Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/111
Sana20.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#566593
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   111
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Эшов

 
йўли
 
беркитилгани
 
учун
 
тоғ 
билан ўралган водий ўрнида қўл пайдо бўлган
.
Илгари шу сувдан
 
фойдаланиб
 
келган қабилалар бу имкониятдан маҳрум бўлиб, 
даҳшатли ҳолатга тушганлар... подшо
 
тўғон дарвозаларини очиш 
учун катта пул (солиқлардан ташқари) талаб қилган».
Муҳим савдо йўлларида жойлашган Ўрта Осиё вилоятлари 
Аҳамонийлар давлатида катта иқтисодий ва ҳарбий аҳамиятга эга 
бўлган. Бақтрияни идора қилган сатраплар – ҳокимлар 
аҳамонийларнинг оиласи вакиллари бўлган (тўрт марта Бақтрия 
ҳокимлари улуғ подшо ўғиллари ёки ака–укалари бўлган).


149 
Бақтрия сатраплари аҳамонийлар тахтини қўлларига олишни 
доимо ўз олдиларига муҳим мақсад қилиб қўйганлар. Бақтрия 
ҳокими 
Масист 
аҳамонийлар 
подшоси 
Ксерксга 
қарши 
(Масистнинг акаси) Бақтрия вилоятида қўзғолон кўтаришга харакат 
қилган. 
Тарих, IX, 113. «У ўғиллари билан маслаҳатлашиб, улар ва 
ўзининг тарафдорлари билан бирга Бақтрага
йўл олади. Подшони 
тахтдан ағдариш учун у Бақтрия вилоятида қўзғолон кўтармоқчи 
бўлган. Агар у бақтрияликлар ва саклар олдига ўз вақтида етиб 
борганда, ўз олдига қўйган мақсадни аниқ бажариши мумкин эди. 
Ҳақиқатдан ҳам бу халқлар Масистни ҳурмат қиларди, у Бақтрия 
сатрапи бўлган. Аммо Ксеркс Масистнинг ниятидан хабардор 
бўлиб, унинг кетидан ҳарбийларни юборади, йўлда қувиб тутилган 
Масист, ўғиллари ва тарафдорлари билан биргаликда ўлдирилади”. 
Геродотнинг «Тарих» асарида Ўрта Осиё ҳудуди билан 
боғланган географик тушунчалар кам учрайди. Шулар жумласидан, 
дарёларнинг номлари–Аракс, Акес ва Каспий денгизидир. Геродот 
Бақтрия маркази Бақтра шаҳрини ва шу вилоятлардаги Барка номли 
қишлоқни икки марта тилга олган (Геродот, IV, 204; VI, 9; IX, 113). 
Бошқа дарёлар, тоғлар, қўллар ёки шаҳарлар ва жойлар ҳақида 
тарихчи хабар қилмаган. Баъзи халқларнинг ҳудудий жойлашуви 
(саранглар, таманейлар) бизга номаълум бўлиб қолган.
Геродотнинг асарида Ўрта Осиё халқларининг Ксеркс 
қўшинлари ичида қадимги дунё тарихида машҳур бўлган Марафон 
ва Саламин жангларида юнон–форс урушлари қатнашганлари 
ҳақида маълумотлар бор. Марафон жангида сакларнинг отлиқ 
қўшинлари ниҳоятда катта жасурлик кўрсатганлар (Тарих, IX.71.). 
Саклар ва Бақтрия чавандозлари аҳамонийлар қўшинларидаги 
энг жасур қисмлардан бири бўлиб ҳисобланган. Геродот хабарига 
кўра, Ксеркснинг отлиқ қўшинларида фақат айрим халқларгина 
махсус хизмат қилганлар – форслар, мидияликлар, саклар, 
бақтрияликлар, ҳиндлар, ливияликлар, каспийлар, париканийлар ва 
араблар (Тарих, VII, 88). 
Геродотнинг тарихий анъаналарини давом эттирган бошқа бир 
юнон тарихчиси Ктесий Кичик Осиёдаги Книд шаҳридан бўлган. У 
мил.авв.404 йилдан бошлаб аҳамонийлар подшоси Артаксеркс II 
(мил.авв. 404–359 й.) саройида табиб вазифасини бажарган. Подшо 
саройида у Шарқ чегараларида жойлашган узоқ шаҳарлар, 
давлатлар ва халқлар ҳақида кўпдан-кўп ҳикоялар эшитган. 


150 
Қадимги юнон афсоналари таъсирида тарбияланган Ктесий Шарқ 
достонлари ва тарихига ҳам жуда қизиқиб, форс подшолиги 
таркибидаги халқларнинг тарихи ва маданиятига оид анча 
маълумотлар йиғиб олган. 
Айниқса тарихчини Ҳиндистон ва Бақтрия қизиқтирган. 
Унинг Ҳиндистонга нисбатан катта эътиборини тушуниш мумкин, 
чунки қадимги юнонларнинг тасаввурларида, бу ўлка қуёш 
чиқишида биринчи ва дунёнинг шарқий чегараларида охирги 
давлат бўлиб ҳисобланган. Ҳиндистонга чегарадош Бақтриянинг 
олтини, қимматбаҳо ярқироқ тошлари, камон ва найзалар билан 
қуролланган чавандозлари Эронда машҳур эди. Шу боис Ктесий 
«Персика» асарининг катта бир қисмини бақтрияликлар тарихига 
бағишлаган. 
Эрондан юртига қайтганидан сўнг Ктесий қадимги форслар 
тарихини ёритишни режалаштирган. Бироқ тўпланган маълумотлар 
айнан 
форслар 
тарихи 
мундарижаси 
доирасидан 
чиқиб 
бақтрияликлар тарихини ёритишга ҳам хизмат қилган. «Персика» – 
“Форс тарихи” деб номланган асар мил.авв. 398 йилдан сўнг 
ёзилган. 
Ктесий Оссурия ҳукмдори Нин ва Бақтрия подшоси Оксиарт 
(бошқа манбаларда Зороастр, Зардушт) урушлари ҳақида ҳамда Кир 
II нинг бақтрияликлар билан уруши тўғрисида ҳикоя қилади. 
Одатда бир гуруҳ олимлар Ктесийни Геродотга нисбатан 
ишончсизроқ муаллиф деб ҳисоблайдилар. Уларнинг фикрича, 
Оссурия подшолари ҳеч қачон Шарқнинг узоқ чегараларига 
юришлар қилмаганлар, бундан ташқари, Бақтриянинг ҳарбий 
қисмлари унча қудратли бўлмаган ва Оссурияга қарши чиқолмаган 
деб фараз қилинади. 
Ктесий Бақтриянинг кўп сонли истеҳкомлари ва шаҳарлари 
ҳамда мустаҳкамланган пойтахти ҳақида, бу шаҳарни қамал қилган 
Оссурия подшоси Нин туғрисидаги шундай ёзади: “...Нин 
бақтрияликларга қарши юришни бошлаган. У Бақтриянинг 
қалъалари, аҳолисининг кўплиги ва жасурлиги ҳақида хабардор 
бўлиб, ўзига бўйсиндирган халқлардан кўп сонли қўшинларни 
йиғиб олган. Шу қўшинларга сардор бўлиб, Нин Бақтрия юртига 
бостириб кирган, аммо вилоятдаги хилма–хил тоғ даралари унинг 
қўшинларни алоҳида қисмларга бўлишга мажбур қилган.
Бақтриядаги кўпдан–кўп йирик шаҳарлар орасида бир машҳур 
Бақтра номли шаҳар бўлган. Бу шаҳар мамлакатнинг маркази 


151 
бўлиб, кўп шаҳарлар ичида, баланд ва мустаҳкам мудофаа 
деворлари билан ўралган, унда подшо қалъаси алоҳида 
жойлашган”.
Ҳатто ХХ асрнинг ўрталарига қадар қадимшунослар 
Ктесийнинг Бақтрияда қудратли қалъалар ва шаҳарлари ҳақидаги 
ҳикояларга нисбатан ишончсизлик билан қарашган. Бироқ, кейинги 
археологик кашфиётлари натижасида Бақтрия ҳудудида кўп сонли 
истеҳкомлар, мудофаа деворлар ва буржлар билан мустаҳкамланган 
мил. авв. VII-VI асрларга оид қўҳна шаҳарлар аниқланди.
Гекатей ва Геродот асарларидан келиб чиққан “Катта Хоразм” 
давлати масаласи, шунингдек Ктесийнинг Бақтрия подшолиги 
ҳақидаги маълумотлари Ўрта Осиёда илк давлатларнинг пайдо 
бўлиши илмий муаммосига асос бўлиб хизмат қилди. 
Қадимги юнон тарихчиларидан яна бошқа бири –Гекатей 
ҳақида қисқа бўлса ҳам айтиб ўтиш лозим. Гекатей Милет 
шаҳридан бўлиб (мил.авв. VI–V асрлар), қадим тарихчилар орасида 
биринчи бўлиб аҳамонийлар сатрапияларининг рўйхатини 
келтирган ва Қадимги Шарқ халқлари тарихига оид маълумот 
берган (жумладан, парфянлар, хорасмийлар, бақтрияликлар ва 
арияликлар ҳақида ҳам ёзган). Унинг маълумотларидан Геродот ва 
Ктесийлар фойдаланганлар (Ктесий ўз асарида аҳамонийларнинг 
подшо саройи ҳужжатларидан фойдаланганлиги ҳақида эълон 
қилади). Геродотдан олдин Ҳиндистон ҳақида Скилак хабар қилган. 
У подшо Доро I нинг буйруғини бажариб, Ҳинд дарёси орқали 
кемаларда сузиб Арабистон денгизига чиққан ва Қизил денгизни 
бўйлаб Миср қирғоқларига эсон–омон етиб борган. 
Бошқа бир юнон муаллифи Ксенофонт «Киропедия» номли 
асарида, Ктёсий хабарларига ўхшаш, Бақтра шаҳрининг 
оссурияликлар томонидан қамал қилиниши тўғрисида маълумот 
беради. Шунингдек, Ксенофонт Кир II ва Бақтрия урушлари ҳақида 
ҳам ёзади. 

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish