Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ўзбекистон республикаси вазирлар


БОБ. Қадимги давр ва илк ўрта асрларда ер-сув муносабатлари: шаклланиши ва ривожланиш босқичлари



Download 252,67 Kb.
bet7/18
Sana05.04.2022
Hajmi252,67 Kb.
#530470
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
Bog'liq
ozbeksjer

БОБ. Қадимги давр ва илк ўрта асрларда ер-сув муносабатлари: шаклланиши ва ривожланиш босқичлари.



2.1 Қадимги Ўрта Осиёда илк деҳқончилик маданиятининг шаклланиши ва ривожланиш омиллари.

Деҳқончилик маданияти ва у билан боғлиқ ўтроқ турмуш тарзи-га ўтиш Ўрта Осиёнинг жанубида неолит даврида, мил. авв.VI минг йилликда бошланган. Жанубий Туркманистон ҳудудида яшаган аҳоли бундан 8–7 минг йил аввал деҳқончиликнинг дастлабки ша-кллари билан шуғуллана бошлаганлар. Жанубий Туркманистонда, Копетдоғнинг шимолий ёнбағирларида неолит даврида пайдо бўлган Жойтун маданияти (мил. авв. VI–Vм.й.) Ўрга Осиё ҳудудида илк ва энг машҳур деҳқончилик масканидир. Жойтун маданияти номи би-лан тарихда қолган бу илк деҳқонлар манзилгоҳларидан (Жойтун, Чағалли, Чўпонтепа) топилган дон қолдиқлари (арпа, буғдой), то-шдан ишланган ўроқлар, пичоқлар ва ёрғучоқлар бу даврда аҳоли деҳқончилик билан шуғулланиб бошлаганликларидан далолат бера-ди. Бу даврда сунъий суғориш иншоотлари барпо этиш тажрибаси ўзлаштирилмаган бўлиб, маҳаллий аҳоли фақат баҳор фаслида сувга тўйинган жойларда, кичик сойлар бўйларида лаълми деҳқончилик билан шуғулланганлар. Бу даврда Ўрта Осиёда илк бор донли экинлардан арпа ва буғдой маданийлаштирилган1. Жойтунликлар деҳқончиликдан ташқари уй чорвачилиги билан ҳам шуғулланиб, эчки ва қўйларни боққанлар. Уйларнинг сатҳидаги лой сувоғида арпа ва буғдой донлари сақланиб қолган.


Копетдоғ атрофидаги ерлар ўзининг табиати ва иқлими жиҳатидан (ерлари қуруқ ва иссиқ иқлимли) деҳқончилик учун қулай эди. Тоғ дарёлари бўйларида яшовчи қадимги қабилалар неолит давридан бош-лаб узлуксиз арпа, буғдой, беда, полиз ва бошқа экинларни суғоришда, асосан сой сувларидан фойдаланганлар. Аҳоли сонининг ошиши, деҳқончилик қилинадиган ҳудудларни узлуксиз кенгайтириб боришни


1 Батафсил қаранг: Массон В.М. Поселение Джейтун (проблема становления про-изводяшей экономики) // МИА.– Л.,1971. – № 180.



25




тақоза этарди. Мил.авв. IV минг йиллик ўрталарига келиб, энг қадимги суғориш тармоқлари шундай шароитга эга бўлган сойлар этакларида вужудга кела бошлаган.

Шу тариқа, неолит дврида Жанубий Туркманистон ҳудудида иш-лаб чиқарувчи хўжаликка ўтилган. Минтақадаги илк деҳқонларнинг Жойтун маданияти мил. авв. VI мингйиллик бошларида Копетдоғ ши-молий ёнбағирларининг ғарбий қисмида, яъни Қадимги Шарқ циви-лизациялари марказига яқин бўлган географик ҳудудда пайдо бўлди1. Бу ҳолат, яъни ишлаб чиқарувчи хўжалик юритишга ўтиш дастлаб Ўрта Осиёнинг Қадимги Шарқ цивилизациялари марказларига яқин ҳудудларда бошланиши қадимги даврда маданий аалоқалар ва аҳоли миграциясининг деҳқончилик маданияти шаклланишида тутган ўрни-ни аниқлаштиришни ҳам кун тартибига қўймоқда.


Ўрта Осиёнинг маркази ва шимоли-шарқидаги катта географик кенгликларни эгаллаган қабилалар эса Жойтун манзилгоҳидаги илк деҳқонлардан фарқли равишди Неолит даврида ҳам анъанавий ўз-лаштирувчи хўжалик турлари – овчилик, балиқчилик ва термачи-лик билан шуғулланишда давом этдилар. Бу даврда Амударёнинг қуйи оқимидаги Хоразм воҳасида фанда “Калтаминор маданияти” номини олган овчи ва балиқчилар маданияти тарқалган эди. Бу ма-даниятга мансуб маконлар Зарафшон дарёсининг қуйи оқимида, шунингдек Қизилқум ва Ғарбий Қозоғистон ҳудудларида ҳам топиб ўрганилган2.


Марказий ва Жанубий Тожикистон ҳамда Жанубий Ўзбекистоннинг тоғлик ҳудудларида ўзига хос Ҳисор маданиятини яратган қабилалар яшаганлар3. Зарафшон тоғ тизмаларининг шимолий қисмида, тоғ ва чўл-лар чегарасида археологлар томонидан яна бир Неолит даври маданияти,


1 Батафсил қаранг: Массон В.М. Поселение Джейтун (проблема становления про-изводяшей экономики) // МИА.– Л.,1971. – № 180.


2 Толстов С.П. Древний Хорезм. Опыт историко-археологического исследования.


– М.:Изд. МГУ, 1948. – С. 59-66.


3 Айрим мутахассислар бу даврида Ҳисор маданиятида ишлаб чиқарувчи хўжа-ликнинг дастлабки белгилари (асосан ҳайвонларни қўлга ўргатиш) пайдо бўлганлиги-ни ҳам таъкидлашади. Қаранг: Массон В.М. Средняя Азия и Древний Восток …– С. 37; Сагдуллаев А.С. Қадимги Ўрта Осиё тарихи ... – Б 7-19.



26




фанда Сазағон маданияти номини олган маданият ўрганилган1. Бу даврда Марказий Фарғонада ҳам ўзига хос неолит даври маданияти шаклланди2.

Шутариқа,Неолитдавриданбошлабминтақанингжанубийвашимоли-шарқий ҳудудларининг тарихий ривожланишида ўзига хослик ва тафовут-лар пайдо бўлиб, хўжалик юритиш усуллари ва турмуш тарзи билан бир-биридан бирмунча фарқланувчи маданиятлар шаклланди. Хусусан, неолит давридан бошлаб ташқи маданий таъсир сабабли ишлаб чиқарувчи хўжа-ликнинг иккинчи ўчоғига айланган Ўрта Осиё жануби минтақанинг қўшни вилоятларига (Ўзбекистоннинг жанубий-ғарби, Тожикистоннинг баъзи туманлари) янги хўжалик тури бўлган деҳқончилик маданияти, турли экинларни етиштириш ва улар билан боғлиқ техник ютуқлар тарқалишида транзит ҳудуд сифатида катта аҳамиятга эга бўла бошлайди3.


Соҳа мутахассисларнинг эътироф этишларича, неолит даврида қулай экологик муҳит, табиий иқлим шароитининг вужудга келганлиги янги ҳудудларни ўзлаштириш имконини беради. Шу тариқа, жамоалар турли табиий, географик шароитларга тушиб қолиб, бу ҳолат улар турмуш та-рзининг мослашиш заруратини тақозо этган ва ўз навбатида бу жараён турли неолит маданиятларининг пайдо бўлишига сабаб бўлган эди.


Ўрта Осиёда суғорма деҳқончилик маданияти шаклланиши ва ри-вожида металлдан фойдаланишга ўтилиши ўзига хос ўрин тутади. Мис металлургиясининг кашф этилиши, мисдан ишланган қуроллар ва бу-юмлардан фойдаланиш инсоният тарихида илгари бўлмаган яна бир тараққиёт босқичи бўлиб, суғорма деҳқончилик пайдо бўлишида ҳам муҳим аҳамият касб этди. Шу боис металлургия тарихи билан боғлиққ масалаларга қисқача тўхталиб ўтамиз. Маълумки, Яқин Шарқ ва Ки-чик Осиёҳудудидаги сўнгги мезолит ва неолит даврига оид ёдгорли-


1 Итоги работы археологического отряда Самаркандского Госуниверситета им. А.Навои в 1966 г. // Труды СамГУ, новая серия. – Самарканд, 1972. Вып. 218. – С. 11-17; Джуракулов М.Д., Холматов Н.У. Мезолит и неолит Среднего Зерафшана. – Ташкент: Фан, 1991; Холматов Н.У. Самарқанд ҳудуди билан боғлиқ жойлар: тош даври жамоала-ри моддий маданияти // Самарқанд шаҳрининг умумбашарий маданий тараққиёт тари-хида тутган ўрни: Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллик юбилейига бағишланган халқаро илмий симпозиум материаллари. – Самарқанд – Тошкент: Фан, 2007. – Б. 10-13.


2 Исламов У.И., Тимофеев В.И. Культура каменного века Центральной Ферганы.


– Ташкент, 1986.


3 Мавлонов Ў., Махкамова Д. Маданий алоқалар ва савдо йўллари. – Тошкент:


Академия, 2004. – Б. 10.



27




кларда (Туркиядаги Чатал-Гуюк ва Чайеню-Теттези, Суриядаги Телль Рамад, Ироқдаги Али Кош ва Телль Магзалия маконлари ва бошқалар) олиб борилган тадқиқотлар инсоният мисдан фойдалана бошлаган дав-рни мил. авв. VII-VI мингйилликлар билан белгилашга имкон берди1.

Ўрта Осиёда ҳам сўнгги тош давридан бошлаб, меҳнат қуроллари ясаш учун керакли тош конларини қидириш жараёнида табиий мис, олтин, контимур тош (метеорит-темир) ва бошқа металларга дуч ке-линган. Жанубий Туркманистондаги Анов ёдгорлигидан мил. авв. V мингйиллик охири – IV мингйиллик бошларига оид мис буюмларнинг топилиши, Амударёнинг қуйи оқимида яшаган аҳоли ҳам Калтами-нор маданиятининг сўнгги даврида мисдан фойдалана бошлаганлиги минтақамиз кончилигида янги давр – мис металлургия даврининг бош-ланишини аниқ белгилашга имкон беради2.


Металлургия ривожининг илк давридаёқ, қадимги қабилалар мисдан ташқари қалай, қўрғошин, мишьяк ҳамда бошқа металл ва но-металл қазилмалар мавжуд конларни топиб, уларнинг хусусиятлари-ни ўрганиб борганлар. Энеолит ва бронза даврида мис конлари билан биргаликда олтин, кумуш каби нодир металлар, ложувард, фируза ва бошқа қимматбаҳо тошлардан ҳам изчил фойдаланиш бошланди.


Мис ва бошқа металл (қалай, қўрғошин ва бошқалар) конлари Ўрта Осиё ҳудудида нотекис жойлашгани ҳамда ижтимоий-иқтисодий са-баблар туфайли кончилик ва металлургия ривожи минтақанинг бар-ча ҳудудларида бир хилда бормаган. Қадимги мис конлари Марказий Қизилқумда ва Фарғонада,3 Марказий Қозоғистон ҳудудларида4, Зараф-


1 Рындина Н.В. Человек у истоков металлургических знаний//Путешествие в древность. –М.: Изд. МГУ, 1983. –С.205-246.


2 Лордкипанидзе Л.Н. История геологического изучения Узбекистана в системе цивилизации Азии. – Ташкент: Гидроингео, 2001. – С. 11.


3 Лордкипанидзе Л.Н. Кўрсатилган асар... – С. 11; Темиров Ғ.Т., Одинаева З.Д. Қадимги давр кончилиги ва металлургияси... – Б. 16; Буряков Ю.Ф. Из истории гор-ного дела и металлургии древного Согда // Центральная Азия: источники, история, культура: Тезисы докладов конференции, посвященной 80-летию Е.А. Давидовича и Б.И.Литвинского. – М., 2003. – С. 40.


4 Маргулан А.Х. Горное дело в Центральном Казахстане в древние и сред-ние века // Поиски и раскопки в казахстане. – Алма-Ата: Наука, 1972.– С.9; Буряков Ю.Ф. Состояние металлургического производства в период возникновения Авесты // Ozbekistontariхi. – Тошкент, 2001. – № 3. – С. 17-21.



28




шон дарёсининг юқори ва ўрта оқимларида ва бошқа жойларда топи-лган1. Металлургия тараққиёти натижасида мил. авв III мингйилликка келиб мисга қалай ёки қўрғошин каби металларнинг қўшилиши натижа-сида анча мустаҳкам металл – жез (бронза) яратишга муваффақ бўлинди.

Жанубий Туркманистонда энеолит замонига оид 32 та қадимги макон маълум. Уларнинг асосий қисми Ашхабодга яқин жойда ва Геоксур воҳасидан топиб текширилди. Геоксур воҳаси 8 та қадимги манзилгоҳдан иборат бўлиб, энеолит даврида ўтроқ деҳқончилик ту-манига айланган эди. Қадимий воҳанинг аҳолиси 4000–5000 кишидан иборат бўлган. Геоксуртепа I атрофидаги қадимги суғориш майдонла-ри 50–75 гектар бўлиб, каналларнинг узунлиги ўртача 3 км.ни ташкил этган. Қабилаларнинг ҳаётида чорвачилик ҳам катта аҳамиягга эга бўлган. Маконлардан ёввойи қушлар ва ҳайвонлар суяклари топилган. Овчилик деҳқончилик қабилалари ҳаётида сақланган бўлса ҳам, лекин хўжалик тури сифатида катта аҳамиятга эга бўлмаган.


Энеолит даври маданиятини яратган қадимги деҳқонлар атро-фи деворлар билан ўралган қишлоқларда, пахса ёки хом ғиштлардан қурилган уйларда яшаганлар. Уй–жойлар думалоқ ва тўртбурчак ша-клда бўлган. Уйларнинг деворлари сомонли қоришма билан сувалган.


Яна бир йирик ўтроқ деҳқончилик маркази - Саразм маданияти ҳам энеолит даврида тоғли ҳудудда, Зарафшон дарёсининг юқори оқимида шаклланди2. Географик жиҳатдан ноқулай ҳудудда жойлашганлиги-га қарамасдан Зарафшон воҳаси юқори оқимидаги табиий-географик муҳитнинг деҳқончилик, боғдорчилик ва чорвачиликни ривожланти-ришга қулайлиги ҳамда бой мис конларининг мавжудлиги бу ҳудуднинг қадимги ўтроқ ва кўчманчи қабилалар томонидан жадал ўзлаштирили-шига олиб келди.


1 Бу ҳақда батафсил қаранг: Буряков Ю,Ф. Металлургическая база древней госу-дарственности Согда и Хорезма // Суғд Марказий Осиёнинг маданий алоқалари тизи-мида: Конференцияси материаллари. –Самарқанд, 1999. – Б. 28; Камолиддин Ш.К. О горнорудном деле и металлургии у древных тюрков// Археология и история Централь-ной Азии: К 70 летию со дня рождения академика Академии наук Республики Узбекис-тан Юрия Федоровича Бурякова. –Самарқанд, 2004. – С.74-83.


2 Бу ёдгорлик ҳақида батафсил қаранг. Исаков А.И. Саразм – новые земледель-ский памятник Средней Азии // СА. – М., 1986. – № 1. – С. 152-157; Ўша муаллиф. Саразм. К вопросу становление ранеземледельской культуры Зарафшанской долины. Раскопки 1977–1983 гг. – Душанбе: Дониш, 1991.



29




Шу тариқа, милоддан аввалги 4-минг йилликда Ўрта Осиёнинг жану-бида суғорма деҳқончилик вужудга келиб, анхорлар ва ариқлар очилди, унумдор ерлардан кенг фойдаланиб, турли ўсимликлар (арпа, буғдой, жавдар) экилди, мевачилик ривожланди. Бу жараён аҳоли миграцияси, иқтисодий хўжалик алоқалари ва ўзаро маданий таъсир туфайли янги деҳқончилик ҳудудлари ҳисобига кенгайиб борди.

Download 252,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish