46
2–мавзу. Ўзбекистон тарихининг энг қадимги даври.
Режа:
2.1. Инсониятнинг дастлабки аждодлари. Антропогенез жараёни.
2.2. Палеолит – қадимги тош даври тарихи.
2.3. Мезолит, неолит ва энеолит даври тарихи.
2.4. Ибтидоий эътиқодлар ва тасвирий санъат.
2.1. Инсониятнинг дастлабки аждодлари. Антропогенез
жараёни.
Ҳозирги давр тарихшунослигида олимларнинг бир гуруҳи
одамзотнинг дастлабки ватани Африка деган фикрни илгари сурса,
бошқалари ─ Европа ва Осиё дейдилар. Инсониятнинг келиб
чиқиши ва ривожланиши масаласи бир неча авлод тадқиқотчилари
томонидан
ўрганилиб
турли
назариялар
юзага
келган.
Антропогенез энг қадимги давр тарихини ўрганишда муҳим ва
долзарб
муаммо
ҳисобланади.
Турли
даврларда
яшаган
мутафаккирлар инсониятнинг пайдо бўлиши ҳақида илмий
таърифга яқин фикрларни баён этганлар. Юнон файласуфлари мил.
авв. VI–V асрлардаёқ одамнинг келиб чиқиши тамомила табиий
ҳодиса деб тавсифлашга уринганлар. Кўпчилик тадқиқотчилар
инсонни меҳнат ва ақлий жиҳатдан камол топиши натижасида
ҳозирги даражасига етиб келган, деган фикрни илгари сурдилар.
Одамни худо яратганлиги, ёки одам бошқа коинотдан келиб ерга
тарқалганлиги ҳақидаги назариялар ҳам бор.
Геологик тадқиқотлари натижаларига кўра, осмоний жисм Ер
бундан беш миллиард йил илгари пайдо бўлиб, унда дастлаб ҳеч
қандай ҳаёт бўлмаган. Ер тарихи геологик жихатдан архей,
палеозой, мезозой ва кайназой эраларига бўлинади. Архей эраси
охирларида Ерда оддий мавжудотлар, палеозойда эса сувда ва
қуруқликда яшовчи ҳайвонлар, мезозойда судралиб юрувчи
жонзотлар ва ниҳоят кайназойда сут эмизувчи ҳайвонлар пайдо
бўлади. Кайназой эрасининг тўртламчи даври бундан 3 млн. йил
илгари бошланиб, бу даврда одамзотнинг дастлабки аждодлари
пайдо бўлади.
Фанда одамнинг пайдо бўлиши масаласи археологик ва
антропологик маълумотлар бўйича ўрганилади. Авваламбор,
инсоният пайдо бўлишининг Қадимги Шарқ ва Юнонистон
47
асотирлари маълум ва илоҳиёт билан боғлиқ бўлган назариялар
мавжуд.
Якка худоликни тарғиб этган барча диний таълимотларда
инсоннинг пайдо бўлиши ёки яратилиши илоҳиёт билан боғланади.
Хусусан, “Библия” таълимотига кўра, одамзот худо томонидан 7
минг йил илгари “қизил лойдан” яратилган. Муқаддас Қуръони
Каримда эса одамнинг лойдан яратилиб, Оллоҳнинг иродаси билан
унга жон ато этилгани таъкидланади. Инсониятнинг илк вакиллари
сифатида “Библия”да Адам ва Ева, Қуръони Каримда Одам Ато ва
Момо Ҳаво номлари келтирилади. Ҳозирги кунда одам пайдо
бўлиши ҳақидаги диний ва дунёвий таълимотлар бир–биридан
ажралган ҳолда, мустақил ривожланмоқда. Жаҳон миқёсида иккала
таълимотнинг ҳам тарафдорлари кўп.
Дунёвий фанлар, хусусан, антропология, археология, тарих
фани антропогенез жараёнини илм–фан соҳаларида эришилган
натижаларнинг далилларига асосланиб ўрганади. Тарих фанида
инсоният табиатнинг бир қисми бўлиб, у ердаги тараққиётнинг
маълум босқичида вужудга келиб узлуксиз изланиш ва меҳнат
туфайли такомиллашиб борганлиги ҳақидаги хулосалар устунлик
қилади. Фанда одамнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш жараёни
антропогенез (юнонча “антропос” – одам, “генезис” – келиб чиқиш,
ривожланиш) деб аталади.
Илмий адабиётларда антропогенез жараёни қуйидаги
босқичларга бўлиб ўрганилади:
1.
Одамнинг ибтидоий аждодлари.
2.
Энг қадимги одамлар.
3.
Ҳозирги қиёфадаги қадимги одамлар.
Одамнинг ҳайвонот дунёсидаги аждодлар билан боглиқлиги
ҳақидаги ғоя ХVIII асрларнинг ўрталарида К.Линней, кейин ХIХ
асрнинг биринчи ярмида Т.Гексли томонидан олға сурилган.
Ч.Дарвин (1871) одамсимон маймунлар одам аждодлари
эканлигини таъкидлаб, инсоннинг ҳайвонот дунёсида ажралиб
чиқишидаги асосий омиллар – табиий сараланиш ва жинсий
танланишдир деб, антропогенезга доир диний қарашларга зарба
беришга ҳаракат қилган. Европа табиатшунослари бу жараёнда
меҳнатнинг роли юксак бўлганлиги таъкидладилар. Аммо,
замонавий тарих фанида одамнинг тўғридан–тўғри одамсимон
маймундан келиб чиқиши ҳақида назария рад этилди. Бунда
ибтидоий одамнинг меҳнат фаолияти асосида жисмоний ва ақлий
48
ўзгаришига урғу берилган эди. Антропология фанида илк, қазилма
ва замонавий одамлар оиласи “hominidae” – “гоминийлар” деб
аталади.
Олимлар ибтидоий одамларни австралопитек, Homohabilis
(“Хомохабилис”) – “ишбилармон одам”, Homoerectus – “тик туриб
юрган одам”, “неандертал” одами ва Homosapiens (хомосапиенс) –
“ақл–идрокли одам” турига киритганлар. Австралопитек (лотинча
“аустралис” – жанубий, “питекос” – маймун, “жануб маймуни”)лар
бундан 6–7 миллион йил илгари шаклланган. Антропологлар
нуқтаи назарига кўра, автролопитекдан антропогенез жараёни
бошланган. Жанубий Африка (Стеркфонтейн), Шарқий Африка
(Эфиопия) ҳамда Танзаниядаги Олдувай дарасида бундан 3–2
миллион аввал яшаган ибтидойи одамларнинг скелет суяклари ва
тош қуроллари топилган (зинжантроп).
Зинжантроплардан кейинги даврда яшаган қазилма одамлар
қолдиқлари Индонезиядаги Ява оролидан ХIХ асрнинг охирларида
топилган бўлиб, фанда уларни “питекантроп” (“маймун – одам”)
деб аташ расм бўлган. Питекантроплар бундан тахминан 1 млн. –
700–600 минг йил илгари (Э.Дюбуа) яшаганлари аниқланган.
Шунингдек, 1927 йилда Хитой ҳудудларидан топилган (Д.Блек)
қадимги одам қолдиқлари (“синантроп” – “Хитой одами”) бундан
600–500 минг йил илгариги даврга оидлиги аниқланган. Қадимги
қазилма одам қолдиқлари Германиянинг Гейделберг, Венгриянинг
Будапешт шаҳри яқинидан ҳам топилган. Олимлар питекантроп ва
синантропларни Homo erectus (хомоэректус), яъни “тик юрувчи”
одам турига киритадилар.
Зинжантроп, питекантроп ва синатроплар гоминийлар
ривожланишининг илк палеолит даври босқичларида яшаганлар. Бу
турдаги қадимги одамлар гавдаларини тик тутиб юрганлар ва
тошдан турли меҳнат қуроллари ясаб, улардан фойдалана
билганлар. Қурол ясай билиши, ўсимлик илдизлари ва меваларни
истеъмол қилишда шу қуроллардан фойдаланиши, шунингдек,
айрим ҳайвонларни овлаши илк одамларни ҳайвонот оламидан
ажратиб турган. Ибтидоий одамларнинг маконларида қўпол тош
қуроллар ва ҳайвонлар суяклари топилган.
49
Do'stlaringiz bilan baham: |