Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


 Президент И.А.Каримов тарихни ўрганишнинг



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/111
Sana20.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#566593
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   111
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Эшов

1.5. Президент И.А.Каримов тарихни ўрганишнинг 
аҳамияти ҳақида 
 
Бой маданият ва бебаҳо маънавиятига эга ўзбек халқи ўзининг 
қадимги тарихий ўтмиши билан алоҳида ўрин эгаллайди.
Ўзбекистон давлат мустақиллиги йилларида тарихни ўрганиш 
ва ёритиш, тарихий–маданий меросга муносабат тубдан ўзгарди.
Ҳаққоний ёзилган Ватан тарихини ўрганиш ва ўқитиш шунинг 
учун ҳам керакки, у сохта тарихий тушунча ва тарихий 
хотирасизликка барҳам беради, миллий ғоянинг такомиллашувини 
тезлаштиради. Тарихни мукаммал билиш, унинг мазмун ва моҳияти 


34 
ҳамда фалсафасини теран англаш миллат учун юксак фазилат 
ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 
жамият ижтимоий ҳаётида тарихнинг беқиёс аҳамияти ҳақидаги, 
асл манбалар ва далилларга таянган тарихни яратиш борасида 
илгари сурган “Тарихий хотирасиз келажак йўқ”, “Тарих – миллат 
кўзгуси”, “Тарихий хотираси бор инсон – иродали инсон”, 
“Халқимизни тарих билан қурролантириш зарур”, “Ўзликни англаш 
тарихни билишдан бошланади” каби кўплаб асосли ва долзарб 
аҳамиятга молик ғоялари республика тарихчи олимларини 
янгидан–янги илмий тадқиқотларга даъват этаётганлигини алоҳида 
таъкидлаш мақсадга мувофиқдир. Юртбошимиз И.А.Каримов 
таъкидлаганидек, “Миллий мафкурани шакллантиришдаги энг 
катта манба – бу ҳаққоний ёритилган тарихдир. Тарихни билмай 
туриб, мафкуранинг фалсафий негизларини англаб бўлмайди”.
Тарих ибрат мактаби, ўтмишда йўл қўйилган нуқсонларни 
англамоқ ва уларни яна такрорлаб қўймасликка чорловчи,
ҳўшёрликка, ташқи ва ички фитналарга учмасликка, миллий бирлик 
ҳамжиҳатликка ундовчи кўзгу мактабидир. Айнан шунинг учун ҳам 
холисона тарихни ўрганиш ва яратиш масалага Президент 
И.А.Каримов ўз асарлари ва нутқларида алоҳида эътибор қаратди.
Шу ўринда Президент И.А.Каримовнинг тарихни тадқиқ этиш 
ҳамда ўрганиш борасида долзарб илмий–методологик аҳамиятга 
эга ишланмаларини кўрсатиб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Булар 
қуйидагилардир: “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” 
(1992), “Ўзбекистон келажаги буюк давлат” (1992), “Истиқлол ва 
маънавият” (1994), “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка 
таҳдид, барқарорлик шароитлари ва тараққиёт кафолатлари” (1997), 
“Тарихий хотирасиз келажак йўқ” (1998), “Ўзбекистон ХХI асрга 
интилмоқда” (1999), “Жамиятимиз мафкураси халқни – халқ, 
миллатни – миллат қилишга хизмат қилсин” (1999), “Юксак 
маънавият – енгилмас куч” (2008), “Ўзбекистон мустақиликка 
эришиш остонасида” (2011) ва бошқ.
Давлатимиз раҳбари И.А.Каримовнинг мустақилликнинг 
дастлабки йилларидаёқ эълон этилган асарлари ва нутқларида 
тарих фани ва методологиясини янгилашга бевосита дахлдор 
бўлган бир қатор илмий–назарий, ғоявий ва фалсафий–тарихий
асослар ҳамда тамойиллар мажмуи шакллантирилди. Президент 
И.А.Каримов ташаббуси билан ёшларни бой тарихий–маданий 


35 
мерос, миллий қадриятлар, аҳлоқий ва ватанправарлик ғоялари 
мисолида тарбиялаш муҳим вазифага айланди. Ўтмишдан мерос 
қолган номақбул, зарарли ходисалардан қутулиш, унинг олижаноб, 
илғор анъаналарини, тўпланган умумбашарий қадриятларни эса 
янада кўпайтириш, шу билан бирга ўтмишдаги хатоларни 
қайтармаслик тўлалигича бизнинг вазифамиздир. Бунда холисона, 
аниқ тарихий ёндашув жуда муҳимдир.
Истиқлолнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон тарихи 
фанини қайта кўриб чиқиш масалалари амалга оширилди. Бу 
борада 
мамлакатимиз 
Президенти 
ташаббуси 
билан 
“Ўзбекистоннинг янги тарихи марказини ташкил этиш 
тўғрисида”ги 
Фармоийши 
(1996 
йили, 
18 
сентябрь), 
“Ўзбекистоннинг янги тарихини тайёрлаш ва нашр қилиш 
тўғрисида”ги Қарор (1996 йил 16 декабрь) ҳамда “Ўзбекистон 
Республикаси Фанлар академияси Тарих институти фаолиятини 
такомиллаштириш тўғрисида” ги Қарор (1998 йили, 26 июнь) 
долзарб аҳамиятга эга бўлди. Ўзбекистоннинг янги тарихи 
марказини ташкил этилиши натижасида “Ўзбекистоннинг янги 
тарихи” деб номланган уч жилддан иборат китоб чоп этилди (2000 
йил). Унинг биринчи ва иккинчи жилдларида мустамлака даври 
тарихига дастлаб холис, ҳаққоний баҳо берилди. Учинчи жилдда 
илк бор мустақил Ўзбекистоннинг ўтмиш даври (1991–2000) 
ёритилди. Ўзбекистонинг янги тарихи китобининг чоп этилиши 
катта аҳамиятга эга бўлди.
Шунингдек, Ўзбекистонда буюк алломалар, мутафакирлар, 
Ватан равнақи ва гуллаб–яшнаш учун катта ҳизмат кўрсатган, 
озодлик йўлида босқинчиларга қарши курашган тарихий шахслар 
ва Ўзбекистоннинг бетакрор цивилизация учоқлари – қадимий 
шаҳарларнинг юбилейлари амалга оширилиб, тарихий–маданий 
меросга доир бундай бунёдкорлик ёндашув жаҳон ҳамжамияти 
томонидан эътироф этилди.
Президент Ислом Каримов жаҳон цивилизацияси учоқлари
Ўзбекистон тарихий шаҳарлари аҳамиятини шундай баҳолайди: 
“Қадимги маданиятлар бешиги бўлган бу шаҳарларда илк ва 
кейинги ўрта асрлардаёқ илм–фан, таълим–тарбия соҳалари, 
ҳунармандчилик ва савдо–сотиқ кенг ривожланган, муҳташам 
саройлар, масжид ва мадрасалар барпо этилди. Бундай гўзал 
шаҳарларни бунёд этиш учун нафақат моҳир уста ва қурувчилар, 
балки математика, астрономия, физика, архитектура, геометрия, 


36 
геодезия, сейсмология ва кимё каби фундаментал чуқур биладиган 
олимларнинг билим ва тажрибаси ҳам керак бўлган”.
1
Мамлакатимиз Президенти аждодларимизнинг бебаҳо меросини ёш 
авлодни миллий ва умуминсоний руҳида тарбиялашда даҳлдор 
маънавий хазина деб, унинг замонавий жамиятимиз ривожидаги 
ўрни ва аҳамиятини батафсил очиб берди.
2
Президент И.А.Каримов илгари сурган тарих фани ва унинг 
методологиясига оид ғоя, таълимот, назария, талаб ва тамойиллар 
ўзининг салмоғи, теран мазмуни, моҳияти билан долзарб илмий–
назарий аҳамиятга эга. Юртбошимиз таъкидлаганидек, “Тарих, 
меросимизга бўлган муносабат тубдан ўзгартирилиши лозим, яъни, 
дарсликлардан тортиб оддий китобларгача ҳаммасида ҳақиқат 
ёзилиш шарт. Бу бизнинг ота–боболаримиз руҳи олдидаги 
қарзимиздир”. Зеро, “Ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини 
унутган миллатнинг келажаги йўқ”.
Президент асарларида илгари сурилган тарих ва маданият, 
миллий қадриятлар ва эзгу анъаналарига доир тамойиллар истиқлол 
даврида жамият, миллат ва илм–фан учун зарурий эҳтиёжга 
айланди. Ислом Каримов давр талабига кўра, тарих фани ва унинг 
методологиясига оид, миллат ва Ватан тақдирига дахлдор 
таълимотни ҳаётга тадбиқ этди. Ислом Каримовнинг асарларида 
олға сурилган тарих, тарих фани ва унинг методологиясига оид 
илмий–назарий масалалар, тамойил ва янгича ёндашувлар хилма–
хил бўлиб, истиқлол йилларида Ўзбекистон тарихи фани янгидан 
шаклланиши 
ва 
ривожланишида 
етакчилик 
вазифасини 
бажармоқда. Тарихий муаммоларни холис ва ҳаққоний ёритиб 
беришга янада кўпроқ эътибор қаратиш масаласига доир 
Ўзбекистон Республикаси Президенти шундай дейди: “Шуни эсда 
тутиш керакки, тарихни унутган халқ, жамият ўз йўлини йўқотади. 
Бундай халқ ва жамиятнинг келажаги йўқ”
3
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг БМТ жаҳон сайёҳлик 
ташкилоти ижроия кенгаши 99 сессиясининг очилиш маросимидаги нутқи. / Халқ сўзи, 
2014, 3 октябрь.
2
“Аждодларимиз бебаҳо мероси – адабиётга даҳлдор маънавий хазинадир”. Президент 
Ислом Каримовнинг “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафакирларнинг тарихий 
мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги 
халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқи. / Халқ сўзи, 2014 йил, 16 май. 
3
Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик 
палатасининг биринчи ташкилий йиғилишидаги нутқи / Халқ сўзи, 2015 йил, 13 январь.


37 
Президент Ислом Каримовнинг тарихга оид фикрлардан 
намуналар: 
– тарих сабоқлари инсонни ҳушёрликка ўргатади, иродасини 
мустаҳкамлайди; 
– инсон учун тарихдан жудо бўлиш – ҳаётдан жудо бўлиш 
демакдир; 
– сиёсатчиман, арбобман деган одам, агар виждони бўлса, ўз 
халқининг тарихий ўтмишини билиш шарт; 
– миллий ғояни шакллантиришдаги энг катта манба – 
ҳаққоний ёзилган тарих; 
– тарихга мурожаат қилар эканмиз, бу халқ хотираси 
эканлигини назарда тутишимиз керак; 
– миллатни асраш керак, миллатни асраш учун эса унинг 
ҳақиқий тарихини ўрганиш, авайлаб ҳимоялаш керак; 
– ватан, миллат тақдири ҳал бўладиган қалтис вазиятларда 
тўғри йўлни танлай олиш учун аввало тарихни ва ҳаётнинг аччиқ–
чучугини билиш керак экан; 
– тарих – бу бизларники, аччиқ бўлса ҳам, чучук бўлса ҳам, у 
биз учун ҳаётдан сабоқ ва хулосалар чиқариш учун хизмат қилади.

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish