5–мавзу бўйича фойдаланилган адабиётлар.
1.
Абаев В.И. Миф и история в Гатах Зороастра. Историко–
филологические исследования. – М.: Наука, 1974.
2.
Авеста. Избранные гимны / Пер. с авестийского
И.М.Стеблин–Каменского. – Душанбе: Адиб, 1990.
3.
Бойс М. Зороастрийцы. Верования и обычаи. / Пер. с
английского И.М. Стеблин–Каменского. – Душанбе: Адиб, 1979.
4.
Дорошенко О.А. Зороастрийцы в Иране. – М.: Наука,
1982.
5.
Ртвеладзе Э.В., Саидов А.Х., Абдуллаев Е.В. Қадимги
Ўзбекистон цивилизацияси: давлатчилик ва ҳуқуқ тарихидан
лавҳалар. – Тошкент: Адолат, 2001.
6.
Сагдуллаев А. Қадимги Ўзбекистон илк ёзма манбаларда.
– Тошкент: Ўзбекистон, 1996.
7.
Сагдуллаев А.С. Қадимги Ўрта Осиё тарихи. – Тошкент:
Университет, 2004.
8.
Хрестоматия по истории Древнего Востока. Часть вторая.
– М.: Высшая школа, 1980.
9.
Ртвеладзе Э. Историческое прошлое Узбекистана. –
Ташкент: Санъат, 2009.
10.
Абдуллаев Ў.М. Ўрта Осиёда қадимги бошқарув ва илк
давлатчилик тарихшунослиги. – Тошкент: Akademiya, 2009.
143
6–мавзу. Қадимги давлатлар тарихи.
Режа:
6.1. Қадимги форс битиклари ва илк юнон манбалари.
6.2. Тарихий–маданий вилоятлар ва қадимги давлатлар.
Қадимги Бақтрия. Суғдиёна. Қадимги Хоразм. Сак–массагетлар.
6.1. Қадимги форс битиклари ва илк юнон манбалари
Қадимги форс битиклари
. Мил.авв. 545–540 йилларда
аҳамонийлар Ўрта Осиёнинг Парфия, Марғиёна, Бақтрия ва
Сўғдиёна вилоятларинн бўйсундирганлар. Сак–массагетларга
қарши Кир II нинг юришлари мил.авв. 530 йилда муваффаққиятсиз
якунланган. Сакларни Доро I мил.авв. 518 йилда истило қилган.
Доро I даврида (мил.авв. 522-486 йиллар) аҳамонийлар
сулоласи Ҳинд водийсидан Ўрта ер денгизига қадар бўлган кенг
ҳудудда ўз хукмронлигини ўрнатган. Аҳамонийлар давлати жаҳон
тарихида биринчи йирик дунё давлати деб ҳисобланади. Бу давлат
илк бор кўп сонли вилоятлар, шаҳарлар ва халқларни
бирлаштирган. Ўрта Осиёда аҳамонийлар икки юз йилдан зиёд
ҳукмронлик қилганлар (мил.авв.330 йилгача).
Аҳамонийлар даври михсимон ёзувларида Ўрта Осиё халқлари
ва вилоятлари тўғрисида турли хил маълумотлар бор. Бу ёзувлар
мил.авв. VI-IV асрларга оид бўлиб, Беҳистун ва Накши Рустам
қоятошларида, Суза, Персепол ва Ҳамадон шаҳарларида топиб
текширилган. Улар қадимги форс тилида турли ижтимоий, сиёсий
ва диний масалаларга доир подшо буйруқларидан ва нутқларидан
иборат.
Шулар жумласидан энг муҳими Беҳистун ёзувлари бўлиб,
Доро I даврида Карманшоҳ ва Ҳамадон шаҳри ўртасидаги йўлда
баланд қоятошда ёзилган (Мидия ўлкаси). Беҳистун ёзувлари
қадимги форс, элам ва аккад тилларида битилган. Доро I бундай
ҳабар қилади: «Мен – Доро, улуғ подшо, шаханшоҳ, мамлакатлат
подшоси, Виштасп ўғли, Аршан невараси, Аҳамоний шоҳ Доро
айтурки: «Аҳурамазда иродаси билан қуйидаги давлатларни
қўлимга киритиб, уларнинг подшоси бўлдим: Форс, Элам, Бобил,
Оссурия, Арабистон, Миср, Лидия, Иония, Мидия, Арманистон,
Каппадокия, Парфия, Дранғиёна, Аръё, Хоразм, Бақтрия, Сўғдиёна,
144
Гандхара, Сака, Саттагадия, Арахозия, Мака: ҳаммаси бўлиб 23
давлат”.
Ҳамадон ёзувлари Доро I шундай ҳабар қилади: “Мен – Доро,
улуғ шоҳ, шаҳаншоҳ давлатлар подшоси – Виштасп ўғли,
Аҳамоний.
Шоҳ Доро айтурки: «Мана ҳузуримда бўлган подшолик:
Сўғдиёнанинг нариги ёғидаги саклар юртидан Эфиопиягача.
Ҳиндистондан Мидиягача – бу подшоликни менга Аҳурамазда –
худолар ўртасидаги улуғ худо, тортиқ қилган”.
Беҳистун ёзувларида Доро I биринчи бўлиб Аҳамонийлар
давлатининг ғарбий вилоятларини кўрсатиб берган бўлса, Нақши
Рустам ёзувларида мамлакатлар рўйхати Мидия ва Эламдан сўнг
шарқий вилоятлардан бошланади: «Мен – Доро, улуғ подшоҳ кўп
қабилали мамлакатларнинг подшоси, кенг сайҳон ерларнинг
подшоси, Виштасп ўғли, Аҳамоний форс, форснинг ўғли, орийлар
уруғидан келиб чиққан орий.
Шоҳ Доро айтурки: “Форс вилоятидан ташқари қуйидаги
мамлакатларни мен бўйсиндирганман, менга ўлпон тўловчи бўлган,
менинг сўзимни ижро этган, менинг қонунимга асосланиб
ривожланаётган: Мидия, Элам, Парфия Аръё, Бақтрия, Сўғдиёна
Хоразм...Сака Хаумаварка, Сака Тиграхауда....денгиздан нариги
ердаги саклар”.
Эрондаги қадимги Персепол шаҳридан бақтрияликлар,
хоразмликлар, сўғдлар ва сакларнинг ўйиб ишлаган расмлари
топилган (Доро I ва Ксеркс подшолар сарой деворларидаги бўртма
расмларда турли халқларнинг ўлпон келтириш манзараси
тасвирланган). Персепол саройидаги расмлар Ўрта Осиё
халқларининг энг қадимги тасвирларидир (уларнинг қиёфаси,
кийим–бошлари, қуроллари маъносида).
Турли халқлар «қаторида сўғдийлар 8–гуруҳда кўрсатилган.
Улар етти кишидан иборат бўлиб, шоҳга идишлар, газмоллар,
номаълум ҳайвон териси ва икки қўйни етаклаб келаётгани
тасвирланган.
Ўн биринчи гуруҳда узун чўққили қалпоқдаги саклар
кўрсатилган. Улар кийим–кечакларни кўтариб ва отни етаклаб
бормоқдалар.
Ўн бешинчи гуруҳда бақтрияликларнинг беш вакили
идишларни ва туяни олиб бераётганлиги тасвирланган.
145
Ўн еттинчи гуруҳ хоразмликлар бўлиб, уларнинг дудама
ханжар, ҳарбий болта, билагузук ва отни олиб келаётгани
кўрсатилган.
Бу тасвирларда Сўғдиёна, Бақтрия, Хоразм ва саклар
вилоятидан бўлган солиқ тўловчиларининг аҳамонийларга турли
хил буюмлар (ҳунармандчилик, тўқимавчилик, заргарлик, ҳарбий
қуроллар), Қадимги Шарқда машҳур бўлган отлар ва туяларни олиб
келаётган манзараси ўз аксини топган. Шунингдек, Суза ёзувларига
кўра, Ўрта Осиё вилоятларидан Эронга олтин ҳамда ложувард,
фируза, сардолик каби қимматбаҳо тошлар олиб келинган.
Аҳамонийлар даври ёзуваларида юртимиз халқаларининг
ўтмиш тарихига тегишли қуйидаги маълумотлар бор: вилоятлар ва
элатларнинг номлари, сиёсий жараёнлар – Бақтриянинг бир қисми
бўлган Марғиёнада Фрада бошчилигида қўзғолонни тор–мор
этилиши, саклар юртига юришлар, иқтисодий тузум ва моддий
маданият тўғрисида маълумотлар.
Кўплаб тадқиқотчиларнинг қадимги форс ёзувларига
бағишланган асарлар мавжуд (И.Маркварт, Э.Херцфельд, Р.Кент,
А.А.Фрейман, А.В.Струве, В.И.Абаев, М.А.Дандамаев ва бошқ.).
Do'stlaringiz bilan baham: |