Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


Салавкийлар ва Юнон–Бақтрия давлатлари



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/111
Sana20.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#566593
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   111
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Эшов

Салавкийлар ва Юнон–Бақтрия давлатлари............................ 
 
 
 
201 
10–мавзу. Хоразм, Қанғ, Даван, Юечжи–кушон ва Кушон 
давлатлари. ....................................................................................... 
 
 
222 
 



Кириш 
 
Ўзбекистон тарихи чуқур илдизларга ва бой маданий ўтмишга 
эга. Кўп минг йиллар давомида ривож топган бу тарих, 
аждодларимиз ва халқимиз тарихи сифатида ўрганилади. Истиқлол 
ўзбек халқи ҳаётида туб маънавий янгиланиш жабҳасини бошлаб 
берди. Ўзбекистон ижтимоий–иқтисодий ҳаётининг барча 
соҳаларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар боис 
мамлакатимиз XXI асрга замонавий тараққиёт йўли билан кириб 
келди.
Мустақиллик туфайли Ўзбекистонда тарих ва маданий 
меросга муносабат янги даражага кўтарилди. Тарихни холис, 
ҳаққоний яратиш ва ўрганиш имконияти юзага келди. Бу борада 
мамлакатимизда муайян мақсадларга йўналтирилган тарихий 
таълимий сиёсатининг амалга оширилиши алоҳида аҳамият касб 
этади. Ўзбекистон тарихи муаммоларини тадқиқ этиш, тарихни 
ўрганишга янгича ёндашув бу фанни ўқитиш услубиятини ва 
Ўзбекистон тарихи бўйича янги дарсликларни яратиш масаласини 
сифат жиҳатдан тамоман янги ва жиддий поғонага кўтаришга 
хизмат қилди.
Президент И.А.Каримов яратган “Тарихий хотирасиз келажак 
йўқ”, “Юксак маънавият – енгилмас куч”, “Ўзбекистон 
мустақилликка эришиш остонасида” каби ва бошқа муҳим асарлари 
Ўзбекистон тарихини замонавий талаб тарзда ўрганишнинг 
назарий–услубий асосини шакллантиришга назарий пойдевор 
бўлиб хизмат қилди. Тарихий–маданий жараёнларни холислик, 
янги илмий ёндашувлар ва қарашлар тамойиллари орқали 
таърифлаш, бирламчи манбаларга таянган ҳолда масалани таҳлил 
этиш, ушбу концепциянинг асоси сифатида хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон мустақил, суверен давлат сифатида жаҳон 
тарихидан абадий ўрин олди. Биз ҳозирги даврдаги тинчлик, 
барқарорлик ва тотувлик, миллий тараққиёт шароитида 
мустақиллик моҳиятини чуқур англаш, уни қадрлаш ва 
мустаҳкамлаш учун истиқлол манзиллари сари босиб ўтган 
йўлларимизга ва ҳурликнинг дастлабки йиллардаги мураккаб 
сиёсий ва ижтимоий–иқтисодий вазиятда, баъзан оғир шароитда 
Ўзбекистон тараққиёт йўлини ишлаб чиқиш ва босқичма–босқич 
мувафақиятли амалга ошириш жараёнини доимий равишда ёдда 



тутишимиз лозим. Мустақиллик осон ва ўз–ўзидан қўлга 
киритилмаган, у Президент Ислом Каримов раҳбарлигидаги 
сермашаққат курашларнинг натижасидир.
Президент И.А.Каримов халқимизнинг тарихий–маданий 
анъаналари ва инсонпарварлик қадриятлари асосида таркиб 
топаётган миллий ғояга бўлган заруриятни асослаб, унинг мазмун–
моҳиятини очиб берди. Ўзбекистоннинг барча фуқаролари 
манфаатларига хизмат қиладиган миллий ғоя мамлакатимизнинг 
тараққиёти, унинг ривожи ва гуллаб яшнаши билан узвий 
боғланади. Миллий ғоя эркин жамият қуришнинг маънавий 
асосларини кўрсатиб берди. Бундай эркин жамият барча 
фуқароларнинг орзу–истагидир. Кишилар онгидаги бундай 
интилишнинг шаклланишини ҳам миллий ғоянинг интеграция – 
бирлаштирувчи 
вазифаси 
белгилайди. 
Олдимизда 
турган 
муаммоларни муваффақиятли ҳал этилишига кўмак берувчи 
йўлларни тадқиқ этиш, қидириш жуда муҳимдир. Бу борада 
тарихий онгни шакллантиришнинг аҳамияти беқиёсдир.
Президент И.А.Каримов ташаббуси билан Ватанимиз 
тарихини ва халқимизнинг бой маданий меросини холисона 
ўрганиш ва янгича тадқиқ этиш долзарб вазифага айланди. 
Ўтмишдаги аждодларимиз томонидан яратилган қадриятларга 
содиқлик, маданий ва маънавий мероснинг тикланиши борасидаги 
бунёдкорлик ишларнинг мазмун – моҳиятини ҳамда фан 
ютуқларини таълим жараёни, янги дарслик ва ўқув адабиётларига 
татбиқ этиш муҳим аҳамият касб этди.
Ўзбекистон тарихи ва аждодларимиз маданий мероси, 
уларнинг жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган ҳиссасини 
ўрганиш ва тарғиб этиш, таълим–тарбия соҳасида ундан кенг 
фойдаланиш, ёш авлодни тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга. Зеро, 
маънавиятнинг асоси бўлмиш тарих, ўтмиш воқелиги миллий ғурур 
ва ифтихор, ватанпарварлик туйғуларини юксалтиришда, тарихий 
хотира эса инсонни ўзлигини танитишга ва иродасини 
мустаҳкамлашга, унинг дунёқарашини кенгайтиришга кўмак 
берувчи катта куч ҳисобланади.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети 
тарих факультетининг профессор–ўқитвучилари илм–фан соҳасида 
кечаётган янгиликлар, фан ва таълим уйғунлиги, замонавий ўқитиш 
тизимини кенг тадбиқ этиш масалалари туб моҳиятини тушунган ва 
таҳлил этган ҳолда, нафақат университет, балки республика олий 



ўқув юртларида юқорида қайд этилган масалаларнинг ечими 
ижроси бўйича бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.
Мамлакатимизда қабул қилинган Кадрлар тайёрлаш Миллий 
дастури доирасида таълим тизими тубдан ислоҳ қилинди. Унинг 
натижасида юксак билимли, маънавий баркамол авлодни юзага 
келтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. 
Мазкур соҳада эришилган ютуқлар ҳозирги кунда халқаро 
ҳамжамият томонидан ҳақли тарзда эътироф этилмоқда.
Шубҳасиз, янги авлод ўқув адабиётлари ҳам юқорида 
таъкидланган мулоҳазаларга ҳамоҳанг равишда замонавий 
талабларга жавоб бериши даркор. Таълим тизимини сифат 
жиҳатидан такомиллашуви учун унга аввало илм–фан янгиликлари, 
инновацияларни жо этиши лозим.
Китобхон эътиборига ҳавола этилаётган мазкур дарслик қайд 
этиб ўтилган фикр–мулоҳазаларда илгари сурилган масалаларни 
инобатга олинган ҳолда, Ўзбекистон тарихи дарсликларнинг I–
жилдини ташкил этиб, у энг қадимги давридан то ХIV асрнинг 
ўрталарига қадар бўлган тарихий даврини қамраб олади. Дарсликни 
тайёрлаш жараёнида ёзма манбалар ва археология, антропология, 
нумизматика ҳамда эпиграфика материаллари, Ўзбекистон 
тарихининг турли даврларига оид сўнгги илмий тадқиқотлар 
натижаларидан кенг фойдаланилди.
Дарслик Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус 
таълим вазирлигининг “Олий ва ўрта махсус, касб–ҳунар таълими 
тизими учун ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш 
концепцияси”да илгари сурилган талабларга мос равишда 
тайёрланган. 
Бу 
концепцияда 
баён 
этилганидек, 
ўқув 
адабиётларининг мазмуни билим олувчиларда мустақил ва эркин 
фикрлаш, ўзлаштириб олинган билимларни босқичма–босқич 
бойитиш ва мукаммаллаштириб бориш, мустақил таълим олиш 
ҳамда янги билимларни ўқув адабиётларидан излаб топиш 
кўникмаларини ҳосил қилишни таъминлаши керак.
Ушбу дарслик шу вақтгача республика профессор–
ўқитувчилари, 
тарихчи 
олимлар 
томонидан 
яратилган 
дарсликлардан фарқли ўлароқ қуйидаги жиҳатларни ўзида акс 
эттирган: 
– дарсликда манбашунослик ва тарихшунослик маълумотлари 
ҳамда мустақиллик йилларида амалга оширилган илмий 



тадқиқотлар натижалари, Ўзбекистон тарихи фанида юзага келган 
инновациялардан кенг фойдаланилди; 
– фаннинг мазмунига маълум янгиликлар киритилган ҳолда 
мазкур дарсликда даврлаштириш бўйича мавжуд назариялар ва 
илмий қарашлар кўриб чиқилди;
– Марказий Осиёда тарихий–маданий меросга муносабат. 
замонавий муаммолар ва ёндашувлар таърифланди; 
– Ўзбекистон давлатчилиги, унинг шаклланиши, шаҳарсозлик 
маданияти хусусида қатор янги маълумотлар тегишли мавзуларга 
жорий этилди;
– «Авесто» хусусидаги маълумотлар (географик, ҳудудий 
номлар, ижтимоий–иқтисодий маълумотлар, сиёсий тарих) 
кенгайтирилиб, унинг маънавий ҳаётдаги аҳамиятига алоҳида 
эътибор қаратилди; 
– «Буюк ипак йўли» мавзуси энг қадимги ва ўрта асрларда 
мавжуд алоқа ва савдо йўллари билан узвий боғланган ҳолда янги 
материаллар билан бойитилди; 
– IX –XII асрларда ҳукмронлик қилган сулолалар, давлатлар 
хусусида бирламчи тарихий манбаларга таяниб, давр тарихий 
воқелиги асносида кўрсатилди;
– маълум тарихий шахсларнинг фаолиятига Ўзбекистонда 
янгича баҳо берилиши инобатга олинди; 
– ривожланган ўрта асрлар давлатчилиги мавзуларида 
унвонлар ва мансаблар, бошқарув, солиқлар ва ислоҳотлар 
масалаларига катта эътибор қаратилиб, маданият тарихи алоҳида 
бўлимда ёритилди;
– мавзуларда масала моҳиятини акс эттирувчи манбалар ва 
тарихий адабиётлар, шу мавзу юзасидан олиб борилган илмий 
тадқиқотлар алоҳида қайд этилди.
Ҳар бир мавзу сўнгида фойдаланилган адабиётлар рўйхати, 
таянч тушунчалар ҳамда ўз–ўзини назорат савол ва топшириқлар 
берилди. 
Мазкур дарсликнинг I – жилди икки китобдан иборат бўлиб,
муаллифлар жамоаси томонидан тайёрланган. Алоҳида мавзулар ва 
параграфларни қуйидаги муаллифлар ёзган: 1.3, 1.6, 3.1, 3.2, 3.3, 4.2 
ва 5, 6, 7, 8 – мавзулар, 10.1, 16.2 – А.Сагдуллаев; кириш, 2.1, 2.3, 
2.4 – А.Сагдуллаев, Б.Эшов; 1.1, 1.2, 1.4, 1.5, 2.2, 4.1, 4.3, 9–мавзу, 
10.2, 10.3, 10.4, 16.1, 16.3 – Б.Эшов; 11.1 – Б.Эшов, А.Холиқулов; 
12.1, 12.2 – А.Одилов; 12.3, 12.4 – А.Одилов, А.Холиқулов; 12.5, 



13.1– А.Одилов, А.Хидиров; 13.2 – А.Одилов; 13.3, 13.4 – 
А.Одилов, А.Хидиров; 14.1, 14.2, 14.3, 14.4, 14.5 – А.Одилов; 15–
мавзу –Б.Эшов.
Дарслик 
юзасидан 
билдирилган 
фикр–мулоҳазалар 
муаллифлар жамоаси томонидан миннатдорчилик билан қабул 
қилинади.




Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish