Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/111
Sana20.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#566593
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   111
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Эшов

Неандертал одами 
Ўрта палеолит одамнинг қазилма 
қолдиқлари 
Германиянинг 
Неандертал 
водийсидан 
топилганлиги сабабли фанда у 
“неандертал одами” деб номлаш 
расм 
бўлган. 
Неандертал
қиёфадаги одамларнинг суяк 
қолдиқлари бугунги кунга қадар 
Африка, 
Ўрта 
Ер 
денгизи 
қиргоқлари, Ўрта Осиё, Яқин ва 
Ўрта 
Шарқ 
мамлакатлари 
ҳудудларидан, Қора денгиз 
бўйларидан, Шимолий Европа ҳамда Осиё ерларидан кўплаб 
топилган. Бу қиёфадаги одамлар жисмоний жиҳатдан нисбатан 
анча бақувват бўлиб, ўртача 20–25 йил умр кўрган. Улар тошдан 
хилма–хил қуроллар ясашни билганлар.
Неандерталнинг ташқи қиёфасида, ибтидоий белгилар 
сақланиб, шунингдек, у замонавий қиёфадаги одамга анча 
яқинлашиб қолган эди.
Франциянинг Тордони вилоятидаги сўнгги палеолит даврига 
оид Кроманьон ғорида қадимги одам мозорнинг ўрганилиши 
туфайли бу ерда баланд бўйли (180 см), мия косаси ҳажми 
замонавий инсонга ўхшаш одам дафн этилганлиги аниқланган. 
Олимлар ғордан топилган одам скелет суяклари қолдиқлари 
асосида унинг ташқи қиёфасини тикладилар. Кроманьон ғорида 
топилган одам “кроманьон одами”, яъни Homo sapiens (ақл–
идрокли одам) деб аталди. Замонавий одам дастлабки 
вакилларининг суяк қолдиқлари бугунги кунда ер юзининг юздан 
зиёд маконларидан очиб ўрганилган. Кроманьон одами замонасига 
келиб инсоннинг биологик ва жисмоний қиёфаси ҳозирги замон 
одамидан фарқ қилмайдиган даражада эди. Кроманьонлар даврида 
уруғчилик жамоаси вужудга келади.
Юқорида одамнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши 
масаласига қисқа таъриф берилди. Мазкур мавзу ўта баҳсли 
муаммодир. ХХ асрнинг 70–йилларига қадар антропогенезнинг 
бирёқлама назарияси тан олинган эди (Homoerectus – неандертал– 
Hоmоsapiens). Бугунги кунга келиб, одамнинг ривожланиши 
жараёнидаги тўртта йўналиши тўғрисида қуйидаги ғоялар ўртага 


50 
ташланди: 1) Европа неандерталлари; 2) Африка хомосапиенслари; 
3) Шарқий ва Жануби–шарқий Осиё хомосапиенслари; 4) Сибир–
Олтой хомосапиенслари. Олис ўтмиш замонларда улар умумий 
илдизга эга бўлган, кейинчалик бу одамлар бир дараҳтнинг турли 
шохларига ўхшаб ажралган ва давр ўтиши билан яна бирлашиб, 
яқинлашган деб ҳисобланди. Мазкур назарияга кўра, неандерталлар 
ва хомосапиенслар бир даврда, турли ҳудудларда истиқомат 
қилганлар. Улар биологик жиҳатдан аралашиб (қоришиб) 
борганлар ва ўзаро маданий алоқаларини давом эттириб, 
кўникмалар ва билим–тажриба, тош қуроллар ясаш усуллари ҳамда 
тош қуроллар билан алмашиб турганлар.
Қиёсий ўрганиш учун мисол келтирадиган бўлсак, ўтган 
асрнинг 30 – йиллари бошларида Фаластинда “Эчки ғори” деган 
ўрта палеолит ғор–маконида тош қуроллар билан бирга ибтидоий 
одамларнинг 
скелет 
суяклари 
аниқланган. 
Антропологик 
белгиларга кўра, “фаластин одамининг” ташқи қиёфаси Европа 
неандерталларидан фарқ қилган (пешонаси кенгроқ, мия косаси 
баландроқ, юзининг тузилиши замонавий одамга яқинроқ бўлган). 
Шу боис неандертал ва замонавий қиёфадаги энг қадимги одамнинг 
қўшилиши, қоришиб кетиши ҳақидаги ғоя вужудга келди. 
Шунингдек, замонавий кўринишдаги одамнинг илдизлари жуда 
қадимги даврларга бориб тақалиши, унинг неандерталлар билан 
бир замонда ривожланиши деган ғоялар илгари сурилди.
Аммо, совет даври тарихшунослигида бу ғоялар рад этилди, 
шу давр қарашларига кўра, антропологик кўринишдаги неандертал 
одами доимо бир хил бўлмаган, у тадрижий ривожланиб, анча 
ўзгарган.
Бу назариянинг давоми шундаки, ўрта тош асридаги тинимсиз 
меҳнат ва табий муҳитни билишга интилиш жараёнида инсон 
тафаккурининг ривожланиши натижасида, неандертал қиёфасидаги 
одамлар ҳозирги қиёфали одамларга айлана борганлар. Улар 
жисмоний ва ақлий жиҳатдан камол топиб, замонавий қиёфадаги 
кишилар вужудга келди ва шу билан антропогенез жараёни 
ниҳоясига етди, деб тахмин қилинди. Одамнинг пайдо бўлиши 
ердаги энг буюк ҳодисалардан бири бўлиб, у дастлаб тошдан оддий 
тўқмоқ ясаган бўлса, узлуксиз меҳнат, тинимсиз изланишлар 
натижасида юксак маданият яратиш даражасига етиб келди. Аммо, 
таъкидлаш лозимки, инсониятнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши 


51 
масалаларини ўрганишда талабалар турли назарияларга эътибор 
беришлари лозим.
Антропогенез жараёнида меҳнатнинг инсон турмуш тарзидаги 
ўзгартирувчанлик моҳиятини археологияга оид турли–туман 
манбалар тасдиқлайди. Уларга кўра, турли даврларга оид моддий 
маданиятнинг алмашиши ҳамда янги асосларда ривожланиши, 
моддий манбаларнинг ташқи кўринишидан далилланади. Инсонни 
уни ўраб олган муҳитни ҳамда табиатда содир бўлган ҳодисаларни 
билиш оқибатида унинг дунёқараши, илк эътиқодлари ва 
маъанавий маданияти ривож топган. Зеро, замонавий одамнинг ҳам 
жисмоний ва ақлли ривожланишини меҳнатсиз тасаввур қилиб 
бўлмайди.

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish