Ижтимоий–иқтисодий
маълумотлар
ва
сиёсий
тарих.
Авесто–жамияти тўрт асосий қисмга бўлинади. Уй, оила
жамоаси–«нмана», «дмана», уруғ жамоаси – «вис», қабила –
«занту», қабилалар иттифоқи – «дахию» деб аталган.
132
Яштнииг учинчи бобида бундай хабар қилинади: «Худо
Митрани биз улуғлаймиз. Унга ҳеч ким ёлғон гапиролмайди: уйда –
оила бошлиғи, уруғ оқсоқоли, қабила йўлбошчиси ва мамлакат
сардори. Агар уй эгаси, уруғ оқсоқоли, қабила бошлиғи ва
мамлакат сардори ёлғончи бўлса, ғазабланган Митра бутунлай
оилани, уруғни, қабилани, мамлакатни ва уларнинг бошлиқларини
ҳам тамоман йўқ қилади».
Оила, уруғ ва қабила бошлиғини англатиш учун «пати» сўзи
ишлатилган – «нманопати», «виспати», «дахиюпати». «Дахию»
тушунчаси «вилоят» маъносини ҳам англатган. Мамлакатни идора
қилган шахс «кави» ёки «састар» деб аталган. «Састар» сўзи орқали
қабилаларнинг ҳарбий йўлбошчиси ҳам тушунилган.
Оқсоқоллар кенгаши – «варзанопати», «ханжамана», халқ
йиғилиши (мажлиси) –«въяха» деб аталган. «Авесто» шаҳар ҳаёти
ва тузуми ҳақида маълумотлар бермайди. Манбада «шаҳар» сўзи
ёки «шаҳар жамоаси» тушунчаси йўқ.
«Авесто» қадимги жамиятнинг тўрт тоифасини ажратиб
беради – қоҳинлар, жангчилар, чорвадорлар ва ҳунармандлар
(Ясна, 19–боб). «Авесто»да тилга олинган «баланд уйлар»,
«устунлар» махсус бинокорлар бўлганлигидан далолат беради.
Манбанинг турли маълумотларига кўра, қадимги қишлоқларда
заргарлик, кулолчилик, тўқувчилик ва темирчилик ривожланган.
Ҳарбийларнинг яроғ–аслаҳалари найза, ўқ–ёй, ханжар ва ҳарбий
болталардан иборат бўлган.
“Авесто”нинг энг қадимги қабилалари чорвачилик билан ҳаёт
кечирганлар. Китобда чорвачилик ҳаётига оид маълумотлар жуда
кўп сақланиб қолган: «Ахурамаздага мурожаат қилиб, пайғамбар
айтурки: «Сен ўша, ким бизга ҳаёт манбаи бўлган чорвани дунёга
келтириб, яратгансан».
«Ахурамазда яратган ҳамма нарсанинг ичида биринчи ўринда
чорва туради. Биз чорвага «тинч ўтлов ва емиш таъминлашга
чақирамиз».
“Чорвага яхши эга керак. Ушбу ердаги чорва эгалларига мен
эркин юришни ва эркин ҳаётни таъмин қиламан” (Ясна, 24.
Готалар).
Яшт ва Ясна бобларида деҳқончилик ҳақида маълумотлар
учрамайди. Видевдат китобида деҳқончилик савоб иш деб
ҳисоблаган: “Ким ерга ишлов берса, о Спитама Заратуштра, чап ва
133
ўнг қўли билан, ўнг ва чап қўли билан, у ерга манфаат келтиради”
(Видевдат, 3–боб).
“Авесто”да
келтирилган
маълумотлар
Ўрта
Осиёда
қабилаларнинг сиёсий бирлашмаси ташкил топган даврларга (мил.
авв. IX–VIII аср.) мансуб бўлиши мумкин. Бу бирлашма –
Арёшайёна ёки Арёнам Вайжо, жуда катта ҳарбий аҳамиятга эга
бўлган. Шу давр аҳолисининг бир қисми ўтроқ деҳқончилик ва
чорвачилик билан шуғулланган, бошқа бир гуруҳи эса қўчиб
юрадиган чорвачилик шаклига ўтган. Ўтроқ деҳқончилик ва
чорвачилик билан машғул бўлган вилоятлар («Шоҳнома»да – Эрон)
ва кўчманчи чорвадорлар («Шоҳнома»да – Турон) ўртасида сиёсий
қарама–қаршиликлар пайдо бўлган.
«Авесто»га кўра, қадимги подшоларнинг рўйхати қўйидагича:
«Хаошъёнх – “Авесто” халқларнинг биринчи афсонавий подшоси
(«Шоҳнома»да – Хушанг), кейин Йима (Жамшид) – подшо–подачи,
Съёваршон (Сиёвуш), Кави Хаосров (Кай–Хисров), Кави Виштасп.
Кавийлар («Шохнома»да – кайёнийлар) – подшолар
сулоласидир. Бу сулола вакиллари– Кави Кават (Кай– Кубот), Кави
Усан (Кай–Қовус), Кави Пишин (Кай–Пишин), Кави Аршан (Кай–
Ареш) Заратуштра таълимотининг тарафдорлари бўлганлар.
Туронликлар эса Заратуштра таълимотини қабул қилмаганлар,
шунинг учун ҳам улар «Авесто»да «сохта», «ёвузлар» сифатида
ёритилган.
Кави Хаосров орийлар мамлакатларини бирлаштирувчи
подшо бўлиб ҳисобланади. Унга қарши «тура» чорвадор
қабилаларнинг
йўлбошчиси
Франграсён
(«Шоҳнома»да
–
Афросиёб) кураш олиб борган. Франграсён – Афросиёб, Кай
Хисровнинг отаси Съёваршон Сиёвушни ўлдирган. Кай Хисров
Франграсён биланг жанг қилиб, уни Чайчаст қўли ёнида
мағлубиятга учратиб ҳалоқ этган. Шундай қилиб, Кай Хисров отаси
Сиёвуш ва Аграэрат, Наравид исмли баҳодирлар учун қасос олган.
Кави Виштаспнинг асосий душманлари туроний «дану» ва
«хьяона» қабилаларнинг вакиллари – Аштарвант, Аржатасп,
Вандарманиш ва Даршин бўлган. Тақдир ва бахт худоси Ашига
мурожаат қилиб, Кави Виштасп айтурки: «Бахт–саодатли Аши,
ғалабали жангда, хъяона ёвузи, етти юз туя эгаси сержаҳл
Аштарвант, сохта Аржатасп, девларни қадрлаган Даршин устидан
ғолиб чиқишга, хъяона жангчиларини юзлаб қиришга омад
сўрайман». («Яшт, 17– боб).
134
Do'stlaringiz bilan baham: |