Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/111
Sana20.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#566593
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   111
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Эшов

Илк юнон манбалари.
Юнон–форс урушлари бошланиши 
билан мил.авв.VI–IV асрлар сиёсий воқеаларида иштирок этган
Ўрта 
Осиё 
халқларинннг 
тарихи 
қадимги 
юнон 
тарихчиларининг асарларида ёртилган. 
Бу борада Ўрта Осиё халқлари тўғрисида қисқа бўлса–да, 
аниқ маълумотлар берувчи Геродотнинг «Тарих» китоби 
айниқса қимматлидир. Қадимги даврлардан бошлаб бу китоб 
дунёда энг машҳур тарихий асарлардан бири бўлиб 
ҳисобланган. Унинг муаллифи Геродот «тарихнинг отаси» деб 
ном олган. 
Геродотни Олд Осиё, Миср, Бобил, Эрон ва “дунё 
чегараларида” жойлашган халқлар ва давлатлар тарихи ҳам анча 
қизиқтирган. Қадимги юнонларнинг фикрларига кўра, Ўрта Осиё ва 
Ҳиндистон ўлкалари инсон яшаган дунёнинг шарқий чегаралари 
бўлган. Геродот Ўрта Осиёда ҳеч қачон бўлмаган ва бу ҳудуд 
ҳақида ўз эшитган ҳиқоялари, суриштириб билганлари асосида 
ёзган.
Геродот “Тарих” китобини мил.авв.455–445 йиллар давомида 
яратгани бизга маълум. Бу муҳим асарида Геродот, Бақтрия, 
Бақтра, бақтрияликларни 13 марта, сўғдларни 2 марта, 


146 
хоразмликларни (хорасмийлар шаклда) 3 марта, сакларни 11 марта, 
массагетларни 19 марта тилга олиб, уларнинг моддий маданияти, 
урф–одатлари, дини ва тарихи ҳақида ҳикоя қилган.
Геродотнинг Ўрта Осиё тўғрисидаги асосий – фикрлари 
форсларнинг сак–массагетларга қарши юришлари, Кир II ва 
Тумарис ўртасидаги сиёсий муносабатлар, аҳамонийлар ҳарбий 
қўшинлари сафида юртимиз халқлари жангчиларининг 
иштироки, уларнинг яроғ–аслаҳалари, йўлбошчилари, форс–
юнон урушларида уларнинг кўрсатган жасорати, халқларнинг 
аҳамонийлар давлатига бўйсуниши ва махсус ўлпон тўлаши, 
сак–массагетларнинг урф–одатлари, турмуш тарзи ва диний 
эътиқоди, Ўрта Осиёдаги Акес дарёсининг сувларидан 
фойдаланиши ҳақида ва бошқа айрим маълумотлардан иборат.
Геродот Ўрта Осиёда аҳоли жойлашуви умумий ҳудудий 
чегараларидан беҳабар бўлган.
Геродот 
маълумотларида 
берилган 
«Бақтрия 
халқи» 
тушунчаси маълум бир этник бирликни бирлаштирган бўлиши 
мумкин. «Халқ» маъносини берувчи «этнос» сузи Геродот 
«Тарих»ида жуда кўп учрайди (тадқиқотчилар ҳисобига кўра, 
тарихчи бу сўзни 145 марта тилга олган) ва фақат икки жойдагина 
бу сўз Бақтрияга нисбатан ишлатилган. Қуйидаги келтирилган 
маълумотлар Г.А.Стратановский томонидан рус тилига таржима 
қилинган Геродотнинг «Тарих» асаридан олинган. 
Геродотнинг айтишича, Доро I Аҳамонийлар давлатини 20 та 
ўлкага бўлган. Тарихчи Ўрта Осиё халқлари ҳақида бундай хабар 
қилади: 
Тарих, III китоб, 92. «Бақтрияликлардан эглларгача бўлган 
халқлар 300 талант солиқ тўлаганлар. Бу – ўн иккинчи ўлка». 
III, 93. «Саклар ва каспийлар 200 талант тўлаганлар. Бу – ўн 
бешинчи ўлка. Парфияликлар, хорасмийлар, сўғдийлар ва арийлар 
300 талант тўлаганлар. Бу – ўн олтинчи ўлка» (Бир талант 25,92 кг. 
кумушдир). 
Геродот 
мунтазам 
равишда 
аҳамонийлар 
ҳарбий 
қўшинларидаги юртимиз халқларининг жангчи вакиллари ҳақида 
ёритади: 
Тарих, 
VII, 
64. 
«Бақтрияликларнинг 
уст–боши 
мидияликларнинг уст–бошига ўхшаган, улар ўқ–ёй ва калта 
найзалар билан қуролланганлар. Саклар (скиф қабиласи) узун 
чўққили қалпоқлар кийиб, камон ва ханжарлар билан 


147 
қуролланганлар, яна уларда икки қиррали ҳарбий болталар–
сагарислар бўлган. Ушбу қабила (айнан скиф қибиласи) амиргий 
саклар деб номланган. Форслар скифларнинг ҳаммасини саклар деб 
атаганлар. Бақтрияликлар ва сакларнинг сардори Гистасп – Доро ва 
Кирнинг қизи Атоссанинг ўғли бўлган». 
VII, 66. «Парфияликлар, хорасмийлар, сўғдлар, гандарийлар 
ва дадиклар бақтрияликларнинг қуролларига ўхшаган яроғ–
аслахалари билан ҳарбий юришни бошладилар. Уларнинг 
йўлбошчилари: парфияликлар ва хорасмийларнинг – Фарнак ўғли 
Артабоз; сўғдларники – Артей ўғли Азан бўлган.
VII, 
88. «Бактрия чавандозларининг қуроллари пиёда 
аскарлари қуролларига ўхшаган». 
Тарих. 1. 201. «Шу халқларга эга бўлгандан сўнг, Кир 
массагетларни истило қилиш мақсадини ўз олдига қўйган. Бу 
массагетлар жасур ва беҳисоб қабиладир. Улар шаркда, қуёш 
чикиши йўналишида, Аракс дарёсининг нариги ёғида исседонларга 
рўпара бўлиб жойлашганлар. Баъзилар уларни скиф қабиласи деб 
ҳисоблашганлар».
I, 202. «Ҳикоячиларнинг ҳабарларига кўра, Аракс Истр 
дарёсидан йириқроқ бўлган, аксинча, бошқа бирлари эса уни 
кичикроқ дарё деб ҳисоблайдилар. Аракс дарёсида ороллар кўп... 
Аракснинг бир ўзани кенг очиқ жойда оқиб, Каспий денгизига 
қўйилади: Каспий денгизи—бу бошқа денгизлар билан боғланмаган 
денгиздир». 
I, 215. « Массагетларнинг кийим–кечакларн ва турмуш тарзи 
скифларникидан унча фарқ қилмайди. Уларнинг отлиқ ва пиёда 
қўшинлари бўлиб, одатда улар камон, найза ва ҳарбий чўқмоқлар 
билан жанг қиладилар. Уларнинг ҳамма нарсалари олтин ва мисдан 
ишланган. Чўқмор, ўқ ва найзалар учлари мисдан ишланган, 
уларнинг уст–бошлари олтин билан нақшланган. Улар отларининг 
эгар–жабдуқларини ҳам уст–бошлари каби олтин билан 
безатадилар. Темир ва кумушдан ясалган буюмлар уларнинг 
рўзғорида ишлатилмайди, чунки бу металлар массагетларнинг 
ерларида умуман учрамайди, аммо олтин ва мис уларда жуда кўп». 
I, 216. «Бўғдойни массагетлар экмайдилар, чорвачилик ва 
балиқчилик (Аракс дарёсида балиқ сероб) билан шуғулланадилар 
ҳамда сут ичадилар. Массагетлар ичида улуғланган ягона худо – бу 
Қуёшдир, Қуёшга улар отларни қурбон қиладилар, чунки дунёдаги 


148 
энг чаққон худога тез чопар жонлиқни қурбон қилиш лозим деб 
ўйлайдилар”. 
Мил.авв. 530 йилнинг июль - август

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish