрдаги 
ёзувлар. 
3. Илк ўрта асрлар муаллифларининг хабарлари (византиялик 
Приск Панийский, Прокопий Кесарийский, Менандр Протектор, 
Стефан Византийсикй, Сурия ҳужжатлари, арман ва хитой 
манбалари, хоразм ёзувлари, Муғ тоғи суғд ҳужжатлари ва бошқ.). 
4. Ўрта Осиё ривожланган ўрта асрлар даври тарихига доир 
асарлар (Табарий, Фирдавсий, Наршахий, Беруний, ибн Хавқал, 
Мақдисий, Истахрий, Балазурий, ибн Фадлан, Байҳақий, ибн 
Хурдодбех ва бошқ.). 
5. Мовароуннаҳрда муғуллар ҳукмронлиги даври ҳақида 
маълумотлар берувчи манбалар (Жувайний, Рашидиддин, Жалол 
ал–Қарший, Ҳамидуллоҳ Қазвиний ва бошқ.). 
Бугунги кунга келиб тарихшунослик ва манбашунослик 
махсус фанлар сифатида тўла шаклланди. 

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish