Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ўзбекистон республикаси вазирлар


Бронза ва илк темир даврида ер сув муносабатлари, суғорма деҳқончилик маданияти марказлари



Download 252,67 Kb.
bet8/18
Sana05.04.2022
Hajmi252,67 Kb.
#530470
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18
Bog'liq
ozbeksjer

2.2. Бронза ва илк темир даврида ер сув муносабатлари, суғорма деҳқончилик маданияти марказлари.

Милоддан аввалги 3-минг йилликнинг ўрталарида мисга нисба-тан анча мустаҳкам сунъий метал - бронза (мисга 1/9 нисбатда қалай ёки қурғошин қўшилиб яратилган металл) кашф этилиши Ўрта Осиё ҳудудида ҳам ишлаб чиқариш муносабатлари тез ривожланиб, ижти-моий-иктисодий жараёнлар янги асосда тараккий этишига олиб келди. Бу давр жамиятда эркакларнинг, оилада отанинг мавқеи кескин ошган даврни, Патриархат даврини бошлаб берди.


Бронза даврида деҳқончилик хўжалиги янги ерларда, жумладан, Ўз-бекистон ҳудудида ҳам кенг ёйилган. Мазкур давр Ўзбекистон жану-бида суғорма деҳқончилик маданияти пайдо бўлиб, босқичма-босқич ривожланиб борган муҳим тарихий давр сифатида аҳамиятлидир. Бу даврдан бошлаб бронза металлургияси ривожланиши натижасида минтақадаги конлардан фойдаланиш ҳам кенг доирада амалга ошири-либ, баъзи йирик конлар минтақа миқёсида аҳамият касб эта бошлаган. Марказий Қизилқумдаги илк бронза даври мис конлари яқинидаги уста-хоналардан топилган мис қуроллар таркибидаги аралашмалар (мишьяк, сурма ва бошқалар) Қўйи Зарафшондаги ёки Фарғонадаги мис конлари-дан олинган хом ашёдан тайёрланганлиги1 бундан далолат беради.


Маълумки, Ўрта Осиёда, айниқса унинг жанубида деҳқончиликка асосланган ўтроқ ҳаёт фақатгина суғориладиган ҳудудлардагина мав-жуд бўлиши мумкин2. Шу сабабли ҳам қадимги деҳқонлар дарёлар


1 Лордкипанидзе Л.Н. История геологического изучения Узбекистана... – С. 11.


2 Жантель П., Страйд С. Долина Сурхан-дарьи (первые результаты работ бактрий-ской МАФУз по региональному обследованию) // Культурное наследие Средней Азии. – Ташкент, 2002. – С. 85.



30




ва уларнинг ирмоқлари ҳамда сойлар воҳалари бўйлаб жойлашган-лар. Мил. авв. IV-II мингйилликларда Ўрта Осиё ҳудудида суғорма деҳқончиликка асосланган бир нечта йирик марказлар пайдо бўлди. Би-ринчиси минтақа жанубида, Копетдоғнинг шарқий қисмида шакллан-ган Намозгоҳ маданиятидир. Бу маданиятга мансуб Анов, Намозгоҳ, Олтиндепа, Геоксур каби ёдгорликлар Жойтун маданиятининг бево-сита давомчиси1, Намозгоҳ, Олтиндепа маконлари эса Ўрта Осиёдаги «протошаҳар маданияти»га2 асос бўлиб, Қадимги Шарқ цивилизация-сининг мустақил янги ўчоқлари ҳисобланади3.

Мил. авв. II мингйилликда Ўрта Осиёнинг жанубий ҳудудларида деҳқончилик маданияти йирик дарёлар водийларига ёйилиб, Ши-молий Афғонистонда Дашли, Сурхон воҳасида Сополли каби ўтроқ деҳқончилик маданиятилари пайдо бўлди. Бу жараёнда ҳудуддаги чорвадор қабилаларнинг Бойсунтоғ ва Кўҳитанг тоғлари ёнбағирларини, Жанубий Тожикистон ва Сурхон воҳасидаги дарё водийларини ҳам ўзлаштириб, ўтроқ турмуш тарзига ўтиши ва минтақа жанубидаги деҳқончилик марказлари билан бўлган иқтисодий маданий алоқалар катта ўрин тутган4.


Бу даврда Ўзбекистон ва Тожикистон жанубида қадимги деҳқонлар кичик дарё ва сойлар бўйлаб, ўтроқлашувнинг воҳа тизимига асосан жойлашганлар5. Сўнгги йилларда бу ҳудуддаги тоғолди дарасидан чиқиш жойида жойлашган Жарқўтон шаҳар давлат типидаги давлатчи-


1 Массон В.М. Энеолит Средней Азии // Энеолит СССР. – М.: Наука, 1982. – С.


9-92.

2 “Протошаҳар” атамаси шаклланаётган шаҳар маъносини англатади. Бу атамани илмийлик нуқтаи-назаридан ўзгаришсиз қўлладик.

3 Бу ҳақда қаранг: Массон В.М. Формирование цивилизации в древней Средней Азии и Индостане // Древние культуры Средней Азии и Индии. – Л., 1984. – С. 32-41; Ўша муаллиф. Алтын-депе – город бронзового века // Сквозь века. – М.: Знание, 1986. Вып. 2. – С. 5-28.


4 Аскаров А. Сапаллитепа. – Ташкент: Фан, 1973; Ўша муаллиф.Древнеземле-дельская культура эпохи бронзы юга Узбекистана. – Ташкент: Фан, 1977; Ўша муал-лиф. Энг қадимги шаҳар. – Тошкент: Маънавият, 2001; Аскаров А.А., Абдуллаев Б.Н. Джаркутан(к проблеме протогородской цивилизации на юге Узбекистана). – Ташкент: Фан, 1981.


5 Шайдуллаев Ш.Б. Северная Бактрия в эпоху раннего железного века. – Ташкент,


2000. – С. 9-10.



31




лик маркази бўлганлиги ҳақида фикрлар илгари сурилмоқда1. Ривожланган бронза даврига келиб Хоразм воҳасида, Амударёнинг

шимолий дельтаси бўлган Оқчадарё водийсида Қамишли ёдгорликла-ри ва мил. авв. II мингйилликда суғорма деҳқончиликка асосланган Тозабоғёб маданияти шаклланади2.


Сўнгги бронза даврига келиб ўтроқ деҳқончилик маданиятининг яна бир маркази Фарғона водийсида вужудга келди3. Мил. авв. II мингй-илликнинг сўнгги чорагида шакллана бошлаган Чуст маданиятига оид деҳқон манзилгоҳлари дарё ва сойлар ҳавзасида, воҳаларга бўлинган ҳолда мавжуд бўлган. Фарғонадаги қадимги деҳқончилик марказлари асосан водийнинг шарқий қисмида, Сирдарёнинг йирик ирмоқларидан бўлган Қорадарёнинг юқори ва ўрта оқимларида пайдо бўлган бўлиб, уларнинг хўжалигида сув ҳавзалари яқинида кичик доирада олиб бо-рилган суғорма ва лаълми деҳқончилик, яйлов чорвачилиги ва турли ҳунармандчилик соҳалари (кулолчилик, металл буюмлар тайёрлаш ва бошқалар) етакчи ўрин тутган4.


Умуман олганда, юқорида кўриб чиқилган маданиятлар мисоли-да Ўрта Осиёдаги ўтроқ деҳқонлар маданияти босқичма-босқич жа-нубдан шимолга қараб ёйилиб борганлигини кўрамиз. Бу жараёнлар, бир томондан, минтақадаги ички иқтисодий-маданий алоқалар ва


1 Бу масала бўйича қаранг: Аскаров А. Энг қадимги шаҳар... – Б. 7; Shirinov T. Sapalli Tepe et Djarkutan au IIe millenaive // LA BACTRIANE. Les fabuleux tresors de





L’Oxus // Dossiers d’Archeologie. – Paris, 1999. –

№ 247. – P. 14-17.

2 Толстов С.П. Работы Хорезмской археолого-этнографическо экспедеции в 1954-1956 гг // МХЭ. – М., 1959. Вып. 1. – С. 3-38; Виноградова В.А. Энеолитические па-мятники Хорезма // МХЭ. – М., 1968. Вып. 8. – С. 172-177; Андрианов Б.В. Древние оросительные системы Приаралья (в связи с историей возникновения и развития ора-щаемого земледелия). – М.: Наука, 1969; Итина М.А. История степных племён Южно-го Приараля (II-начала I тысячелетия до н.э.). ТХАЭЭ. – М., 1977. – С. 214-215.


3 Заднепровский Ю.А. Древнеземледельская культура в Фергане//МИА. – М., 1962; Ўша муаллиф. Чустская культура Ферганы и памятники раннежелезного века Средней Азии. – М., 1979; Ўша муаллиф. Древние города и этапи урбанизации в Сред-нем Азии // Зона и этапы урбанизации. – Ташкент, 1989. – С. 51-53.


4 Матбабаев Б.Х. Ўзбек давлатчилигининг илк босқичларида Фарғона // Ўзбек давлатчилиги тарихида Қадимги Фарғона. – Самарқанд, 2001. – Б. 23-49; Ўша муал-лиф: Древние города Ферганской долины (по археологическим материалам) // Буюк ипак йўли ва Фарғона водийси: Республика илмий-амалий анжумани материаллари. – Тошкент, 2004. – Б. 28.



32




ўзаро таъсир натижасида, иккинчи томондан, жанубидаги зироаткор қабилаларнинг миграцияси билан боғлиқ ҳолда борган бўлиши ҳам мумкинлигини кўрсатади.

Бронза даврида Ўрта Осиё ҳудудидаги деҳқон аҳоли кўпроқ дарёлар этаклари ва уларнинг ирмоқлари ҳавзаларида ҳамда тоғолди ҳудудлари, дарё ва сойлар соҳилларида ва қисман сой ёки каналлар бўйида жойлаш-ган. Суғорма деҳқончилик марказларининг йирик дарёлар ва уларнинг ирмоқлари водийларига ёйилиш жараёнида суғорма деҳқончиликнинг илк маркази бўлган Жанубий Туркманистон ҳудудидан Ўрта Осиёнинг марказий қисмларига ўзаро иқтисодий-маданий алоқалар ва аҳоли миграцияси воситасида бўлган маданий таъсир муҳим ўрин тутган1.


Шу тариқа, бронза даврида Ўрта Осиёдаги йирик дарёлар ҳавзаларининг ўзлаштирилиши жараёнида Ўрта Осиё жануби-дан минтақа шимоли-шарқига қараб ўтроқ деҳқончилик маданияти тарқалиб борганлигини кўрамиз


Маълумки, мил.авв. II мингйиллик ўрталарида темир рудасидан фойдаланиш, темирдан меҳнат қуроллари ва ҳарбий қурол-яроғлар ясалишининг бошланди. Бу жараён турли мамлакатларда турли даврда бошланди. Хусусан, темирдан ясалган дастлабки буюмлар (темир хан-жар ва бошқалар) Кичик Осиёдан топилган бўлиб, темир металлурги-ясига мил. авв. II мингйиллик ўрталарида Кичик Осиёда яшаган халаб ва хеттлар асос солганлар2. Мил. авв. IX-VII асрлар давомида темирчи-лик Кавказорти ва Эрон ҳудудларида ҳам ривож топади3.


Мил. авв. I мингйиллик бошларида Ўрта Осиёда ҳам дастлабки те-мир буюмлар пайдо бўлиб, темирдан фойдаланишнинг бошланиши ва аста-секинлик билан минтақага кенг ёйилиши мил. авв. Х-VI асрлар-


1 Мавлонов Ў.М. Марказий Осиёнинг қадимги йўллари: шаклланиши ва ривожла-


ниш босқичлари. – Тошкент: Академия, 2008. – Б. 218.


2 Кичик Осиёнинг шимоли-шарқида яшовчи халаблар биринчи бўлиб темирдан фойдалана бошлаган бўлиб, лотинча сhalybus (пўлат) атамаси улар номидан келиб чиққан. Мил. авв. XIV асрда Кичик Осиёнинг барча ҳудуди Хетт давлати таркибига қўшиб олингач, темир металлургияси бутун давлат миқиёсида кенг ёйилади. Бу ҳақда қаранг: Замаровский В. Тайны хеттов / Перевод со словацкого О.М. Малевича и И.М. Порочкиной. – М.: Наука, 1968. – С.300.


3 Древнейшие государства Кавказа и Средней Азии. –М.:Наука, 1985. С.107-108.,


178-180., 340-341.



33




га тўғри келади1. Археологик тадқиқотларига кўра, энг қадимги темир буюмлар Ўрта Осиёдаги 22 та ёдгорликлардан топилган бўлиб, улар асосан темир пичоқ, ўроқ, ҳарбий ва рўзғор буюмлардан иборатдир2. Манбаларда «илоҳий металл» сифатида таърифланган темирдан да-стлаб қимматбаҳо тақинчоқлар, зеб-зийнат буюмлари ясалган бўлса, мил. авв. I минг йиллик ўрталарига келиб меҳнат қуроллари, қурол-яроғлар ҳам темирдан ясала бошланди.

Инсоният темирни қазиб олиш ва уни қиздириб ишлов бериш орқали меҳнат қуроллари, қурол-яроғлар ясашга ўтиш билан тоғ-кон саноати ривожида кейинги муҳим босқич бошланади. Темир металлургияси-нинг пайдо бўлиши, минтақадаги йирик дарёлар водийларида суғорма деҳқончиликнингкенгёйилишигаолибкелди.Суғормадеҳқончиликнинг қадимги жамият иқтисодиётининг етакчи тармоғига айланиши жараёни кенгайиб, бу ўз навбатида савдо-сотиқ, ҳунармандчилик ва шаҳарсозлик маданияти ривожида катта аҳамият касб этди. Ўрта Осиёнинг бепоён да-штларида ва тоғолди водийларида янги хўжалик тури – кўчманчи чорва-чиликнинг ривожланиши ҳамда ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги бошқа ўзгаришлар бу даврни олдинги тарихий даврлардан ажратиб туради. Бу даврнинг яна бир муҳим хусусияти Ўрта Осиё ҳудудида бир қанча тарихий-маданий вилоятлар (Хоразм, Бақтрия, Марғиёна, Суғдиёна, Фарғона, Чоч) шаклланиб, уларнинг айримлари йирик давлатлар уюш-маларига (Қадимги Бақтрия, Қадимги Хоразм) бириккан эдилар3.


Минтақамиз тарихида илк темир асри аталадиган даврда йирик дарёлар ва уларнинг ирмоқларида суғорма деҳқончилик воҳаларининг кенгайиб бориши, деҳқончилик воҳаларининг маъмурий ва иқтисодий, диний ва маданий марказлари сифатида шаҳарларнинг ривожланиши юз берди. Ўрта Осиёнинг илк темир даврига мансуб маконларидаги ар-хеологик қазишмалар пайтида деҳқончиликда ишлатиладиган меҳнат қуроллари, хусусан ғалла туйгич, келисоп, ҳовончалар, металлдан ва


1 Массон В.М. Древнеземледельческая культура Маргиани // МИА. -№ 73. –М.-Л., 1959; Сагдуллаев А.С. Заметки о раннем железном веке Средней Азии // СА. – 1982. -№ 2; Древнейшие государства Кавказа и Средней Азии.... – С. 179-180.


2 Сагдуллаев А. Қадимги Ўрта Осиё тарихи... – 41 б.


3 Бу жараёнлар ҳақида қаранг: Сагдуллаев А.С. Қадимги Ўрта Осиё тарихи. – Тош-


кент: Университет, 2004. – Б. 35-47; Сагдуллаев А., Мавлонов Ў. Ўзбекистонда давлат


бошқаруви тарихи. – Тошкент: Академия, 2006. – Б. 5-36.



34




тошдан ишланган ўроқлар, шунингдек, арпа, буғдой, тариқ донла-ри ва улар учун кавланган ўралар, ун ва буғдой сақлаш учун ишла-тилган хумлар топилган бўлиб, улар бу маконлар аҳолисининг асосий машғулотлари қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва уларни қайта ишлашдан иборат бўлганлгни тасдиқлайди.

Ерни ҳайдаб деҳқончилик қилиш, сунъий суғориш ишларини кенг йўл-га қўйиш, дон экиш, чорва учун хашак бўладиган ўсимликларни ўстириш, мевачиликни ривожлантириш маълум билим ва тажрибани талаб этиши табиий эди. Бу даврга мансуб уй-қўронлардан устахоналар қолдиқлари ҳам топилган бўлиб, уларда деҳқончилик хўжалиги учун зарурий бўлган буюмлар (ўроқлар, ёрғучоқлар, ҳовончалар) ишлаб чиқарилган1.


Мил. авв. VI асрнинг иккинчи ярмига келиб Ўрта Осиёнинг жануби-ғарбий вилоятлари Аҳамонийлар сулоласи томонидан асос солинган қадимги Форс давлати томонидан босиб олинди. Форслар мил. авв. 518 йилга келиб, Ҳинд водийсидан Ўрта ер денгизигача бўлган кат-та ҳудудларда ўз ҳукмронлигини ўрнатишга эришган эди. Бу давлат-нинг бошқарув шакли – чекланмаган подшо ҳокимияти (мутлақ мо-нархия)дан иборат бўлиб, Аҳамонийлар ҳукмронлиги даврида ер-сув муносабатлари улкан салтанатнинг қатъий қонунлари асосида тарти-бга солинган эди. Аҳамонийларга бўйсундирилган ҳудудлар Доро I ҳукмронлиги даврида (мил. авв. 522-510 йй.) 20 та сатрапликка2, яъни алоҳида ҳарбий-маъмурий ўлкаларга бўлиб чиқилган эди. Ўрта Осиё-нинг босиб олиган ҳудудлари турли сатрапликлар таркибига кириб, белгиланган миқдорда ўлпон тўлаб турганлар. Бу ҳақдаги маълумотни юнон тарихчиси Геродотнинг “Тарих” асаридан олиш мумкин. Унга кўра, “Бақтрияликлардан эглларгача бўлган халқлар 360 талант* солиқ тўлаганлар. Бу ўн иккинчи ўлка. Саклар ва каспийлар 250 талант тўла-ганлар. Бу ўн биринчи ўлка. Парфияликлар, хоразмликлар, суғдлар ва арийлар 300 талант тўлаганлар. Бу ўн олтинчи ўлка”3.


1 Сагдуллаев А., Мавлонов Ў. Ўзбекистонда давлат бошқаруви тарихи. – Тошкент:


Академия, 2006. – Б. 20-22


2 Қадимги юнон манбаларида Сатрапия деб номланган бу маъмурий бирликлар қадимги Форс тилидаги “Хшатра” (вилоят) тушунчасидан келиб чиққан.


3 * Бир талант 25, 92 кг. Кумушга тенг бўлган.


Геродот. История. В девяти книгах / Пер. с греческого и коммент. Г.А. Стратанов-ского. – М.: ОЛМА-ПРЕСС Инвест, 2004. - С.



35




Окс (Амударё) бронза давридан бошлаб суғорма деҳқончилик ри-вожида муҳим ўрин тутиб келганлигини юқорида қайд этиб ўтдик. Геродотнинг асарида ҳам Окснинг минтақада суғорма деҳқончилик ривожида тутган аҳамиятидан далолат берувчи муҳим маълумотлар келтириб ўтилган. Хусусан, Аҳамоний ҳукмдорларнинг бўйсундири-лган халқларни тоъбеликда тутиб туришда сув манбаларидан фойда-ланишда маълум чеклов ёки имтиёзлар бериш орқали бошқарувни амалга оширганликлари ҳақидаги маълумоти аҳамиятлидир. Унга кўра, “Осиёда ҳар тарафдан тоғ билан қуршалган бир водий бор. Бу тоғда беш дара бор. Бир вақтлар бу водий хорасмийларга қараган ва хорасмий, гиркан, парфян, саранг ва фаманиейларга чегарадош ерларда жойлашган. Ана шу водий атрофидаги тоғлардан Акес деб аталувчи катта дарё бошланади. Шу дарё беш ирмоққа бўлиниб, қадимда санаб ўтилган халқлар ерларини суғорган... Аммо форс-ларга қарам бўлгандан сўнг ... форс подшоси тоғ дараларини берки-тиб, тўғон қурдирди. Водийда кўл пайдо бўлди. Натижада бу сувдан ўз ерларини суғориб келган қабилалар оғир аҳволга тушиб қолди. Ёзда улар экадиган тариқ ва кунжут сувсиз қолади. Сувсиз қолган бу халқлар вакиллари хотинлари билан Форс келадилар ва подшо са-ройи олди туриб, сув сураб фарёд қиладилар. Буни кўрган шоҳ тўғон дарвозаларин очишга буйруқ беради. Ерлар суғорилгач, тўғон бер-китилади... Тўғон дарвозасини очиш учун шоҳ белгиланган бождан ташқари катта пул йиғиб олади”1. Юқоридаги маълумотдан Амударё-нинг юқори оқимида қурилган тўғон ва унинг Амударё ҳавзасида суғорма деҳққончилик юритишда тутган ўрни ҳақида муҳим хулоса-лар чиқариш мумкин.

Йирик дарёлар қадимда тўрли вилоят ва ўлкаларнинг табиий чега-раси сифатида ҳам аҳамиятга эга бўлган. Қадимги юнон тарихчи ва ге-ографлари ҳам Марказий Осиёнинг турли ўлкалари чегараларини йи-рик дарёлар ҳавзаларига ажратган ҳолда келтириб ўтганлар. Масалан, Амударёнинг Бақтрия ва Суғдни чегараловчи дарё сифатидаги ўрни Страбон, Птолемей ва Аррианнинг асарларида учрайди. Минтақанинг яна бир йирик дарёси Танаис (Сирдарё) Суғдиёнани скифлар ўлкаси-


1 Геродот. История. В девяти книгах / Пер. с греческого и коммент. Г.А. Стратанов-ского. – М.: ОЛМА-ПРЕСС Инвест, 2004. III. 17.



36




дан ажратувчи табиий чегара бўлган1.

Қадимги манбаларда Ўзбекистон ва унга қўшни ҳудудларда мавжуд бўлган ўтроқ деҳқончилик воҳалари номлари келтириб ўтилади. Улар ичида Қашқадарё воҳасидаги Наутака ва Ксениппа, Суғдиёнанинг пайтахти бўлган Марақанда шаҳри жойлашган Зарафшон воҳаси ва бошқаларни айтиб ўтиш мумкин. Зарафшон дарёси юнон манбала-рида Политимет номи билан қайд этилиб, ундан чиқарилган канал-лар воситасида воҳанинг унумдор ерлари суғорилгани, деҳқончилик маҳсулотлар кўплаб етиширилгани акс этган2.


Сўнгги йиллардаги тадқиқотлар Жанубий Суғдиёна ҳудудида ҳам хўжаликнинг асосий тармоғи бўлган деҳқончилик маданияти қадим тарихга бориб тақалишини кўрсатмоқда. Баъзи манбаларга қараганда Хисор тоғларининг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида ёввойи буғдой ва арпа майдонлари мавжуд бўлиб3, бу табиий шароит воҳада қадимдан деҳқончилик, хусусан, ғаллачиликнинг ривожланишига замин тайёр-лаган.


Археологик тадқикотларнинг далолат беришича, Қашқадарё воҳа­ сидаги дастлабки деҳқонларнинг маконлари тоғ олди ҳудудларида, дарё водийларида илк темир давридаёқ пайдо бўлади. Аҳмонийлар даврига келиб , бундай маконлар воҳада 5та - Ерқўрғон, Қизилдарё, Гулдарё, Қайрағоч, Танҳоздарё бўлган4.


Ўрта Осиёнинг ўтроқ деҳқончилик воҳаларининг қўшни Шарқ мам-лакатлари билан иқтисодий ва маданий алоқалари ҳам деҳқончилик маданияти ривожига самарали таъсир кўрсатган. Хусусан, Фарғона водийсининг Хитой билан алоқалари мисолида буни кўриш мумкин. Сўнгги бронза – илк темир давридаёқ Ўрта Осиёнинг шимоли-шарқий ҳудудларининг ҳам Хитой билан алоқалари ўрнатила бошланган. Хи-


1 Бу жараёнлар ҳақида қаранг: Сагдуллаев А.С. Қадимги Ўзбекистон илк ёзма ман-


баларда. – Тошкент: Университет, 1998. Ўша муаллиф. Қадимги Ўрта Осиё тарихи. –


Тошкент: Университет, 2004.


2 Арриан. Поход Александра / Перевел с греческого М.Л. Сергеенко. – М. –Л.,


1962.

3 Агроклиматические ресурсы Кашкадарьинской области Узбекистана. – Л.: 1979.

- С.19-20.


4 Сагдуллаев А. С. Древнесогдийские памятники // АО 1978 г. - М.: Наука, 1979. - C. 560.



37




тойда олиб борилган археологик тадқиқотлар даврида Тяньшаннинг жанубий ёнбағирларидан топилган сўнгги бронза – илк темир даврига мансуб Укунбака (Циньбака) маконидан топилган моддий топилмалар ичида Ўрта Осиёдан келтирилган темир ўроқ ва дастали бронза ойна ҳамда нақши ва шаклига кўра Чуст ва Бурғулик маданиятлари сопол идишларига ўхшаш идишларнинг топилиши борлиги минтақамизнинг Шарқий Туркистон билан алоқаларининг қадимийлиги, бу алоқаларда қадимги Чоч воҳаси ва Фарғона водийсининг тутган ўрнидан далолат беради1.

Шу тариқа, Ўрта Осиёнинг илк темир даврига оид ёдгорликларида ўтказилган археологик тадқиқотларнинг кўрсатишича, бу даврда аҳоли йирик дарёлар ва уларнинг ирмоқлари, сойлар ва булоқлар бўйида, яъни сув манбаларига яқин жойларда яшаб, йирик қишлоқлар, қўрғонлар ва шаҳарлар барпо этганлар. Археологлар томонидан ўрганилган қишлоқ ва шаҳар харобалари қадимги деҳқончилик воҳаларининг марказлари бўлган. Илк темир даврига оид бундай маконлар Мурғоб, Зарафшон, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм воҳаларида ҳамда Фарғона водийсида кўплаб топилган.


Милоддан аввалги I минг йилликнинг бошларига оид ёдгорли-клар ичида ўтроқ деҳқончилик воҳаларининг маъмурий марказлари, савдо ва ҳунармандчилик марказлари бўлган Кучуктепа, Бандихон ва Қизилтепа (Сурхондарё воҳасида), Сангиртепа, Узунқир, Даратепа ва Ерқўрғон (Қашқадарё воҳасида), Афросиёб ва Кўктепа (Зарафшон воҳасида), Далварзин, Чуст, Бозтепа (Фарғона водийсида) ва бошқа машҳур археологик ёдгорликларни келтириб ўтиш мумкин. Бу ёдгор-ликлардан тоопилган меҳнат қуроллари, ҳунармандчилик буюмлари ичида қадимги деҳқонлар фойдаланган иш қуроллари кўплаб учрайди.


Илк темир даврида минтақа иқтисодиётининг муҳим тармоғи бўлган чорвачилик ҳам ривожланган. Ўтроқ деҳқончилик воҳаларида уй чорвачилиги ривож топган. Йирик туёқли уй ҳайвонларидан қадимги деҳқонлар ерларни шудгорлашда фойдаланиб, омочга ҳукиз қўшиб ер ҳайдаш усусли минтақамизда ХХ аср бошларигача сақланиб қолганлигидан уй ҳайвонларининг деҳқончилик юритишда тутган


1 Буряков Ю.Ф. Экономические и культурные связи Чача и Ферганы // Буюк Ипак йўли ва Фарғона водийси: Республика илмий-амалий анжумани материаллари. – Тош-кент, 2004. – С.24



38




аҳамиятини кўрсатади. Уй ҳайвонлари улов ва транспорт воситаси вазифасини ҳам бажарган. От, туя, сигир/хукизлардан деҳқончилик маҳсулотларини якка ҳолда ёки араваларга қўшган ҳолда экинзор-лардан келтиришда, бозорларга олиб боришда фойдаланганлар. Бу даврда уй чорвачилиги билан бирга Ўрта Осиёнинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида, бепаён дашларида кўчманчи ва ярим кўчманчи чорва-чилик ҳам кенг ёйиган эди. Кўчманчи чорвадорларнинг ёдгорликлари қуйи минтақанинг ҳозирги барча республикалари ҳудудларидан то-пиб ўрганилган. Иқтисоднинг бу икки муҳим тармоғи, яъни суғорма деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари, ҳунармандчилик буюмлари минтақада ўзаро маҳсулот алмашиш, савдо алоқалари ривожида муҳим ўрин тутган.

Қадимги Ўзбекистонда ер-сув муносабатларига тўхталганда чорва-дор қабилалар эгаллаган ҳудудлар, умуман кўчманчи ва ярим кў-чманчи чорвачиликнинг минтақадаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий жараёнларда тутган ўрнини ҳам унутмаслик керак. Марказий Осиё даштлари, тоғ ва тоғолди ҳудудларидаги чорвадорлар бронза даврида ярим ўтроқ ҳаёт кечирганлар. Чорва моллари сонининг ошиб бориши уларни ўтларга бой яйловларни қидириб топишга мажбур қиларди. На-тижада бронза даври охирларига келиб чорвачилик билан шуғулланган қабилалар яйлов чорвачилигига, яъни кичик доирадаги яйловларда ўз чорва молларини боқишга ўтишди. Янги-янги яйловларнинг ўзлашти-рилиши натижасида илк темир даврига келиб яйлов чорвачилигидан нисбатан катта ҳудудларни қамраб олган кўчманчи чорвачилик келиб чиқди1. Бу жараён кенгайиб бориб, мил. авв. I мингйиллик бошлари-да минтақамизнинг дашт, чўл ва тоғолди ҳудудлари хўжалиги асосан чорвачиликка (қўйчилик ва йилқичиликка) ихтисослашган кўчманчи қабилалар томонидан эгалланди. Бу қабилалар хўжалигида кончилик, чорвачилик маҳсулотларига (тери, жун ва бошқалар) ишлов бериш, ов ҳамда ҳарбий қурол-яроғлар ясаш билан боғлиқ ҳунармандчилик турлари ҳам бўлган. Бу қабилалар йилқичилик ва кончилик билан ҳам шуғулланиб, жанговар ҳарбий кучга эга бўлганлар.


Ярим кўчманчи ва кўчманчи чорвачиликнинг пайдо бўлишида бе-поён дашт, чўл, саҳро ва ярим саҳро ҳудудларидаги чорва учун озиқ


1 Маргулан А.Х. Горное дело в Центральном Казахстане в древние и средние века //Поиски и раскопки в Казахстане. – Алма-Ата: Наука, 1972. –С.13.



39




бўладиган емиш-ўтларнинг мавсумийлиги, яъни уларнинг баҳор, ёз ва куз-қиш ойларида ўсадиган турлари мавжудлиги ҳам сабаб бўлди. Бу ҳолатни Қозоғистон ҳудуди ва Ўрта Осиёнинг бошқа жойлари ми-солида ҳам кўриш мумкин. Чорвачиликнинг ривожланиши чорвадор хўжаликлар томонидан ўсимликлар оламига, хусусан, чорва моллари учун емиш бўладиган тўйимли озуқабоп ўсимликларга бой ҳудудларни ўзлаштира борилиши жараёнига мос равишда борган. Сўнгги йиллар-да олиб борилган тадқиқотларнинг кўрсатишича, минтақанинг тоғ ва адирлари, чўл ва яримчўллари, дашт ва саҳролари бир йиллик ва кўп йиллик озуқабоп ўсимликларга бойдир1. Хусусан, Қизилқумдаги тадқиқотлар бу ҳудуд қумлик ва чўл табиий иқлим шароитига мосла-шган сувсизликка чидамли ва иссиқсевар ўсимликлар ҳисобланган куз ва қиш ойларида чорва учун озиқ бўладиган қора саксовул, оқ боялиш, қуйровуқ, шувоқ, коврак сингари ўтлар турларига бойлигини аниқлаб берди2. Шу ўринда чўл ва ўрта чўл яйловларининг асосий озуқабоп ўсимликларидан бири бўлган шувоқ қоракўл қўйларининг энг севимли емишларидан бири эканлигини, ўлкамизда қоракўлчиликка ихтисосла-шган чорвадор хўжаликлар чорвачилик илк шаклланиш даврларидаёқ пайдо бўлганлигини айтиб ўтиш зарур. Шу тариқа минтақадаги табиий яйловлар ва чорвачиликни ривожлантириш учун қулай ўтлоқларнинг мавжудлиги, чорва учун озиқ бўладиган ўсимликларнинг мавсумий-лиги ҳам кўчманчи чорвачилик шаклланиши ва ривожланишида катта ўрин тутган.

Кўчманчи чорвачилик пайдо бўлишининг иккинчи сабаби табиий ичимлик суви захиралари билан боғлиқ эди. Сув захиралари кўлами, иқлимнинг қуруқлиги, ер ости, дарё ва кўллар сувининг яроқлилик даражаси, таркибидаги туз миқдори кўчманчи чорвадорлар хўжа-лиги учун ниҳоятда муҳим бўлган. Айнан чорва учун керакли сув захираларига бўлган талаб кўчманчи чорвачилик пайдо бўлиши-


1 Бу ҳақда қаранг: Крашенинников И.М. Характеристика растительного покро-ва Центрального Казахстана. // Казахи. Материалы совещание по Центральному Ка-захстану. – Л., 1927. Вып. 3. – С. 43-46; Тожибоев К., Саримсоқов Э., Тожибоев Ш. Антропоген омиллар ва ўсимликлар хилма хиллигини сақлаш муаммоси // Ekologia xabarnomas. – Тошкент, 2003. – № 5. – Б. 15-18.


2 Раҳимова Т., Шомуродов Ҳ. Жануби-ғарбий Қизилқум шароитида айрим озуқабоп ўсимликларнинг биоэкологик хусусиятлари // Ekolodgia xabarnomasi. – Тош-кент, 2003. – № 5. – Б. 31-33.



40




нинг иккинчи муҳим шарти эди1. Бу омиллар туфайли чорвадорлар баҳорда, кунлар исий бошлаши билан шимолдаги даштларга – ўт-лар ва ичимлик сувига бой яйловларга кўчишга, кузда совуқ тушиши билан қишлик қароргоҳларига қайтишга мажбур бўларди. Кўчман-чи чорвадорларнинг қишлик жойлари – қароргоҳлари одатда геог-рафик жиҳатдан қулай жойларда – тоғ дараларида, дарё қирғоқлари яқинида, дашт ва чўллардаги сув манбалари-қудуқлар яқинида жой-лашган эди. Манбаларни таҳлил қилиб, кўчманчи қабилаларнинг қишки қароргоҳлари ва яйловлари орасидаги масофа одатда катта ҳудудларни ўз ичига олганлигини (70-75 км.дан 200-250 км.гача ва ундан ортиқ) қайд этиш мумкин. Бу ҳолатни Марказий Осиё-нинг қадимги чорвадор қабилалари – ҳунлар, усунлар, қанғарлар ва бошқалар мисолида кўрамиз. Бу ҳол нафақат қадимги даврларда, балки ўрта асрларда ҳам кузатилиб, кўчманчи қабилалар ўз яйлов-ларини, яъни қиш, баҳор, ёз, ва куз фаслларини қайси яйловда ўтка-зишни аниқ белгилаб олганлар2. Бу дашт чорвадор қабилалари тур-муш тарзига хос хусусиятлар яшовчанлигидан далолат бериб, мав-жуд табиий шароит ва унга оптимал даражада мослашган хўжалик юритиш шаклининг ифодаси эди.

Умуман олганда, кўчманчиларнинг яйловдан-яйловга кўчиши тур-ли географик кенгликларда турлича бўлганига ҳам эътибор қаратиш лозим. Масалан, бундай кўчиш Монголиянинг ички ҳудудларида 150 км, ташқи Монголияда 600 км, Кичик ва Ўрта жуз қозоқларида 1000-1500 км ни ташкил қилган бўлса, қирғизларда вертикал кўчиш 150-200 км, туркманларда радиал-доирасимон кўчиш 20-30 км. дан 150-200 км. гача бўлиб, айрим ҳудудларда бундай кўчиш йўналишлари қадимги даврдан то сўнгги асрларгача ўзгармасдан келган3.


Чорвадорларнинг мозорқўрғонлари Ўрта Осиёнинг деҳқончилик воҳалари ва дашт зоналари чегарасидан, тоғолди ҳудудларидан кўплаб


1 Акишев К.А. К проблеме происхождения номадизма в аридной зоне древнего Казахстана // Поиски и раскопки в Казахстане. – Алма-Ата: Наука, 1972. – С. 33-34.


2 Вильгельм Рубрук. Путешествие в восточные страны / Введение, перевод и при-мечание А.И.Малиена. – М.: Географгиздат, 1957. –С.91; Марко Поло. Книга о разноо-бразие мира / Перевод И.Минаева. – М., 2005. – С. 105


3 Хазанов А.М. Кочевники и внешний мир. – Алматы: Дайк-Пресс, 2000. – С. 131.



41




топилган1. Уларни ўрганиш, бир томондан, чорвачилик хўжаликнинг махсус тури сифатида мил. авв. III–II мингйилликда деҳқончиликдан ажралиб чиққанлиги, иккинчидан, бу хўжалик тури яйлов чорвачи-лиги кўринишида шаклланганлиги, учинчидан, чорвадор қабилалар моддий маданияти ва эгаллаган ҳудудлари ҳақида хулосага келишга имкон беради.

Илк темир даври кўчманчи чорвадорлар хўжалигида йилқичилик ва қўйчилик етакчи ўрин тутиш билан бирга, улар хўжалигида иқтисоднинг яна бир муҳим тармоғи – кончилик ҳам ривожланган-лигини айтиб ўтиш керак. Бронза даврида Ўрта Осиё ва Марказий Қозоғистондаги мис конларини кенг ўзлаштирган чорвадор қабилалар мил. авв. I мингйиллик бошларига келиб яна бир муҳим кашфиёт-ни – темир рудасини эритиш ва ундан қурол-яроғлар, турли меҳнат қуроллари ва бошқа буюмлар тайёрлашни ўзлаштирдилар. Юнон ман-баларида “скифлар” номи билан, қадимги форс манбаларида “саклар” номи билан аталган бу чорвадор қабилалар – массагетлар, саклар, аримасплар, аргиппайлар, исседонлар, июрк (турк)лар ва бошқалар Марказий Осиё халқлари тарихи ва маданиятида, этногенезида катта из қолдирганлар.





Download 252,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish