Ўрта Осиё қадимги тарихини даврлаштириш шартли равишда
қуйидагича намоён бўлади:
Энг қадимги давр
(мил.авв.)
Ибтидоий тўда
Илк палеолит
1 млн. – 100 минг йил
Ўрта палеолит
100-40мил. йил
Уруғчилик
жамоаси
Матриархат
Патриархат
Сўнги палеолит
40-12 минг йил
Мезолит
12-7 минг йил
Неолит
6-4 минг йил
Энеолит
4-3 мингйиллик
ўрталари
Бронза 3 мингйиллик
ўрталари -2 минг
йиллик
Илк темир
1 минг
йилликнинг
биринчи ярми
24
Тош даври инсоният тарихида энг узоқ давом этган замон
бўлиб, моддий манбалар ва археологик ёдгорликлар топилган
жойлар номига қараб, алоҳида босқичлар ва маданиятларга
бўлинади. Қадимги тош даври – палеолит тарихи билан
антропогенез – одамнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши муаммоси
боғланади.
Истиқлолнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон тарихини
ўрганишда археологик даврлаштириш муҳим аҳамият касб этди.
Шунингдек, қадимги ва ўрта асрлар тарихни даврлаштириш
масаласида тарихий–маданий тараққиётнинг ижтимоий–иқтисодий
омилларига асосий эътиборини қаратиш ғоялари пайдо бўлди.
Сўнгги йилларда Ўрта Осиё халқлари тарихининг янгича
даврлаштириш масаласи ўртага ташланди ва талабаларга тақдим
этилган ўқув қўлланма ҳамда умумлашма тадқиқотда баён этилди
(А.А.Асқаров). Мазкур даврлаштириш тизими эътиборга молик, у
атама ва тушунчалар нуқтаи назаридан аввалги йилларда фанда
эътироф этилган “ибтидоий тўда даври”, “ибтидойи уруғчилик
жамоаси”, “матриархат”, “патриархат”, “ҳарбий демократия”, “ўрта
асрлар” ва “феодал жамияти” каби тушунчаларни ўз ичига олади.
Бу даврлаштиришнинг биринчи даври – Ўзбекистонда
“Ибтидоий тўда даври”, иккинчиси – “Ибтидоий уруғчилик
жамоаси ва мулк эгалигининг шаклланиш даври” (бундан 40 минг
йил аввал то милодий III─IV асрларгача), учинчиси – “Илк ўрта
асрлар”, тўртинчиси – “Ўрта асрлар даври” деб аталган.
Иккинчи давр уч босқичга бўлинган: уруғчилик жамоасининг
матриархат, патриархат ва ҳарбий демократия босқичлари. Мазкур
даврлаштириш муаллифининг нуқтаи назарига кўра, “Жамият
мафкуравий асосини дастлаб табиат ҳодисаларига сиғиниш:
тотемистик, анимистик, сеҳргарлик (матриархат), оташпарастлик
диний қарашлар (патриархат), сўнг (ҳарбий демократия босқичида)
эса зардуштийлик ва буддавийлик, монийлик, насронийлик ва
шаманизм ташкил этади”. Шунингдек, “Ўрта Осиё шароитида
дастлабки синфий жамиятнинг шаклланиши арафасида асосий
харакатланувчи кучлари эркин деҳқон жамоалари─кашоварзлар,
озод шаҳар ҳунармандлари─озодкорлар ва савдо–сотиқ жамоалари
– гувакорлардан иборат эди”, ҳарбий демократия босқичидан аввал,
патриархал уруғ жамоаси босқичида “жамиятнинг эркин деҳқон
25
жамоаларига (кашоварзлар, озодлар ва гувакарларга) тегишли
хусусий мулк шакллана бошлайди”, деб баён этилади ёки бошқа
жойда: “қишлоқ жамоаларини кадхудотлар, яъни виспатилар
бошқарган”, “Ўрта Осиё илк ўрта асрлар (V─VIII) даврининг
деҳқонзодлар тоифасини, яъни катта мулк эгаларини Оврупа
феодаллари билан қиёслаш мумкин” деган фикр–хулосалар илгари
сурилади.
Албатта, бундай қарашлар Олий ўқув юртларининг
ўқитувчилари ва талабаларининг нафақат қизиқишларига, балки
айрим саволларига ҳам сабаб бўлади. Мисол тариқасида, “Нима
учун Ўрта Осиёда милодий IV асргача “ҳарбий демократия” тизими
ривож топган? Қайси сабабларга кўра, хусусан бронза даврида
кадхудат, кашоварз, озодкор, гувакорлар каби ижтимоий гуруҳлар
вужудга келган? – деган саволлар шулар жумласидандир.
Мазкур даврлаштириш изоҳларига оид буддавийлик,
монийлик ва насронийликнинг Ўрта Осиёда тарқалиши йил
санасини ҳисобга олган ҳолда, минтақа ҳудудида III─ IV асрларга
қадар “ҳарбий демократия” устунлик қилган ─ деган хулоса турган
гап, чунки юқори сатрларда тилга олинган диний таълимотлар
хусусан ҳарбий демократия босқичда минтақа ҳудудларида
ёйилиши ҳақида сўз юритилади. Аслида “ҳарбий демократия”
тизимини мил.авв. IX─VIII ва VII-VI асрларга оид Ўрта Осиёнинг
дашт чорвадорлар-кўчманчи қабилалар жамияти билан қиёслаш
мумкин. Бу саналардан анча аввал минтақанинг жанубида,
Марғиёна-Бақтрия маданияти мисолида илк цивилизация вужудга
келган.(У шартли равишда Окс, яъни Амударё цивилизацияси деб
аталади).
Иккинчидан, “синфий жамиятнинг шаклланиши арафасида”
деганда Ўрта Осиё ҳудудида илк давлатчилик тузумига ўтиш даври,
яъни бронза асри назарда тутилганга ўхшайди. Бироқ, минтақанинг
илк ўрта асрлар тарихига тегишли ижтимоий гуруҳларини
(кашоварз, озодкор, гувакор, кадхудот) хронологик даврий ва
мазмуни жиҳатдан бронза, илк темир асри ва антик даври жамияти
таркибини белгилаб берувчи тарихий атамалар сифатида
фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмаслиги аниқ кўриниб турибди.
Ўрта Осиё бронза даври тарихига оид ёзма манбалар аниқланмаган.
“Авесто”да ва антик даври Хоразм, Сўғд, Бақтрия, Парфия
ёзувлари намуналарида, жумладан тангаларда, ижтимоий ва
бошқарув тизимига доир махсус тушунчалар мавжуд, шу боис
26
уларни илк ўрта асрлар тарихига оид атамаларга алмаштириш
зарурияти йўқ.
Ўрта
Осиё
илк
ўрта
асрлар
ижтимоий–иқтисодий
муносабатларини (мулкчилик, ер эгалиги, мулкдорлар аҳволи,
ижтимоий гуруҳларнинг ўзаро алоқалари) Европа илк ўрта асрлар
жамияти билан қиёслаганда қуйидаги ҳолатлар муҳим аҳамиятга
эга:
–Ўрта Осиёга нисбатан Ғарбий Европада илк ўрта асрлар узоқ
давр мобайнида ривожланган (V аср охири─ХI аср ўрталари);
– Ғарбий ва Марказий Европа мамлакатлари илк ўрта асрларда
тараққиёт жиҳатдан Ўрта Осиёдан орқада қолган, мисол учун,
франклар жамиятида хусусий–оилавий ер эгаллиги VI асрда
шакллана бошлаган;
– илк ўрта асрларда Ғарбий Европада шаҳарлар маданияти
ривожланмаган (Франция, Англия ва Германияда дастлабки
шаҳарларнинг вужудга келиши жараёни Х─ХI асрда бошланади),
хўжалик шакллари ва ҳунармандчилик натурал аҳамиятга эга
бўлиб, савдо–сотиқ ва товар–пул муносабатлари суст тараққий
топган, ҳунармандчилик эса қишлоқ хўжалигидан ажралиб
чиқмаган;
– феодализм классик тарзда намоён бўлган Францияда VIII
аср оҳиридан бошлаб хосилдор ерларнинг асосий қисми
(шунингдек, ўтлоқлар, қўллар) қирол, черков ва феодаллар қўлига
ўтади, деҳқонлар улардан қарам бўлиб, оғир мажбуриятларни
бажарганлар.
Ўрта Осиёда тарихий воқелик, жумладан ижтимоий-
иқтисодий муносабатлар ер, мулк эгалиги ҳам мутлақ бошқа
бўлган, шу сабабли, минтақа ўрта асрлар тарихига формацияли
ёндашувдан келиб чиққан “феодализм”, “феодал жамияти” тўғри
келмайди.
Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистон қадимги давр ва ўрта асрлар
тарихини даврлаштиришда хануз инкор этилмаган археологик
даврлаштириш, қабул қилинган атамалар (палеолит, мезолит,
неолит, бронза даври, илк темир асри, антик даври, илк ўрта асрлар,
ривожланган ўрта асрлар) ҳамда этник ва сиёсий, сулолавий
белгиларга асосланган (аҳамонийлар, салавкийлар, юнон–бақтрия,
юечжи–кушонлар,
афригийлар,
эфталийлар,
қораҳонийлар,
ануштегинлар ва х.к.) даврлаштириш тамойилларидан фойдаланиш
мақсадга мувофиқдир. Тарихий даврлаштиришнинг бошқа
27
вариантлари кўп жиҳатдан уларнинг муаллифларини шаҳсий
фикрлари ва қарашларидан келиб чиқиб, хануз фанда эътироф
этилмаган. Мазкур ҳолат юқорида қисқа таҳлил қилинган
даврлаштириш тизими мазмунидаги камчиликлар билан узвий
боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |